Севгингни менга айт 2
Севгингни менга айт 2 — хонанда Лола томонидан ижро этилган шу номли мусиқанинг давоми ўлароқ мусиқий видеоклип шаклида чиқарилган сингл тарона[2]. Ашула матни муаллифлари — Шаҳбоз Баҳодиров ва Нодирбек Игамбердиэв[1]. Мусиқа учун ишланган видеоклип 2019-йилнинг 13-ноябр санасида ЁуТубе платформасига жойланган[3]. Ушбу видеоклип кенг жамоатчилик, хусусан маданият вазирлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари муҳокамасига сабаб бўлган.
| „Севгингни менга айт 2“ | |
|---|---|
|
Файл:Севгингни менга айт 2 ковери.жпг видеоклипда тасвирланган хонандаларга лицензия берувчи комиссия аъзолари | |
| Лола қўшиғи | |
| Тил | ўзбекча |
| Нашр қилинган | 13-ноябр 2019-йил |
| Формат | ЁуТубе сингл |
| Жанр | поп |
| Давомийлиги | 7:55 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Шаҳбоз Баҳодиров, Нодирбек Игамбердиэв[1] |
| Клипи | |
| „Севгингни менга айт“ ЁуТубеда | |
Клип
Ссенарийси
Клипда қарийб 10 минг нафар хотин-қизлар турган профилактик рўйхат қоралаб чиқилган[4]. Шунингдек, ижодий фаолиятни тартибга солувчи комиссия фаолияти ўзига хос равишда кўрсатиб берилган. „Миллий менталитет“, соқол муаммоси, ижодни чеклашга уриниш ҳолатлари сатирик кўринишда танқид остига олинган[5].
ЁуТубеда эълон қилинганидан кўп вақт ўтмай Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова хонанда Лолани „атласни масхарабоз кийими, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиш“да, хонанданинг ўзини эса оммавий ахборот воситаларини клипнинг „моҳияти ва мазмунини ўзгартириб, ўз манфаати йўлида фойдаланишга қарор қилганлик“да айблаб чиққан[3][5].
Масъул ташкилотлар реаксияси
Мусиқа учун суратга олинган видеоклип кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган. Видеоклипга Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳамда „Ўзбекконсерт“ давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоровлар ўз муносабатларини билдириб ўтишган:
Лоланинг мазкур клипини ҳар хил талқин қилиш мумкин. Вазир кўрмас экан, деб ўйламанглар. Кузатиб борамиз ва муҳокама қиламиз. Клипни яхши ҳам, ёмон ҳам дейиш мумкин. Шахсий фикрим — клип менга ёқмади.
— Бахтиёр Сайфуллаев[6]
Лола бу клипни Ўзбекистон фуқароси сифатида олиб чиқарди, десак бўлади. Қонуний жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Лоланинг лицензия муддати 2018-йил 29-августда тугаган. У шундан кейин лицензия олиб, фаолият юритмаяпти.
Хонанда клипдаги воқеалар бундан 5 йил аввалги ҳолат эканлигини ўзининг инстаграм саҳифасида э'лон қилди. Алоҳида та'кидлаш керакки, муассасамиз томонидан клиплар бу тарзда қабул қилинмайди ва ҳозирда бундай кенгаш фаолияти йўлга қўйилмаган. Тўғри, икки йил олдин клипларни баҳолайдиган кенгаш мавжуд эди. Айни пайтда эса йўқ.
Лола чиқарган клип телевидениедаги бадиий кенгаш фаолиятига қаратилган, деб ўйлаймиз. Чунки бизда клиплар кенгаши фаолият юритмаяпти. Шунингдек, ташкилотимиз клиплар учун ҳеч қачон лицензия бермаган ва бермайди ҳам.
— Одилжон Абдуқаҳҳоров[6]
Муаллифнинг ташқи фикрларга муносабати
Сўнгги видео чиққанидан сўнг айрим янгилик сайтлари унинг моҳиятини ва мазмунини ўзгартириб, ўз манфаати йўлида фойдаланишга қарор қилишди. Ҳатто мени ва жамоамни сиёсий характерда изоҳ беришимга мажбурламоқчи бўлишди. Шуни айтмоқчиманки, мен бу мавзуда интервю бермайман ва сиёсатга ҳеч қандай алоқам йўқ.
Мен ижодкорман. Сан’ат билан шуғулланаман, сан’ат эса — ҳаётнинг кўзгуси. Ўз ижодимда турли мавзуларга мурожаат қиламан: ижтимоий, ҳаётий, ба’зида маиший ва буларнинг барчасини чин кўнгилдан қилишга интиламан. Биз одамлар бемалол нафас олиб, бундан беш йил олдин ҳатто ўйлашга ҳам қўрқадиган фикрларимизни очиқ айта оладиган ўзгаришлар даврида яшаяпмиз.
Бу сафар биз ҳазил аралаш шаклда сатирик видеони яратиб, ижодкорликдаги бюрократия ва тақиқлар мавзусига қўл урдик. Мен ижодкор одамман ва бу каби провокациялар вақтида ягона берадиган изоҳим — мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўз Ватанимни севаман, унда яшаётган одамларни яхши кўраман ва нимаики қилмай, унинг келажагига бўлган муҳаббатим сабаб!
— Лола, қўшиқ муаллифи[7]
Клипда иштирок этганлар
| Рол | Ижрочи |
|---|---|
| Режиссёр | Лола Йўлдошева |
| Оператор | Сарвар Собиров |
| Пост-продакшн | Сарвар Собиров |
| Монтаж | Сарвар Собиров |
| Рассом | Жамол Равшанов |
| Продакшн-менежер | Лола Игамбердиева |
| Рақсда | Кама & Cамелл |
| Администратор | Бехруз Курбангалиев |
| Кастинг | Олеся Недобегова |
| Гримёр | Рената Искандарова |
| Кенгаш аъзоси | Зилола Каримова |
| Кенгаш аъзоси | Маъмур Холмедов |
| Стилист | Февзи Ягяев |
| Стилист | Диана Якушева |
| Ижрочи | Лола Йўлдошева |
| Мусиқа муаллифи | Шахбоз Баҳодиров |
| Матн муаллифи | Нодирбек Игамбердиев |
| Аранжировка устаси | Сардор Садиков |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Севгингни Менга Айт лйриcс“. лйриcстранслате.cом. Қаралди: 11-декабр 2022-йил.
- ↑ „Лола - Севгингни менга айт 2 (Оффиcиал Мусиc Видео)“. ЁуТубе. Қаралди: 11-декабр 2022-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „Ўзбекистон маданият вазири: Лоланинг клипи менга ёқмади“. дарё.уз. — „Хонанда Лола 13-ноябр куни ЁуТубе’да “Севгингни менга айт” қўшиғига олинган иккинчи клип (“Севгингни менга айт 2”)ни э’лон қилган эди.“. Қаралди: 11-декабр 2022-йил.
- ↑ „“Профилактик рўйхатда турган қарийб 10 минг нафар хотин-қизлар ҳисобдан чиқарилди” — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова“. дарё.уз. — „(шунингдек, бу рўйхат хонанда Лоланинг “Севгингни менга айт 2” клипида ҳам қоралаб чиқилган)“. Қаралди: 11-декабр 2022-йил.
- ↑ 5,0 5,1 Иброҳимов., Мусулмонбек „Ўзбекистон маданият вазири: Лоланинг клипи менга ёқмади“. дарё.уз. — „Клипда ижодий фаолиятни тартибга солувчи комиссия фаолияти ўзига хос равишда кўрсатиб берилган...“. Қаралди: 11-декабр 2022-йил.
- ↑ 6,0 6,1 „«Клиплар учун лицензия бермаймиз» - «Ўзбекконсерт» директори“. кун.уз. — „Лола бу клипни Ўзбекистон фуқароси сифатида олиб чиқарди, десак бўлади. Қонуний жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Лоланинг...“. 2020-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-декабр 2022-йил.
- ↑ „“Биз ижодкорликдаги бюрократия ва тақиқлар мавзусига қўл урдик”. Лола лицензия берувчи комиссия фаолиятини кўрсатувчи клипига изоҳ берди“. дарё.уз. — „Сўнгги видео чиққанидан сўнг айрим янгилик сайтлари унинг моҳиятини ва мазмунини ўзгартириб, ўз манфаати йўлида...“. Қаралди: 11-декабр 2022-йил.