Seysmograf

Сейсмограф (қадимги юнонча: σεισμός қадимги юнонча: σεισμός — зилзила ва қадимги юнонча: γράφω — ёзиш) ёки сейсмометр — сейсмологияда барча турдаги сейсмик тўлқинларни аниқлаш ва қайд этиш учун ишлатиладиган махсус ўлчаш мосламаси.
Тарихи

Сейсмоскоп — зилзила эпицентри йўналишини кўрсатади. 132-йилда Хитойда Чжан Хен томонидан ихтиро қилинган[1].
Аксарият ҳолларда сейсмограф пружинали илгакка ўрнатилган юкка эга бўлади, у зилзила пайтида ҳаракациз қолади, қурилманинг қолган қисмлари (корпус, таянч) эса юкга нисбатан ҳаракат қилади ва силжийди. Баъзи сейсмографлар горизонтал ҳаракатларга, бошқалари эса вертикал ҳаракатларга нисбатан сезгир бўлади. Тўлқинлар ҳаракатланувчи қоғоз тасма устидаги қалам билан қайд этилади. Шунингдек, ҳаракатларни хотирасида олиб қоладиган қурилмаларида қайд этувчи электрон сейсмографлар (қоғоз тасмасиз) мавжуд.

Илк сейсмографлар механик бўлган. Уларда корпуснинг юкга нисбатан тебранишлари ричаглар ёрдамида оширилган ва дуд босган қоғозли барабанда из қолдирадиган қаламга узатиб берилган[2]. 1906-йилда рус князи Борис Голицин электромагнит индуксия[2] ҳодисасига асосланган биринчи электромагнит сейсмографни ихтиро қилди. Бундай сейсмографда юкга индуктив ғалтак бириктирилган бўлиб, у корпус тебранишида ўзига бириктирилган магнитларга нисбатан ҳаракат қилган. Бу вақтда электр токи пайдо бўлиб, унинг тебранишлари стрелка билан бирга ойнали галванометр ёрдамида фотографик қоғозга ёзиб олинган[2].
СССРда сейсмографларни яратишда 1930—1940-йилларда Григорий Александрович Гамбурцев катта рол ўйнади. 1929-йилда Гамбурцев гидравлик катталаштириш усули билан қисқа муддатли сейсмограф тузилишини ишлаб чиқди ва уни Қримдаги Касевели геофизика станциясида синовдан ўтказди[3]. У микрофонли дала сейсмографи (СМ-1 — СМ-5 моделлари) назарияси ва конструксиясини ишлаб чиқди, янги турдаги электр сейсмограф — термомикрофон (қуйи) 1933/34 йил қишда Байкал кўлида синовдан ўтказилди.
Яқин вақтгача сейсмографларнинг сезгир элементлари сифатида асосан механик ёки электромеханик қурилмалар ишлатилган. Аниқ механика элементларини ўз ичига олган бундай асбобларнинг нархи шунчалик қимматки, оддий тадқиқотчилар уларга эга чиқа олмаслиги табиий, механик тизимнинг мураккаблиги ва шунга мос равишда унинг ишлаш сифатига қўйиладиган талаблар бундай асбобларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш мумкин эмаслигни англатади.
Микроэлектроника ва квант оптикасининг жадал ривожланиши ҳозирги вақтда спектрнинг ўрта ва юқори частотали ҳудудида анъанавий механик сейсмографларга жиддий рақобатчиларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бироқ, микромеханизация технологияси, толали оптика ёки лазер физикасига асосланган бундай қурилмалар инфра-паст частотали ҳудудда (бир неча ўнлаб Гц гача) қониқарсиз хусусиятларга эга, бу сейсмология (хусусан, телесейсмик тармоқларни ташкил этиш) учун муаммо ҳисобланади.
Шунингдек, сейсмографнинг механик тизимини яратишга мутлақо ўзгача ёндашув мавжуд — бу қаттиқ инерсион массани суюқ электролит билан алмаштириш ҳисобланади. Бундай қурилмаларда ташқи сейсмик сигнал ишчи суюқлик оқимини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида электрод тизими ёрдамида электр токига айланади. Бундай турдаги сезувчи элементлар молекуляр-электроника деб номланади. Суюқ инерсион массага эга сейсмографларнинг афзалликлари паст нархи, узоқ хизмат қилиш — тахминан 15 йиллик муддати бўлиб, аниқ механик элементларнинг йўқлиги уларни ишлаб чиқариш ва ишлатишни кескин осонлаштиради.
Замонавий тизимлар

Компютерлар ва аналог-рақамли конверторларнинг пайдо бўлиши билан сейсмик ускуналарнинг функсионаллиги кескин ошди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта сейсмик датчиклардан олинган сигналларни реал вақт режимида ёзиб олиш ва таҳлил қилиш, сигналларнинг спектрларини ҳисобга олиш имконятлари пайдо бўлди. Бу сейсмик ўлчовларнинг маълумотлар мазмунида кескин ўзгаришларни таъминлади.
Яна қаранг
- Сейсмик разведка
- Сейсмогеологик чегара
- Гавайи вулқон обсерваторияси
- СЕИС (ички тузилма учун сейсмик эксперимент) — ИнСигҳт космик кемасига ўрнатилган франсуз сейсмометри
Манбалар
- ↑ Стеин С., Wйсессион М. Э. Ан Интродуcтион то Сеисмологй, Эартҳқуакес, анд Эартҳ Струcтуре. Лондон: Wилей-Блаcкwелл, 2002. П. 400.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Эйби 1982.
- ↑ Гальперин Е. И., Ильина Т. Д. АКАДЕМИК ГРИГОРИЙ АЛЕКСАНДРОВИЧ ГАМБУРЦЕВ. К 80-летию со дня рождения // «Вестник РАН» : журнал. — 1983. — № 12. — С. 103.
Адабиётлар
- Кропоткин П. А. Сейсмометрлар // Россия табиацҳуносларининг 1-конгресси материаллари: [28-декабр. 1867-йил — 4-январ 1868]. Деп. Минералогия ва геология. Санкт-Петербург: тури. ИАН, 1868. 20-22.
- Эйби Дж. А.. Землетрясения. М.: Недра, 1982.
Ҳаволалар
- Эрта сейсмометрларнинг тарихи
- Леҳман ҳаваскор сейсмографи, Сcиэнтифиc Америcан (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-02-04 санасида архивланган) Архивная копия - калибрланган ўлчаш учун мўлжалланмаган.
- Жуда кенг полосали сейсмографиянинг ривожланиши: Қуантерра ва Ирис ҳамкорлиги (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-10 санасида архивланган) глобал зилзилаларни тадқиқ қилишда асосий технологиянинг ривожланиш тарихини муҳокама қилади.
- Ирис ЭДУ — Сейсмометр қандай ишлайди?