Seyyid Hasan posho
Сеййид Ҳасан пошо (1748-йилда вафот этган) – 18-асрда хизмат қилган Усмонийлар империяси садр вазири.
Пошо ҳозирги Туркиянинг Токат вилоятига қарашли Реşадие шаҳридан бўлган. Келиб чиқиши турк. Истанбулда яничарлар корпусида хизмат қилган. Бир неча марта лавозими кўтарилгач, 1739-йилда армиядаги энг юқори унвон яничарлар оғаси лавозимига тайинланган. Ўша йили у Гроcка жангида қатнашиб, ўзини иқтидорли саркарда ва жангчи сифатида намоён этган. 3 йилдан сўнг, 1742-йил 4-октябрда бош вазир лавозимига тайинланган. Гарчи пошо деярли 4 йил давомида бу лавозимда хизмат қилган бўлса-да, фуқаролик бошқаруви ишларида муваффақиятли фаолият олиб бора олмаган ва 1746-йил 10-августда султон томонидан лавозимидан озод этилган. Бироқ кўплаб собиқ буюк вазирлар сингари у ҳам Усмонийлар империясининг турли ҳудудларида ҳоким сифатида хизмат қилишни давом эттирган, Родос ороли (ҳозирги Юнонистон), İçэл (ҳозирги Мерсин вилояти, Туркия) ва Диёрбакир вилоятлари ҳокими бўлган. Сеййид Ҳасан пошо 1748-йил декабр ойида вафот этган[1].
Унинг ўғли Сеййид Абдуллоҳ пошо Ҳасан пошодан кейин бир муддат садр вазир лавозимида хизмат қилган[2].
Яна қаранг
| Сиёсий идоралар | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Ҳекимоğлу Али пошо |
Усмонийлар империяси бош вазири 1742-йил 4-октябр – 1746-йил 10-август |
Вориси: Тиряки Ҳаcı Меҳмед пошо |
- ↑ Айҳан Буз: Османлı Сдаразамларı, Неден Китап, İстанбул,2009, ИСБН 978-975-254-278-5 п.232
- ↑ Меҳмет Сüрейя (1996), Нури Акбаяр; Сейит А. Каҳраман (муҳ.), Сиcилл-и Османî (турк), Беşиктаş, Истанбул: Тüркие Кüлтüр Баканлığı анд Тüркие Экономик ве Топлумсал Тариҳ Вакфı, 80-бет, ИСБН 9789753330411