Севара Назархон, тўлиқ исми Назархонова Севара Анваржоновна (1976-йил 23-декабр, Андижон, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек эстрада ва фолк-рок хонандаси, шунингдек, анъанавий ўзбек мусиқаси ижрочиси, бастакор. Ўзбекистон Республикаси халқ артисти[2].

Севара Назархон Анваржоновна
Sevara Nazarxon (2006-yil)
Севара Назархон (2006-йил)
Маълумот
ТахаллусиСевара
Таваллуд топган санаси ва жойи1976-йил 23-декабр (1976-12-23) (49 ёш) Асака шаҳри
Андижон вилояти, Ўзбекистон
Ё'налишифолк-рок, поп, эстрада.
Касбиқўшиқчи, шоира, актриса
Мусиқий асбоб(лар)иПианино, дутор, танбур, электро гитара.
Веб-саҳифасиwww.севара.уз реалwорлдреcордс.cом
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni[1]
"Ниҳол" давлат мукофоти

Таржимаи ҳоли

Севара Назархон 1976-йил 23-декабрда Ленинск шаҳрида (Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) ўзбек халқ мусиқаси ижрочилари оиласида туғилган. 1998—2003-йилларда Ўзбекистон Давлат консерваториясида таҳсил олган.

Севара Назархон „Т-соло“ гуруҳи таркибида қўшиқ айтишни бошлаган, гуруҳ Карен Ғофуржонов, Алишер Мадумаров ва Зарина Т. дан таркиб топган ва улар фақат а капелла жанрида куйлашган. Кейинчалик Севара Мансур Тошматов асос солган тўрт нафар қиздан иборат „Сидерис“ гуруҳида қўшиқ куйлаган бўлса-да, машҳурликка яккахон фаолиятини бошлаб, дуторда замонавий мотивлар билан халқ куйини чалиб эришган.

Севара Назархон 2000-йил сентабр ойида „Ниҳол“ давлат мукофоти, орадан 2 йил ўтиб, 2002-йил август ойида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган[3].

2024-йил 18-ноябр куни Россия президенти Владимир Путиннинг 984-сонли фармони[4] билан Россиянинг Дўстлик ордени билан тақдирланган[5].

Келиб чиқиши

Севара Назархон ўзбекларнинг минг уруғига мансуб бўлиб унинг ота томондан шажараси қуйидагича[6]:

Севара—Анваржон—Баҳодир—Назарбек—Сўфибек—Шералихон—Ҳожибек—Абдулраҳмонбий—Абдулкаримбий—Шохруҳбий—Ашурбий

Ижоди

Қўшиқчининг „Йўл бўлсин“ албоми 2003-йилда чиқарилган. Албомнинг мусиқий продюсери таниқли франсуз мусиқачиси ва продюсери Эктор Зазу бўлган. Албом европалик мусиқа танқидчилари томонидан илиқ кутиб олинган. Шундан сўнг Севара Питер Габриэлнинг „Гоwинг Уп“ жаҳон гастролида иштирок этди, гастрол давомида Европа, АҚШ ва Канаданинг барча йирик майдонларида 50 дан ортиқ концертлар ўтказди.

Севара 2004-йилда нуфузли ББC Wорлд Мусиc Аwард[эн][7][8] тадбирида „Бест Асиан Артист“ (Энг яхши Осиё санъаткори) номинациясига сазовор бўлган. Кейинги икки йил давомида Севара ва унинг гуруҳи бутун Марказий Европа ва Осиёни қамраб олган узлуксиз гастролларда сафар қилишган.

Ўзбек эстрадасида Севара Назархон номи 1999-йилда кириб келди. Муҳаммад Юсуф шеърига басталанган „Юр муҳаббат“ қўшиғи унга омад олиб келди. 2000-йилдаги илк „Кўргим келар“ албомидан жой олган қўшиқлари ҳамон катта аҳамиятга эга. 2001-йил бошидаги „Тушим“ ва „Унутгин“ қўшиқларига ишланган клиплари ўзининг замонавийлиги билан барчанинг диққатини тортди. Сетора гуруҳи билан куйланган „Дугона“, Абдулазиз Карим билан куйланган „Ягонам ўзинг“ қўшиқлари ҳақиқий машҳурлик келтирди. 2000-йил сентабр ойида биринчи марта „Ниҳол“ Давлат мукофотига Тоҳир Содиқов, Дилфуза Раҳимова, Сетора гуруҳи қаторида сазовор бўлиб, тантанали маросимда „Миллатлар“ қўшиғини ижро этди. 2001-йил 31 август куни Мустақиллик майдонида бўлиб ўтган Истиқлолнинг 10 йиллик тантаналарида Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб „Улуғимсан Ватаним“ қўшиғини ижто этиб, ҳақиқий истеъдодини намоён этди. 2002-йилда ижро этилган „Ватан бу“ композисияси ҳам олқишларга сазовор бўлди. Севара Назархон 2000-йилдан бошлаб Лондондаги Универсал Мусиc студияси ҳамда дунёга машҳур хонанда ва продусер Питер Габриэл билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2003-йилдан бошлаб халқ қўшиқларини поп-фолкс йўналишида ижро эта бошлади. Унинг ижросини тўлақонли мақом ижросига қиёслаш санъацҳунослик нуқтаи назаридан нотўғридир. Севара ижросидаги мақом ва халқ қўшиқлари куйлаш анъаналари ва стилистикасидан чекинган ҳолда, кўпроқ эътибор овознинг мусиқага жўрлигига эришиш баробарида услуб бузилишига дучор бўлган. Бироқ унинг ўзбек халқ қўшиқларининг дунё миқёсида янграшига қўшаётган ҳиссаси беқиёсдир. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз интервюларидан бирида, Севара Назархон халқ қўшиқларини дунёга ўз муаллифлик қўшиғи сифатида тақдим этаётганлигини танқид қилиб ўтган.

Поп йўналишида ижод қилувчи Севара Назархон ўз қўшиқларида Марказий Осиё қўшиқчилигида кенг тарқалган миллий чолг'у асбоблари дутор ва танбур дан кенг фойдаланади. Сўнгги йилларда хорижий мусиқа ёзиш студияларида яратилган қўшиқларда халқ оғзаки ижоди намуналарининг замонавий йўналишда янгича талқин этилиши Севара Назархонга ўзига хос имидж яратди. 2003 йилда франсиялик продюсер Ҳеcтор Зазоу ҳамкорлигида яратилган Ёл Бўлсин албоми танқидчилар томонидан хуш кутиб олинди. Ушбу албомдаг баъзи қўшиқлар 2005 йилда Афро Cелт Соунд Сйстем албомига киритилган (Волуме 5: Анатомиc).

2000-йилда суратга олинган „Тоҳир ва Зуҳра“ янги талқин филмида рол ижро этиб, Абдулазиз Карим билан „Ягонам ўзинг“ дуэтини ижро этган. Севаранинг Россия Федрациясининг вокал ижрочилиги бўйича энг асосий „Голос“ яъни „Овоз“ лойиҳасидаги иштроки ҳамма ўзбеклар учун кутилмаган ҳол бўлди. Шундан кейин у „Вишка“, „Точ в Точ“, „Танци со Звездами“ каби лойиҳаларда ҳам қатор ютуқларга эришди. Ҳозир у ўз оиласи билан Англиянинг Лондон шаҳрида истиқомат қилсада, Лондон — Москва — Тошкент йўналишида мунтазам қатнаб туради. Баҳор ва кузда асосан Тошкентда истиқомат қилади. Дениз исмли ўғли бор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002-йил 26-августдаги Фармони билан Севара Назархонга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган.

„Там нет меня“ қўшиғи

2014-йилда шоир Павел Жагуннинг 1980-йилларнинг охирида ёзган бастакори Игор Николаэв бўлган „Там нет меня“ шеъри асосида куйланган Севаранинг энг машҳур қўшиқларидан бирига расмий клип суратга олинган[9][10]. Шарҳловчиларнинг фикрига кўра, Севара қўшиқда чуқур шахсий туйғуни тўлдиришга муваффақ бўлган ва унинг ижроси тингловчилар орасида энг яхши ва энг машҳурларидан бирига айланган. 2022-йилда Олимпия чемпионлари Никита Кацалапов ва Виктория Синицина Пекинда бўлиб ўтган Олимпиадада қатнашиш жараёнида Севаранинг „Там нет меня“ қўшиғига рақсга тушишган[11]. Қўшиқ „Чебурашка“ филмида ҳам янграйди.

Дискографияси

  • Баҳтимдан (2000)
  • Йўл Бўлсин (2003)
  • Бу Севги (2006)
  • Сен (2007)
  • Так легко (2010)
  • Мариа Магдалена (2012)
  • Писма (2013)

Филмографияси

Филмлар

Йил Филм номи Рол
2000 Тоҳир ва Зуҳра янги талқин Зуҳра
"Майсара" супер юлдуз
2014 Кўргим келади Зиёда Алиева (Вокал)

Филмлар (вокал)

Йил Филм номи қўшиқ
2000 Тоҳир ва Зуҳра янги талқин (Абдулазиз Карим (Аср гуруҳи) билан)
2002 Осмондаги болалар (филм)
2003 Осмондаги болалар-2
Майсара супер юлдуз
2005 Йўл бўлсин (Ялла қўшиғига кавер)
2006 Бир кам дунё (телесериал) (Шаҳзод гуруҳи билан)
2006 Бир кам дунё 2 (Шаҳзод гуруҳи билан)
2009 Сув ёқалаб
2009 СМС қурсин (Шаҳриёр билан)
2014 Бахт ортидан
2014 Кўргим келади
2014 Сенсиз ҳаёт зерикарли

Манбалар

  1. ↑ ҳттп://лех.уз/доcс/2396343
  2. ↑ „Севара Назархон халқ артисти бўлди“. Қалампир.уз.
  3. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с одиннадсатилетиэм независимости Республики Узбекистан группи работников науки, здравоохранения, култури, искусства, просвещэния, средств массовой информации и социалной сфери " 26 августа 2002 года № УП-3119
  4. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 18.11.2024 № 984 "О награждении орденом Дружбы граждан Республики Узбекистан"“. право.гов.ру. Москва: ру:Официальный интернет-портал правовой информации. Қаралди: 17-октабр 2025-йил.
  5. ↑ „Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни орден билан тақдирлади“. Кун.уз. Wеб Эхперт (2024-йил 19-ноябр). Қаралди: 17-октабр 2025-йил.
  6. ↑ Шохруҳбек Умаров. Худоёрхон авлодлари тарихи. Адабиёт учқунлари, 2016. ИСБН 978-9943-992-35-1. 
  7. ↑ „Аwардс фор Wорлд Мусиc 2004: Wиннерс & Номинеэс“ (эн). ББC Радио 3[эн]. 2012-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-декабр.
  8. ↑ Гриффитҳс, Жамес. „ББC Радио 3 аwардс cонcерт“ (эн). Тҳе Гуардиан (2004-йил 11-март). 2012-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-декабр.
  9. ↑ „Севара - Там нет меня (Официальное видео)“. 2022-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-феврал.
  10. ↑ „Смысл песни Там нет меня — Севара“. 2022-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-феврал.
  11. ↑ „РБК, 20 февраля 2022. Видео лучших моментов показательных выступлений фигуристов на Олимпиаде“. 2022-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-феврал.

Ҳаволалар