Seysmogramma
Сейсмограмма (сейсмо... ва ...грамма) — зилзила ёки портлаш натижасида вужудга келадиган ер тебранишлари ёки силкинишларини махсус асбоб (сейсмограф)ларда қайд этилган ёзуви. Ер қимирлаганда (ёки портлаш пайтида) грунт зарралари силжийди, бу силжишнинг тезлиги ва тезланиши бўлади. Силжишлар графиги С, тезликлар ёзуви велосиграмма, тезланиш ёзувлари эса акселерограмма деб аталади. Зилзилани қайд этиш муаммолари билан олимлар (мас, Хитой олими Чжин Хен, 78—139 йиллар) милоднинг бошидан бошлаб шуғулланган, аммо тебранишларни ёзиб олишнинг мукаммал галванометрик усули ХХ асрда яратилди. Сдан фойдаланиб зилзиланинг кучи (балл) ва энергияси (магнитуда)ни аниклаш мумкин. С. асосида сейсмик тўлқинлар тарқалган муҳитнинг тузилиши ҳақида маълумотлар олинади.
Зилзила (ёки портлаш) манбаидан 3 хил: бўйлама, кўндаланг ва сиртки тўлқинлар тарқалади. Сейсмик тўлкинлар бирбиридан хусусиятлари ва тарқалиш тезлиги билан фарқ қилади. Бўйлама тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги катта (~ 8 км/с) бўлганлиги сабабли, Ер тўлқинлар даракчи ролини ўйнаб, кейинги тўлқинларнинг келишидан огоҳлантиради (раемда С.нинг бошланғич қисми). Кўндаланг тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги (~ 5 км/с) кичикроқ бўлганлиги сабабли, сейсмостяга кечроқ етиб келади. Бу тўлқинларнинг тебраниш амплитудалари ва тезланиши катта бўлади, шу сабабли бино ва иншоотлар учун кўндаланг тўлқинлар хавфли ҳисобланади (С.нинг ўрта қисми). Сиртки тўлқинларнинг тезлиги аввалгилариникидан кичикроқбўлади (С.нинг охирлари). С. ёрдамида турли сейсмик тўлқинларнинг кузатилаётган пунктга келган вақти, зилзила пайдо бўлган вақт, зилзила ўчоғи ва кучи аникланади. С. зилзила (ёки портлаш) натижасида тўлқинлар тарқалган муҳитнинг тузилишини акс эттиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |