Seysmometriya
Сейсмометрия (сейсмо... ва ...метрия) — зилзила пайтида грунт, бино ва иншоотларнинг тебранишларини ёзиб олувчи асбоблар ва усулларни яратиш билан шуғулланадиган сейсмология бўлими. С. ХХ аср бошларидан ривожлана бошлади. Ўша пайтларда грунтнингтебранишлари 3 усулда — механик, оптик ва галванометрик усулларда қайд қилинарди. Бу усулларнинг ичида галванометрик усул анча самарали бўлиб, ундан ҳозир ҳам фойдаланилади. Сейсмик тебранишларни қайд қилувчи асбоб сейсмограф, қайд қилиш натижасида пайдо бўлган ёзув сейсмограмма деб аталади. Ер қимирлашлари, ядро портлашлари ва бошқа қайишқоқ тўлқинлар манбалари таъсирида вужудга келадиган сейсмик тўлқинлар сейсмик ст-яларда узлуксиз қайд қилиб турилади. С. газ ва нефт конларини сейсмик разведка қилишда; муайян ҳудуднинг геологик тузилишини сейсмик зондлашда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистонда С.га доир илмий тадқиқот ишлари, асосан, Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустахкамлиги институтида, Сейсмология институтида олиб борилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |