Seyshell orollari
Сейшел ороллари, Сейчеллес (Сейчеллес), Сейшел Ороллари Республикаси (Сейчеллес Республикаси) (Републиc оф Сейчеллес) — Ҳинд океанида, Африканинг шарқий соҳили яқинидаги Сейшел ва Амирант ороллари, Алдабра, Фарқуар ва бошқа оролларда жойлашган давлат. Майдони 405 км². Аҳолиси 80,1 минг киши (2002). Пойтахти — Виктория шаҳри. (Маэ оролда). БМТ аъзоси
Сейчеллес Республикаси Репиблик Сесел Рéпублиқуэ дес Сейчеллес | |
|---|---|
|
Шиор: Финис cоронат опус (Лотинча: Ниҳоя ишни никоҳлайди) | |
| Мадҳия: Косте Сеселwа | |
|
| |
| Пойтахт | Виктория |
| Расмий тил(лар) |
Инглиз тили Франсуз тили Сейчеллес тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Жеймс Мичел | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
29-июн 1976 |
| Майдон | |
• Бутун |
455 км2 (198-ўрин) |
• Сув (%) |
аҳамияциз |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
81,188 (199-ўрин) |
| • Зичлик | 178/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$626 мил. (202-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$7,710 |
| Пул бирлиги | Сейчеллес Рупеэ (СCР) |
| Вақт минтақаси | УТC+4 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+4 |
| Қисқартма | СЕ |
| Телефон префикси | 248 |
| Интернет домени | .сc |
|
| |
Давлат тузуми
Сейшел ороллари — республика. Амалдаги конституцияси 1993-йил 18 июнда маъқулланган ва унга кейинчалик тузатишлар киритилган. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Давлат бошлиғи — президент (1977-йилдан Франс Албер Рене), у тўғри умумий сайлов йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий мажлис, ижрочи ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Сейшел ороллари материкдан, айримлари маржонлардан ҳосил бўлган. Энг бал. жойи 905 м (Маэ оролда). Йирик ороллари — Маэ, Силуэт, Праслен, ЛаДиг. Иқлими субекваториал, денгиз иқлими. Ўртача ойлик температура 26—28°. Йиллик ёғин 4000 мм гача (асосан, езда). Маржон ороллари таркибидаги оҳактошлар намни ўзида сақламайди, шу сабабли уларни хўжалик жиҳатидан ўзлаштириб бўлмайди. Йирик оролларнинг ички ҳудудларида доим яшил тропик ўрмонлар сақланиб қолган, уларда фақат маҳаллий жайдари ўсимликлар (жумладан, сейшел палмасининг қад. тури) ўсади. Баҳайбат филсимон тошбақа ва қуш кўп. Алдабра, Кузен ва бошқа резерватлар, СентАнн денгиз миллий боғи бор.
Аҳолиси
Аҳолисининг аксарияти сейшелликлар ёки креоллар (асосан, кўчиб келган франсузлар ва африкалик қулларнинг авлодлари, умумий сони 65 минг киши); ҳиндлар, малагасилар, хитойлар, инглизлар ҳам яшайди. Расмий тиллар — креол, инглиз ва франсуз тиллари. Аҳолининг 90% христианкатолик, қолганлари — мусулмон, ҳиндулар ва конфуцийчилар. Шаҳар аҳолиси 55,3%.
Тарихи
Сейшел ороллари қад. араб ва ҳинд денгиз сайёхларига маълум бўлган. 1609-йил бу оролларга инглиз денгиз сайёҳлари келиб тушган. ХВИИИ аср ўрталарида франсузлар босиб олиб, Франсия молия вазири Моро де Сешелл номи билан аташган. 1794-йил уни инглизлар эгаллаб олган. 1903-йилдан Буюк Британия мустамлакаси. Маҳаллий халқ мустамлакачиларга қарши тинимсиз кураш олиб борди. ХХ аср ўрталарида сиёсий партия ва касаба уюшмалари тузилди, улар халқнинг озодлик йўлидаги курашига бошчилик қилди. 1970 и. Сейшел оролларига ички мухторият берилиб, Қонун чиқарувчи ассамблея тузилди, 1976-йил 29 июнда мустақилликка эришди. Сейшел ороллари 1976-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 18 июн — Миллат куни (1993).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Демократию партия, 1992-йил тузилган; Сейшел халқи тараққиёт фронти, 1978-йил ташкил этилган; Сейшел миллий партияси, 1993-йил асос солинган. Сейшел ишчилари иттифоқи федерацияси касаба уюшма бирлашмаси, 1978-йил тузилган.
Иқтисодиёти
Сейшел ороллари — аграр мамлакат. Балиқ овлаш ва хорижий сайёҳлик муҳим аҳамиятга эга. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, балиқ овлаш улуши 4,1%, сайёҳлик улуши 12,3%, саноат ва курилишнинг улуши 20,5%. Қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётининг асосини ташкил этади. Кокос палмаси, кофе, тамаки, мева, сабзавот, мойли экинлар, зираворлар, чой етиштирилади. Қорамол, чўчқа боқилади. Копра ва ванилни қайта ишлайдиган, эфирли мойлар, кокос толасидан турли буюмлар, совун ишлаб чикарадиган ва чой қадоқлайдиган кичик корхоналар, ёғоч тилиш заводи, бир канча озиқовқат корхоналари бор. Йилига ўртача 126 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Транспорт йўли йўқ. Автомобил йўллари узунлиги 345 км. Ороллар орасида маҳаллий кемалар қатнайди. Маэ оролда халқаро аэропорт бор. Сейшел ороллари четга копра, шунингдек, долчин ёғи ва долчин, ванил, музлатилган ва консерваланган балиқ, тошбақа косаси, гранит чиқаради, четдан саноат моллари, озиқ-овқат олади. АҚСҲ, Франсия, Буюк Британия, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Япония, Сингапур билан савдо қилади. Пул бирлиги — сейшел рупияси.
Маорифи
Халқ таълими тизими инглиз, қисман франсуз тизимлари таъсирида шаклланган. 1980-йил 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий 9 йиллик таълим жорий этилган, у 6 йиллик бошланғич ва 3 йиллик тўлиқсиз ўрта мактабни ўз ичига олади. Замонавий таълим тизими 6 йиллик бошланғич, 3 йиллик тўлиқсиз ўрта ва 2 йиллик тўлиқўрта мактабдан иборат. Тўлиқўрта мактабда ўқувчилар илмий билимларни ўрганишдан ташқари унумли меҳнат билан ҳам шуғулланади. Тўлиқ ўрта мактаб негизида педагогика коллежи, 9 йиллик мажбурий мактаб негизида ҳунартехника билим юртлари ишлайди. Ёшлар олий таълимни чет элларда оладилар.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Газета ва журналлари: „Нейшн“ („Миллат“, креол, франсуз ва инглиз тилларида чиқадиган ҳукумат газета), „Офишл газетт“ („Расмий газета“, ҳукумат хабарномаси), „Пипл“ („Халқ“, креол, франсуз ва инглиз тилларида нашр этиладиган ойлик журнал), „Эко дез ил“ („Ороллар акс садоси“, франсуз, креол ва инглиз тилларида чиқадиган диний журнал). Сейшел матбуот агентлиги, миллий ахборот агентлиги, 1979-йил тузилган. 1941-йилдан инглиз, франсуз ва креол тилларида радиоэшиттириш олиб борилади. Ҳукумат назоратидаги Сейшел радио ва телевидениеси хизмати 1983-йилда тузилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |