Сей (Сай) Жан Батист (1767-1832) — франсуз иқтисодчиси, тадбиркор, йирик буржуазия мафкурачиси, эркин савдо ва давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслик тарафдори. С. 1819-йилда Санъат ва ҳунармандлик миллий консерваториясида саноат иқтисодиёти кафедрасини бошқарди, 1831-йилдан Коллеж де Франсда сиёсий иқтисод профессор А. Смит таълимотини тарг'иб этиш ва уни тўлиқ изоҳлаш баҳонасида Сей устозининг ғояларини ривожлантирди ва тўлдирди. Сей иқтисодчилардан биринчи бўлиб бойликнинг меҳнат назариясини нафлиликка асосланган субектив назария билан алмаштиришга уринди. У ишлаб чиқариш омиллари назариясини асослаб қийматни яратиш жараёнида меҳнат, капитал ва табиат (кўпроқ ер)нинг тенг иштироки ғоясини илгари сурди. Ишлаб чиқаришнинг омили нархи ундан ишлаб чикариладиган товар нархи билан, охироқибатда бу товарга бўлган талаб билан белгиланади. Сей умумий товарлар ортикчалиги мавжуд бўлиши имкониятларини инкор этади. Сей томонидан ишлаб чиқариш (таклиф) ўзига мос истеъмол (талаб)ни юзага келтириши асосланган бозорлар назарияси (бозорлар қонуни; "Сей қонуни" деб ҳам аталади) таърифлаб берилди. Асосий асарлари: "Сиёсий иқтисод рисоласи" (1903), "Сиёсий иқтисод катехизиси" (1917), 6 жилдли "Сиёсий иқтисод курси" (1828 — 1830), "Тўлиқ амалий сиёсий иқтисод курси" (1829) ва Эстетик эҳтиёж. Эстетик англаш ва шу асосдаги фаолият жараёнининг ибтидоси эстетик эҳтиёжга бориб тақалади. Эстетик эҳтиёж инсон ҳаётида рўй берадиган барча эстетик ҳодисаларнинг асоси сифатида ҳам табиий-биологик, ҳам ижтимоий-маънавий моҳиятга эга; «гўзал нафс», нафосатга ташналик, инсонда эстетик ҳиссиётни қўзғатиш хусусиятини сақлаб қолган ҳолда, кейинчалик унинг бутун умри мобайнида такомиллашиб боради ва эстетик муҳокама, эстетик баҳо, эстетик дид ва эстетик идеалнинг шаклланишига хизмат қилади.