Сейсмик чуқурлик

Сейсморазведка - бу сунъий равишда қўзғатилган эластик то'лқинлар орқали улардан фойдаланиб геологик ва геофизик маълумотларни олишга мўлжалланган геофизик қидириш. У 1920-йилларнинг бошларидан бери фойдаланилади ва ернинг чуқур тузулишини ўрганилади. Сейсморазведка орқали фойдали қазилмалар, конлар (нефт ва газ конлари) аниқланади.Гидрогеология ва муҳандислик геологияси муаммоларини ҳал қилишда ва сейсмик микрозоналашда муҳим ҳисобланади. Сейсмик тадқиқотларда юқори аниқлиги, олинган маълумотларнинг катталиги билан ажралиб туради. Турли вазифаларни ҳал қилиш бўйича сейсморазведка:чуқурлик, структурали, нефтгазди ва муҳандислик турларига бўлинади.