Seyh Sou
Сейҳ Соу ёки Сейх Су (Σέιχ Σου, туркча: Şэйҳ Су, яъни Шайхнинг суви), Кедринос Лофос (юнонча: Κέδρινος Λόφος, Сидар тепалиги) номи билан ҳам танилган. Грециянинг Салоники шаҳрининг шимоли ва шимоли-шарқидаги тепаликда жойлашган ўрмон бўлиб, Чортиатис тоғининг ғарбий қисмига томон кўтарилиб боради. Ўрмоннинг умумий майдони 2979 гектар (7361 акр) ни ташкил этади. У денгиз сатҳидан 563 метр (1847 фут) баландликда жойлашган[1].
Флора ва фаунаси
Ўрмонда 277 турдаги ўсимлик мавжуд, улар орасида қарағай дарахтлари (Пинус брутиа, Пинус пинеа ва Пинус ҳалепенсис) энг кенг тарқалган ўсимликлардандир. Бундан ташқари, тарқоқ ўсувчи сарв (Cупрессус семпервиренс), чинорлар (Платанус ориэнталис) ва Популуснинг кўплаб турлари учрайди[2].
Шу билан биргаликда, Сейҳ Соу кўплаб ўсимликларнинг ватани ҳисобланади. Сутемизувчилардан қуён, тулки, сувсар, олмахон ва типратикан учрайди. Ўрмонда қушларнинг 80 га яқин тури тарқалган, уларнинг асосийлари калта бармоқли илон бургут, оддий какку, қоя каклиги, бойўғли ва булбул кабилардир. Саламандерлар, қурбақалар, тошбақалар, ўт илонлари ва калтакесаклар энг кенг тарқалган амфибиялар ва судралувчиларнинг вакилларидандир[3].
Ўрмон ҳудудида асаларичилик ҳам кенг тарқалган бўлиб, кўплаб асал фермаларининг фаолияти йўлга қўйилган.
Этимологияси
Ўрмоннинг жануби-ғарбий қисми дастлаб Чилиа Дентра (юнонча: Χίλια Δέντρα), ёки Минг Дарахтлар деб номланган, сабаби бу ҳудуд Усмонлилар давридаги ўрмонларнинг кесилишидан сақлаб қолинган қисмлардан бири бўлган[ иқтибос келтириш керак ]. Айнан Усмонлилар даврида бу ҳудуд شهیح سو ёки замонавий турк алифбосида Шайҳ Су, яъни Шайх суви деган номни олган. Бу ном ўрмон ичидаги мақбара ёнида жойлашган булоқ сабабли берилган. Ўшандан буён бу ном юнон тилига Сейҳ Соу (Стҳетиc Сдоус) сифатида киритилган.
Кедринос Лофос (юнонча: Κεδρηνός Λόφος), ёки Сидар тепалиги номи 1987-йилда маҳаллий муаллиф Георгиос Вафопулос томонидан Салоники шаҳар кенгашида таклифлар берилган вақтда тақдим этилган[4]. Кедринос Лофос номи Византия давридаги тарихчи Георге Кедренос ҳақидаги ўйин бўлиб, у ўрмон ва „сидр“ сўзи ҳақида кўплаб маълумотлар ёзган.
Тарихи



Дастлаб бу ҳудуд эман (биринчи навбатда Қуэрcус пубесcенс) ўрмони бўлиб, у Салоники шаҳридан оқиб ўтадиган ва охир-оқибат Термоик кўрфазига қуйиладиган барча дарёларнинг асосий манбаи бўлган[4]. Усмонлилар даврида дарахтларнинг кесилиши, чорваларни ўтлатиш ва ўрмонлар кесилиши ҳисобига деҳқончилик ҳудудларини кенгайтириш авж олган[3].
1921-йилда Греция Қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан ҳудудни дарахтлар билан бойитиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу лойиҳа Салоникидаги Аристотел университети қошида фаолият юритадиган ўрмон хўжалиги мактаби томонидан амалга оширилган бўлиб, лойиҳа доирасида — 1929—1989-йиллар давомида 5 миллионга яқин дарахт экилган[3].
1982-йилда ўрмонда кичик ёнғин содир бўлган[4].
1997-йил 7-июлда катта ёнғин содир бўлиб, 60 соат давом этган, ёнғин сабабли ҳудуднинг 55 фоизини ёниб битган[2]. 1998 ва 2000-йилларда ўрмонларни қайта тиклаш бўйича иккита йирик лойиҳа амалга оширилган, аммо ўрмонларни қайта тиклашнинг асосий қисми табиий равишда амалга оширилди. 2010-йил ҳолатига кўра, ўрмоннинг 36,4 фоиз қисмидаги дарахтлар сақланиб қолган.
Ўрмондаги кўнгилочар манзилгоҳлар
Ўрмонда Салоникининг асосий ҳайвонот боғи, табиий тарих музейи, шаҳар ҳукуматига қарашли иккита очиқ осмон остидаги амфитеатр (Тҳеатро Дасоус ёки Ўрмон театри ҳамда Тҳеатро Гаиас ёки Замин театри), пиёда юриш йўлаги ва велосипед йўллари, шунингдек, шаҳарга қарашли иккита кузатув пункти жойлашган. Шу блан биргаликда, Филиппион меҳмонхонаси ўрмонни кесиб ўтувчи асосий йўлда, Қора тепа чўққисининг шарқида, денгиз сатҳидан 350 метр баландликда жойлашган. Муқаддас Василий ибодатхонаси эса Қора тепанинг жанубидаги тепаликда бунёд этилган.
Муаммолар
Қарағай дарахтлари Тҳауметопоэа питёcампа номли зарарли капалакдан жиддий зарар кўрган. Мазкур ҳолат дефолиацияга олиб келган ва ўрмон флорасининг хилма-хиллигига путур етишига сабаб бўлган[4].
Доимий тирбанд Салоники ички ҳалқа йўли ўрмоннинг жанубий қисми билан чегарадош.
Манбалар
- ↑ Стефанос Иоакеимидис. „Обсерватион оф тҳе Чангес анд тҳе Деградатион оф тҳе Форесц афтер тҳе Фире wитҳ тҳе Усе оф Ремоте Сенсинг анд ГИС: Студй оф тҳе Субурбан Форест оф Сеич Соу, Тҳессалоники, Греэcе“. Тҳе Глобал Нетwорк он Энвиронментал Сcиэнcе анд Течнологй. 2018-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 „Маппинг тҳе Пери-Урбан Форест оф Тҳессалоники афтер тҳе Биг Фире оф 1997 Усинг Иконос Имагерй“. Эуропеан Ассоcиатион оф Ремоте Сенсинг Лабораториэс. Аристотле Университй оф Тҳессалоники, Департмент оф Форестрй, Лабораторй оф Форест Манагемент анд Ремоте Сенсинг Тҳессалоники. 2017-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-май.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 "Το Σειχ Σου". Όλυμπος 148: 35. Wинтер 2008."Το Σειχ Σου". Όλυμπος. 148: 35. Wинтер 2008.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Προστατευτικός ρόλος του δάσους του Σέιχ Σου. Ανασύνταξη και ανασχεδιασμός υποδομών. Σύνδεση με την πόλη.“. Аристотле Университй оф Тҳессалоники. Қаралди: 2018-йил 2-сентябр.