Донец ёки Северский донец - Украина ва Россия Федерациясидаги даре. Дон дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 1053 км. Ҳавзасининг майдони 98,9 минг км². Ўрта Россия қирларинингжан. ён бағирларидан бошланади. Юқори оқимида (Белгород ш.гача) тўғонлар қурилган. Ўнг соҳили баланд ва тик. Ҳавзасида эски ўзан ва ботқоқлик кўп. Асосий ирмоқлари: Оскол, Айдар, Калитва. Қор сувларидан тўйинади. Март—апрелда тошади. Ўртача сув сарфи 160 м³/сек. Декабр—январда музлаб, мартнинг охирида муздан бўшайди. Донецк шаҳригача кема катнайди (222 км масофада). С.Д.нинг қуйилиш жойида йирик УстДонецк порти бор. Даре бўйида Белгород, Чугуев, Изюм, Лисичанск, Счасте, Донецк, КаменскШахтинский, Белая Калитва ш.лари жойлашган.[1]

Северский Донец
Тавсиф
Узунлиги 1 053
Майдони 98 900 км²
Жойлашуви
Давлат Украина, Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил