Севинч Одамбой қизи Салаэва (туғ. 12-март 1995-йил, Янгиариқ тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон) — ўзбек дзюдочиси-паралимпиячи, 52 кг гача вазн тоифасида. 2016-йилги ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, икки карра Осиё чемпиони, Параосиё ўйинлари, Гран-при ва дзюдо бўйича Жаҳон кубоги ғолиби ва совриндори.

Севинч Салаэва
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1995-йил 12-март (1995-03-12) (31 ёш)
Янгиариқ тумани Хоразм вилояти, Ўзбекистон
Спорт
Қайси спорт дзюдо
Медаллар
Спорт мукофотлари
Ёзги Паралимпиада ўйинлари
Бронза Рио-де-Жанейро-2016 52кг
ПараОсиё ўйинлари
Олтин Инчхон-2014 52кг
Бронза Жакарта-2018 52кг
ИБСА Осиё ўйинлари
Олтин Тошкент-2017 52кг

Мартаба

2014-йилдан бошлаб у халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади[1]. 2014-йилда Инчхон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган Ёзги Пара-Осиё ўйинларида 52 кг вазн тоифасида у финалда япониялик дзюдочи Аюми Ишини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[2]. 2015-йилда Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги Бутунжаҳон ўйинларида дзюдо бўйича 52 килограммгача вазн тоифасида у атиги бешинчи ўринни эгаллади[3].

2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 52 кг вазн тоифасида канадалик дзюдочи Приссилла Гагнени мағлубиятга учратиб, бронза медалини қўлга киритди[4][5][6].

2017-йили Тошкентда дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида у ўз вазн тоифасида финалда таиландлик Метини Вонгчомпхуни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган эди[7]. Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган жаҳон кубоги босқичида кумуш, кейинги йили Анталия (Туркия) шаҳрида ўтказилган босқичда бронза медалини қўлга киритди. 2018-йилда Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган ёзги Параосиё ўйинларида у ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[8]. Бироқ, Лиссабонда (Португалия) дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва ногиронлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у атиги бешинчи ўринни эгаллади.

2019-йилда Бокуда (Озарбайжон) Гран-при босқичида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Атирауда (Қозоғистон) дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва ногиронлар ўртасидаги Осиё чемпионатида у ўз вазн тоифасида хитойлик Янкин Лини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[9]. 2021-йилда Бокудаги Гран-при босқичида у кумуш медални қўлга киритиб, биринчи ўриндан бир қадам нарида тўхтадива Уорвикдаги (Буюк Британия) босқичда олтин медални қўлга киритди[10].

2021-йил август ойида у Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Токиога (Япония) учиб келган, бироқ етиб келганида унга CОВИД-19 ташхиси қўйилган ва ўйинлардан четлаштирилган[11].

Биографияси

2016-йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Жасорат медали билан тақдирланган[12]. 2019-йилда Урганч давлат университетини тамомлаган[13].

Манбалар

  1. ↑ „Жудо САЛАЭВА Севинч - Токё 2020 Паралймпиcс“ (эн-ус). ... Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Инчеон Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
  3. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Гамес Сеоул Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  4. ↑ ҳттпс://www.паралимпиcос.эс/арчивед/wеб/2016РИОПВ/депортес/жудо/Рио_2016_ПГ_Жудо_Ресулц_Боок_В1.1.пдф
  5. ↑ „Узбекистан такес ит алл, стуннинг жудо ресулц ат Паралймпиcс“ (эн). www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  6. ↑ „Яна битта медал. Севинч Салаэва бронза медали соҳибаси!“ (оз). Оламспорт.cом. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
  7. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Асиан Чампионшипс Ташкент Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  8. ↑ „Новые рекорды наших героев на Параазиатских играх в Джакарте“. мйдай.уз. 2021-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
  9. ↑ „Ўзбекистонлик парадзюдочилар Осиё ва Океания чемпионатини биринчи ўринда якунлашди – О'збекистон Миллий паралимпия қо'митаси“ (эн-УС). 2021-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-09-02 санасида архивланган)
  10. ↑ „Парадзюдоисты завоевали 10 медалей гран-при в Баку“ (ру-УЗ). Газета.уз (2021-йил 27-май). Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
  11. ↑ 2021-08-30 10:08:00. „Пара дзюдо бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладик“ (уз). спорц.уз (2021-йил 30-август). Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.[сайт ишламайди]
  12. ↑ „ УП-4846-сон 22.09.2016. О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВ летних Паралимпийских играх в городе Рио-де-Жанейро“. лех.уз. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  13. ↑ „ЗиёНЕТ“ (ру). зиёнет.уз. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.