Севгинатор — 2007-йилда режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинган комедия ва фантастика жанридаги ўзбек филми. Шоира Ғиёсова ссенарийси асосида суратга олинган филмда бош ролларни Манзура Йўлдошева, Улуғбек Қодиров, Мурод Ражабов, Шафоат Раҳматуллаева, Азиз Раметов каби актёрлар ижро этган[1].

Севгинатор
Файл:Севгинатор.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Абдувоҳид Ғаниев
Продюсер(лар) Рустам Саъдиев
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Шоира Ғиёсова
Ролларда Манзура Йўлдошева
Улуғбек Қодиров
Мурод Ражабов
Шафоат Раҳматуллаева
Ботир Муҳаммадхўжаев
Юлдуз Ҳамидова
Азиз Раметов
Қаҳрамон Абдураҳимов
Босит Раҳматов
Дилдора Ҳошимова
Фарруҳ Комилов
Лола Эргашева
Аҳмад Бердимуродов
Фарруҳ Соипов
Шуҳрат Юллиев
Бастакор(лар) Дониёр Аъзамов
Оператор(лар) Алишер Чориев
Студия

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги

„Давр—Премер" кинокомпанияси
Премера
санаси
Давомийлик 103 дақиқа
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил ўзбекча

Сюжети

Акмал исмли аспирант робот қиз яратади. Аммо бошқа одамлар ва ижрачи холанинг қизиқишини уйғотмаслик учун уни „Маломат“ деб таништиради. Акмал роботнинг юзини ўзи севиб қолган Мафтуна исмли ўқитувчига ўхшатиб ясайди ва уни қобилиятларини синаб кўриш учун спортчилар билан жанг уюштирди. Робот эса уларни ер тишлатади. Бундан сўнг эса ўзи ва Мафтунани ёмғирда конализацияга ташлаган, институтдаги ҳамма ўқитувчиларни қийратган, уларга лақаб қўйиб мазахлаган институтнинг энг ёмон гуруҳига „Малоҳат“ни дарс ўтиб, ўқитувчилик қилишга жўнатади. У эса институтдаги энг ёмон гуруҳни тартибга солиб қўяди. Бундан институт декани Ҳошим Соқиевич ҳам, Акмал ҳам, Мафтуна ҳам ва яна институтдаги барча ўқитувчилар хурсанд бўлишади.

Бу орада „Маломат“ Акмални севиб қолади, лекин Акмал у одам эмас, робот эканлигини айтиб, уни ранжитади. „Маломат“ эса ўзига Акмалга қуйиб қўйгандек ўхшаш робот ясаб олади ва буни Акмал кўриб, хушидан кетиб қолади. Филм эса 2 роботнинг қуйидаги жумлалари билан тугайди:

— Маломат, мен сизни севаман!
— Мен ҳам сизни севаман...

Ролларда

Бош ролларда

Эпизодларда

Суратга олиш

Манзура филмда суратга тушишни истамаган ва режиссёр унга „Сиздек совуқ юз бошқа йўқ-да“ деб айтган[6].

Филм мусиқаси

Филмдаги мусиқаларни композитор Дониёр Аъзамов ёзган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „СЕВГИНАТОР (2007)“. Қаралди: 2024-йил 12-июл.
  2. ↑ Дарё.уз. „“Севинч”, “Дилҳирож”, “Севгинатор” ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли филмлар (видео)“ (2023-йил 3-январ). Қаралди: 2024-йил 12-июл.
  3. ↑ Дарё.уз. „“Фарзандсиз ўтиш пешонамга ёзилган экан”. Отасининг та’зиясида саҳнада рол ижро этган ва бир ўлимдан қолган актриса Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда (фото, видео)“ (2024-йил 5-январ). Қаралди: 2024-йил 12-июл.
  4. ↑ Дарё.уз. „“Ёшлигимда нуқул ўзбекка эрга тегмайман дердим”. Актриса Дилдора Ҳошимова корейс турмуш ўртоғи ислом динини қабул қилгани ҳамда исмини ҳам ўзгартиргани ҳақида (видео)“ (2022-йил 14-сентябр). Қаралди: 2024-йил 12-июл.
  5. ↑ Дарё.уз. „АҚШда яшаётган яна бир ўзбекистонлик актёр Аҳмад Бердимуродов ҳаётидаги энг катта йўқотиш ҳамда орзулари ҳақида гапирди“ (2020-йил 8-июл). Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  6. ↑ Дарё.уз. „“Тўйда пичоқ билан таҳдид қилишган”. Шахсий ҳаёти ҳақидаги саволлардан безган ва ногирон жониворни парвариш қиладиган Манзура 46 ёшда (фото)“ (2024-йил 23-феврал). Қаралди: 12-июл 2024-йил.

Ҳаволалар