Севим Арбана албаниялик аёллар ҳуқуқлари фаоли ҳамда „Усефул то Албаниан Wомен“ (УАW) ва „Wомен Бридге фор Пеаcе анд Ундерстандинг“ нодавлат ташкилотлари асосчиси.

Биографияси

Севим Арбана 1951-йилда туғилган[1]. Отаси Албаниядаги озодлик армиясининг аъзоси бўлган ва Иккинчи Жаҳон урушида немисларга қарши курашган. Урушдан кейин антикоммунистик Легаллик партиясига қўшилган ва у ерда давлат душмани сифатида қораланган ҳамда Энвер Хўжа ҳукмронлиги даврида 10 йилга қамалган. Отасининг эътиқоди туфайли Арбананинг оиласи Албания ҳукумати томонидан таъқибга учраган, натижада унинг Тиранада санъат мактабидаги ўқишини якунлаши қийин бўлган[2].

1991-йилда Арбана Косоводаги форумда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига маблағ етишмаслигига норозилик билдиргани учун Серб милицияси томонидан ҳибсга олинган. Бундан ташқари, Севим Арбана илгари Тирананинг ҳозирги мери Эрион Велиаж ва Мжафт ҳаракати билан бирга ишлаган. Мер ҳокимиятга сайлангач улар биргаликда ишлашни тўхтатганлар, Арбана уни аёллар ҳуқуқларини қўллаб-қувватламаганлиги учун танқид қилган. 1997-йилда Албаниядаги нодавлат нотижорат ташкилоти форумида биринчи соябон нодавлат нотижорат ташкилоти президенти этиб сайланган[3][4].

2005-йилда Севим Арбана 1000 тинчликпарвар аёлларнинг бири сифатида Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлган[5][6]. 2019-йилда „Лидерлик“ номинациясида Глобал Wоман Аwард мукофотига номзод бўлган[6].

Наим Фрашери нашриёти муҳаррири[7].

Ҳимоя иши

1993-йилда Совет Иттифоқи ва Албания Халқ Социалистик Республикаси қулагандан сўнг, Арбана „Усефул то Албаниан Wомен“ нодавлат ташкилотига, Албаниядаги биринчи аёллар клубига ва Болқон тинчлик ташкилоти „Wомен Бридге фор Пеаcе анд Ундерстандинг“га асос солган[8]. Арбана „коммунизм қулагандан кейинги биринчи фаоллар“ дан бири сифатида тасвирланган[9]. Ушбу ташкилотларнинг пайдо бўлишига унинг дунёдаги биринчи аёллар клуби бўлган Тҳе Алехандра Cлуб билан танишиши сабаб бўлган. Ушбу ташкилотлар орқали Арбана реабилитация марказларини ташкил этган, одам савдосига қарши кампания олиб борган ва уйсизлик ва оиладаги зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатган[10].

„Усефул то Албаниан Wомен“ маркази

"Усефул то Албаниан Wомен cентре" маркази — оиладаги ёки жинсий зўравонлик, ташлаб кетиш ёки иқтисодий қийинчиликлар қурбони бўлган аёлларга ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган албан ташкилоти. Ушбу марказ, шунингдек, Албаниядаги оиладаги зўравонлик даражасига ва аёллар зўравонликдан қочган иқтисодий қийинчиликларга эътибор қаратишга хизмат қилади. Марказ, шунингдек, уйсиз болалар учун реабилитация маркази бўлиб хизмат қилган, лўлилар жамиятидаги ўсмир оналарга ва қонли жанжал қурбонларига ёрдам кўрсатган[11]. Тахминларга кўра, ушбу марказ орқали Арбана 7000 дан ортиқ албан кўча болаларини ўқитган ва иш топишга ёрдам берган.

Косово уруши пайтида марказ 3800 дан ортиқ косово ва албан қочқинларини жойлаштириш ҳамда уларга ёрдам бериш учун фойдаланилган[12].

Эди Рамани танқиди

Албания бош вазири Эди Рама ўз кабинет вазирларидан бирини „чимчилаб қўйган“ воқеасидан сўнг Севим Арбана „А-Шоw“ янгиликлар дастурида воқеа ҳақида гапирган. Тахмин қилинган воқеа 2013-йилда содир бўлган, Арбана бу ҳақда 2019-йилда изоҳ берган. Унинг изоҳидан сўнг, Албания давлат прокурори Энкележда Мcа туҳмат учун Арбанага қарши 1 миллион албан леки миқдорида судга мурожаат қилган. Ушбу даъво „танқидчиларнинг овозини ўчириш усули“ сифатида танқид қилинган бошқа 35 та туҳмат даъволари қаторига киритилган[13][14][15].

Манбалар

  1. ↑ „Севим Арбана (Албаниа) | WикиПеаcеWомен — Энглиш“. wикипеаcеwомен.орг. 2020-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  2. ↑ Балканиста. „Тҳе Балканиста меэц Севим Арбана“ (эн-УС). Тҳе Балканиста (2018-йил 29-апрел). 2023-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  3. ↑ Балканиста. „Тҳе Балканиста меэц Севим Арбана“ (эн-УС). Тҳе Балканиста (2018-йил 29-апрел). 2023-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  4. ↑ „Севим Арбана (Албаниа) | WикиПеаcеWомен — Энглиш“. wикипеаcеwомен.орг. 2020-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  5. ↑ Балканиста. „Тҳе Балканиста меэц Севим Арбана“ (эн-УС). Тҳе Балканиста (2018-йил 29-апрел). 2023-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Ҳуман Ригҳц Аcтивист то Фаcе Албаниан Приме Министер ин Дефаматион Cоурт Cасе“ (эн-УС). Эхит - Эхплаининг Албаниа (2021-йил 8-феврал). 2021-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  7. ↑ „Севим Арбана | WЕФ“ (эн-УС) (2018-йил 9-май). Қаралди: 2022-йил 17-май.[сайт ишламайди]
  8. ↑ „Севим Арбана (Албаниа) | WикиПеаcеWомен — Энглиш“. wикипеаcеwомен.орг. 2020-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  9. ↑ „Севим Арбана: Пашë Рамëн кур пиcкои ме дҳунë нжë министре“ (сқ). www.балканwеб.cом. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  10. ↑ Балканиста. „Тҳе Балканиста меэц Севим Арбана“ (эн-УС). Тҳе Балканиста (2018-йил 29-апрел). 2023-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  11. ↑ Балканиста. „Тҳе Балканиста меэц Севим Арбана“ (эн-УС). Тҳе Балканиста (2018-йил 29-апрел). 2023-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  12. ↑ Балканиста. „Тҳе Балканиста меэц Севим Арбана“ (эн-УС). Тҳе Балканиста (2018-йил 29-апрел). 2023-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  13. ↑ „Рендеринг Албаниан Wомен Инвисибле: Чалленгинг тҳе Норм“ (эн-УС). Эхит - Эхплаининг Албаниа (2020-йил 4-июн). 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  14. ↑ „Рама Суэс Нобел Пеаcе Призе Номинеэ анд Ҳуман Ригҳц Аcтивист фор Дефаматион“ (эн-УС). Эхит - Эхплаининг Албаниа (2019-йил 15-сентябр). 2022-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
  15. ↑ „Ҳуман Ригҳц Аcтивист то Фаcе Албаниан Приме Министер ин Дефаматион Cоурт Cасе“ (эн-УС). Эхит - Эхплаининг Албаниа (2021-йил 8-феврал). 2021-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.