Seysmik shkala
Сейсмик шкала - зилзила пайтида ер сиртида вужудга келадиган тебранишлар кучи (жадаллиги)ни баҳолаш (ўлчаш) учун ишлатиладиган жадвал. Тебранишлар кучи грунтдаги қолдиқ деформация (ўзгариш) кўлами ва шаклига, бино ва иншоотларнинг шикастланиш дражасига ва бошқа ташқи кўрсаткичларга қараб баҳоланади. Сейсмик шкаланинг тури кўп. Улардан бири 1917-йил Халқаро сейсмик ассоциация томонидан қабул қилинган 12 балли Меркалли — Канкани — Зиберг шкаласи (ҳозирги баъзи Европа мамлакатларида қўлланади). 1931-йил АҚСҲ да Вуд ва Нюман томонидан қабул қилинган 12 балли ММ шкаласи, 1964-йил С. В. Медведев (Москва) томонидан тавсия этилган 12 балли шкала ҳам бор. 1964-йил Парижда ЙУНЕСКО давлатлараро йигилишида тавсия этилган 12 балли МСҲК64 шкала С. В. Медведев (Москва), В. Шпонхоер (Германия) ва В. Карник (Прага) томонидан тузилган. Ер сиртидаги тебранишлар кучини балларда ўлчаш билан бирга зилзилаларни магнитуда (тебранишлар ёки силкинишлар қиймати) бўйича таснифлаш усули ҳам ишлатилади (қаранг Рихтер шкаласи). Магнитуда зилзила ўчоғи тарқатадиган энергия логарифмига мутаносиб (мое) бўлади (мас, 1966-йилги Тошкент зилзиласининг кучи 8 балл деб бахрланган, магнитудаси эса 5,3 га тенг бўлган). Баъзи мамлакатлар (мас, Япония) да 7 балли шкала қўлланади. Сейсмик шкала бўйича зилзила оқибатларининг ташқи кўринишлари (шикастланиш, емирилиш, ўпирилиш, ёрилиш, дарзлар ва бошқалар)дан ташкари тебраниш жараёнлари (силжиш, сурилиш, тезлик, тезланиш ва бошқалар)ни ҳам ҳисобга оладиган махсус асбоблар (сейсмограф, акселерограф ва бошқалар) ёрдамида ҳам аниқланади. Сейсмик шкала зилзиланинг ташқи аломатларини ўрганиш, сейсмик ҳариталар тузиш, сейсмик ҳудудлаштириш ва чекланган ҳудудларни микроҳудудлаштириш ва бошқа мақсадларда қўлланади.
Адабиёт
- Рихтер Ч., Элементарная сейсмология, М., 1963; Абдуллабеков К,., Зилзиладан сақланиш мумкинми?, Т., 1992.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |