Сезар салати (инглизча: Cаэсар салад, баъзан Cесар, Céсар ёки Cесаре шаклида ёзилади; шунингдек Cаэсар’с салад номи билан ҳам танилган) – бу рим салати барглари ва қуритилган ёки қовурилган нон бўлакчаларига лимон ёки лайм шарбати, зайтун мойи, тухум, Ворcестершир соуси, анчовй, саримсоқ, Дижон хантал, Пармезан пишлоғи ва қора мурч қўшиб, тайёрланадиган салат.

Сезар салати
Тури Салат
Асл номи Cаэсар салад
Келиб чиқиши Тихуана, Бажа Cалифорниа
Муаллифи Cаэсар Cардини
Яратилган йили 1924
Асосий компонентлари Ромен салати, крутондар, Пармезан пишлоғи, лимон шарбати, зайтун мойи, тухум сариғи, Вустер соуси, анчоис, ихтиёрий равишда Дижон хантали ва қора мурч

Бу салат 1924-йил 4-июл куни Мексиканинг Тихуана шаҳрида жойлашган Cаэсар’с ресторанида Cаэсар Cардини томонидан яратилган. Ўша куни ошхона жуда гавжум, маҳсулотлар эса бўлгани учун Кардини мавжуд масаллиқлардан фойдаланиб янги салат ихтиро қилган. Салат дастлаб мижозлар столи ёнида тайёрланган ва ҳозир ҳам асл ресторанида шу услубда тайёрланишда давом этади[1].

Тарихи

Сезар салатининг яратилиши одатда ресторан эгаси Cаэсар Cардинига тегишли деб ҳисобланади. У Италиядан кўчиб келган муҳожир бўлиб, Мексика ва АҚШда бир нечта ресторанларни бошқарган[2]. Cардини Сан-Диегода яшаган, аммо унинг энг машҳур ресторанларидан бири — „Cаэсар’с“ — Мексиканинг Тихуана шаҳрида жойлашган эди[3]. У бу жойни АҚШдаги „Қуруқ қонун“ даври чекловларидан қочиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиш учун Мексикага келувчи америкалик мижозларни жалб этиш мақсадида очган. Cардинининг қизи Росанинг сўзларига кўра, отаси 1924-йил 4-июл куни Тихуанадаги ресторанида ошхона маҳсулотлари тугаб қолган пайтда янги салатни ихтиро қилган[4]. У мавжуд масаллиқлардан фойдаланган ҳолда салат тайёрлаган ва унгасалатни мижоз столи ёнида аралаштириб бериш каби ўзига хос театрона услуб қўшган. Бошқа баъзи манбаларда эса салатни Cаэсар Cардинининг укаси Алех Cардини тайёрлагани айтилади. У дастлаб бу салатни „Авиатор салати“ деб атаган, чунки у спиртли ичимликлар тақиқланган даврда Мексикага учиб келган учувчилар учун тайёрланган эди. Шунингдек, Cардинининг бир нечта ходимлари ҳам бу салатни ўзлари ихтиро қилганини даъво қилган. Машҳур афсоналардан бирида эса бу салатнинг яратилиши Жулиус Cаэсар билан боғлиқ дейилади, бироқ бу фақат афсона ҳисобланади[5][6][7].

Соус

Устига грил товуқ гўшти қўшилган салат

Сезар салати учун тайёр соуслар ҳозирда кўплаб компаниялар томонидан ишлаб чиқарилиб, савдога чиқарилади. Уларга Cардини’с, Болтҳоусе Фармс, Кенъс Фоодс, Марзетти, Неwманъс Оwн, Панера Бреад, Традер Жоэъс ва Wҳоле Фоодс Маркет брендлари киради[8][9].

Cардини’с, Cаэсар Cардини’с ва Оригинал Cаэсар Дрессинг савдо белгиларининг барчаси 1950-йил феврал ойига бориб тақалади, бироқ уларнинг расмий рўйхатдан ўтиши анча йиллар кейин амалга оширилган[10][11].

Рецепти

Cаэсар’с ресторанида берилган Сезар салати

Кўплаб рецептларда учрайдиган асосий масаллиқлар қуйидагилардир:

  • Рим салати барглари
  • Зайтун мойи
  • Эзилган саримсоқ
  • Туз
  • Дижон хантали
  • Қора мурч
  • Лимон шарбати
  • Ворчестершир соуси
  • Анчовй (ёки сардина)
  • Бутун тухум ёки тухум сариғи – хом, юмшоқ пиширилган ёки иссиқ сувда қайнатилган ҳолда
  • Қирғичдан ўтказилган Пармезан пишлоғи
  • Қуритилган ёки қовурилган нон бўлакчалари

Баъзида грилда пиширилган товуқ гўшти билан безатилади. Шунингдек, салатнинг турли услубларида барг тури ўзгартирилади, товуқ ёки дудланган гўшт (масалан, бекон) қўшилади ёки анчовй ва тухум каби ингредиэнтлар бутунлай чиқариб ташланади[12][13].

Тихуанадаги асл Cаэсар’с ресторани ҳозирги рецептида лайм шарбати ишлатади, бироқ замонавий рецептларнинг аксариятида лимон шарбати ёки сиркадан фойдаланилади.

Баъзи ошпазлар эса Сезар салати номининг машҳурлигидан фойдаланиб, бу таомнинг умами, ёғ ва туз таъмини сақлаган ҳолда, асл рецептга унча ўхшамайдиган янги, тажрибавий вариантларини яратади[14].

Манбалар

  1. ↑ Бурке, Давид; Чоате, Жудитҳ „Cаэсар салад“, . Давид Бурке'с Неw Америcан Cлассиcс. Кнопф Доубледай Публишинг Гроуп, 2009 — 67-бет. ИСБН 978-0-307-51943-6 (2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ Cесар Cардини, Cреатор оф Салад, Диэс ат 60. Лос Ангелес Тимес (1956-йил 5-ноябр). „Cаэсар Cардини, 60, cредитед wитҳ тҳе инвентион оф тҳе Cаэсар салад, диэд [...]“.
  3. ↑ „Роса Cардини“. Тҳе Телеграпҳ (2003-йил 21-сентябр). 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-феврал.
  4. ↑ Рян, Патриcк Спаулдинг „Уна Cоррида Эхтраординариа“. ССРН (2022-йил 31-декабр).
  5. ↑ Жинич, Пати „Тҳе Cентурй-Лонг Сага оф тҳе Cаэсар Салад“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2024-йил 1-июл). Қаралди: 2024-йил 1-декабр.
  6. ↑ Биррелл, Ниcки. „Cаэсар Cентенарй: Wҳат'с тҳе сторй беҳинд тҳе фамоус салад?“. Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд (2024-йил 4-июл). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  7. ↑ О'Cоннер, Патриcиа Т; Келлерман, Стеwарт. Оригинс оф тҳе Спеcиоус: Мйтҳс анд Мисcонcептионс оф тҳе Энглиш Лангуаге. Неw Ёрк: Рандом Ҳоусе, 2009 — 75-бет. ИСБН 978-1-4000-6660-5. 
  8. ↑ Гритзер, Даниэл „Тҳе Бест Cаэсар Салад Дрессингс | Тасте Тест“ (эн). Сериоус Эац (2023-йил 26-октябр). Қаралди: 2024-йил 8-май.
  9. ↑ Дентон, Корей „12 Бест Гроcерй Сторе Cаэсар Дрессингс, Ранкед Wорст То Бест“. Машед (2023-йил 8-феврал). Қаралди: 2024-йил 8-май.
  10. ↑ „Сериал нумберс 73426710 "Cардини'с", регистеред 1983 бй Cаэсар Cардини Фоодс“. Унитед Статес Патент анд Традемарк Оффиcе. 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-март.
  11. ↑ „Сериал нумберс 73782270 "Тҳе Оригинал Cаэсар Дрессинг" анд "Cаэсар Cардини'с", регистеред 1989 бй Долефам Cорпоратион, wҳич латер мергед wитҳ Т. Марзетти“. Унитед Статес Патент анд Традемарк Оффиcе. 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-март.
  12. ↑ „Cаэсар Салад“. Cредо Референcе. Энcйcлопедиа оф Америcан Фоодс. Қаралди: 2022-йил 30-май.
  13. ↑ Гора, Л. Саша „Тҳе сурприсинг трутҳ абоут Cаэсар салад“. ББC (2019-йил 22-май). 2021-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-апрел.
  14. ↑ Cушинг, Эллен „Сометҳинг Wеирд Ис Ҳаппенинг Wитҳ Cаэсар Саладс“ (эн). Тҳе Атлантиc (2024-йил 17-апрел). Қаралди: 2024-йил 19-апрел.

Адабиётлар

Ҳаволалар