Seysmik karotaj
Сейсмик каротаж - бурғи қудуқларида эластик тўлқинларнинг ўтиш тезлиги, қайтиш, тарқалиш ва ютилиш коэффициентлари ёрдамида тоғ жинсларининг сейсмик хоссаларини ўрганиш. Олинган натижалар сейсмик разведка ишлари натижаларини ўрганиш, тоғ жинслари таркиби ва физик ҳолатини таҳлил қилиш, бурғи қудуғининг техник ҳолатини аниклашда ишлатилади. Сейсмик каротажнинг интеграл ва дифференсиал усули бор. Интеграл усулда сейсмик тўлқин ҳосил қилувчи манба ернинг юзига яқин жойда, уни (тўлқинни) ёзиб олувчи приёмник эса бурғи қудуғи ичида жойлаштирилади, дифференсиал усулда манба ва приёмник бурғи қудуғи бўйлаб бирга кўчирилади. Интеграл усул 50–100 м чуқурликдаги қатламларни бурғи қудукларини ўрганувчи махсус сейсмик ст-ялар ёрдамида вертикал сейсмик зондлаш билан ўрганилади. Бунда 20—150 Гс частотали сейсмик тўлқинлар ёзиб олинади. Дифференсиал усулда қалинлиги 1–2 м ли катламлар частотаси 10—100 кГс ли сейсмик тўлқинлар ёрдамида ўрганилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |