Севаз (русча: Сиваз) — О'збекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Китоб туманига қарашли шаҳарча. Шаҳарча Китоб Шаҳрисабз ботиг'ининг шарқий қисми, Қорахон тог'ининг қуйи адир қисмига туташ ҳудудда жойлашган. Туман марказидан 10 км узоқликда жойлашган. Энг яқин Китоб темир ё'л вокзалигача бўлган масофа 15 км. Вилоят маркази Қарши шаҳридан 142 км шимоли-шарқда жойлашган. Пойтахтгача бўлган масофа 380 км. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган. Шаҳарчада 1 та мактаб, 1 та коллеж, 1 та мактабгача та'лим муассасаси, 1 та жоме масжиди фаолият олиб бормоқда. Шаҳарча ҳудудида мармар плита заводи, рангли бо'ёқ хомашёси ишлаб чиқарувчи завод, мева сабзавот консервалаш заводи, Севаз табиий шарбатлари заводи, қорамолчилик фермаси ва бир қанча ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Шаҳарчада маиший хизмат ко'рсатиш яхши ё'лга қо'йилган[1].

Севаз
русча: Сиваз
Шаҳарча
39°6′14″Н 66°59′15″Э / 39.10389°Н 66.98750°Э / 39.10389; 66.98750
Мамлакат О'збекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Китоб тумани
Ҳукумат
Асос солинган ВИИ асрда
Аввалги номлари Саройча Саҳангузар
Қачондан бери шаҳарча 2009
Майдон 3.1 км2 (1.2 кв ми)
Маркази баландлиги 716 м
Иқлим тури қуруқ субтропик.
Расмий тил(лар)и о'збек
Аҳолиси
5 400
Зичлиги 1742 киши/км2
Миллий таркиб о'збеклар 100%
Конфессиявий таркиб ислом,сунний
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Почта индекс(лар)и Эски почта индекси: 731747; Янги почта индекси: 180718
Автомобил коди 70
[[Филе:|290пх|Севаз
русча: Сиваз харитада]]
Sevaz ruscha: Сиваз
Севаз
русча: Сиваз

Географик жойлашуви

Севаз Китоб–Шаҳрисабз ботиғининг шарқий қисмида, Қорахон тоғининг қуйи адирларида жойлашган. У туман маркази Китоб шаҳридан 10 км, энг яқин темир йўл вокзали — Китоб вокзалидан 15 км, вилоят маркази Қарши шаҳридан 142 км шимоли-шарқда, пойтахт Тошкентдан эса тахминан 380 км масофада жойлашган.

Иқтисодий фаолият

Севазда бир нечта тадбиркорлик субектлари фаолият юритади.  Масалан, "СЕВАЗ БАРАКА ЗАМИН ФАЙЗ" хусусий корхонаси[2] ва "СЕВАЗ-АНДРОНИКС" МЧЖ бу ерда рўйхатдан ўтган.  "СЕВАЗ-АНДРОНИКС" МЧЖ узум етиштириш билан шуғулланади ва 2005-йилда ташкил этилган[3].

Ижтимоий инфратузилма

Шаҳарчада 44-сонли умумта'лим мактаби мавжуд бўлиб, бу ҳудуддаги асосий та'лим масканларидан биридир[4].

Почта индекси

Севазнинг почта индекси 180718 бўлиб, бу ма'лумот почта хизматларидан фойдаланишда фойдали бўлиши мумкин[5].

Манбалар