Sevryuga
Севрюга (Аcипенсер стеллатус) — осётрсимонлар оиласига мансуб балиқ. Узунлиги 220 см гача, вазни 80 кг гача. Танасида беш кагор суякчалар жойлашган бўлиб, улар орасида юлдузсимон пластинкалар бор. Мўйлови калта. С. шағалли сув тубига 20—630 минг увилдириқташлайди. Эркаклари 5—13, урғочиси 10—17 ёшида жинсий етилади. 30 йилча яшайди. Қора, Азов, Каспий, Орол денгизи ҳавзаларида тарқалган. Умуртқасизлар ва майда балиқлар билан озиқланади. Орол денгизида яшовчи С.лар кўпайиш учун Сирдарё ва Амударёга чиққач, гўшти ва увилдириғи учун овланади. Сузгич пуфагидан елим тайёрлашда фойдаланилади. Сунъий кўпайтирилади. Гидротехник иншоотлар қурилиб, дарёлар оқимининг ўзгариши С. сонининг кескин камайишига олиб келди. Осётр, стерляд, бакрабалиқ билан дурагайи олинган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |