Sfiha
Сфиҳа ёки свиҳа (арабча: صفيحة) — қийма гўшт, кўпинча, қўй гўшти билан пиширилган, пиёз, помидор, кедр ёнғоғи ва зираворлар қўшилган чалпаклардан иборат таом. Манакиш ва лаҳмажун билан чамбарчас боғлиқ бўлган Шом анъанавий таоми[1].
Сфиҳа Бразилияда эсфиҳа ёки эсфирра номи билан машҳур бўлиб, у ерга Сурия ва Ливанлик муҳожирлар томонидан олиб келинганидан кейин оммалашди[2][3].
Тарихи
Чалпаклар Шом ва Ҳосилдор ярим ой минтақасида тарихдан олдинги даврлардан бери мавжуд. Улар тош, металл плиталар, табун печлари ёки тандир каби иссиқ юзаларда пиширилган. Ўрта асрларда араб дунёсида ғиштли печнинг ривожланиши билан устига ёки ичига масаллиқ солиб ёпиб пишириладиган турли-туман нон турлари, жумладан, сфиҳа ҳам пайдо бўлди. Бу нонлар Усмонли империяси бўйлаб тарқалди.
Бразилияда эсфиҳа ХХ-асрнинг охирида машҳурликка эришди ва шундан бери энг машҳур тезпишар таомлардан бирига айланди[3].
Асосий ингредиентлари
Ҳар бир оиланинг гўштга нима қўшиш бўйича ўз таъби бор. Ливанда асосий ингредиентлар қуйидагилардир: гўшт, пиёз, помидор, кедр ёнғоғи, туз, қалампир ва долчин, тотим ёки анор шинниси каби таъм бергичлар. Баалбек вилояти, айниқса, сфиҳаси[4] билан машҳур. Сурия[5], Фаластин[6][7] ва Иорданияда[8] сфиҳа худди шундай ўтлар ва зираворлардан ташқари қийма ёки қўй гўштидан помидор, пиёз ва бошқа ингредиентлар қўшиб тайёрланади.
Бразилиядаги Эсфиҳа печда пиширилади ва диаметри тахминан 4 дуйм бўлган гўштли нон[9] кўринишида ёки учбурчак хамирга ўралган шаклда бўлиши мумкин. Улар пишлоқ, творог, қўй-мол гўшти ёки сабзавотларни ўз ичига олган турли қўшимчаларга эга бўлиши мумкин.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Тҳе Wорлд'с Бест Стреэт Фоод: Wҳере то Финд ит & Ҳоw то Маке ит. Лонелй Планет, 1-август 2012-йил. ИСБН 978-1-74321-664-4.
- ↑ „Граматиcа атуализада“ (пт). Диcионарио э граматиcа. (2015-йил 27-сентябр). Қаралди: 2021-йил 26-феврал.
- ↑ 3,0 3,1 Анотҳер Арабесқуэ: Сйриан-Лебанесе Этҳниcитй ин Неолиберал Бразил. Темпле Университй Пресс, 14-март 2008-йил — 127—128-бет. ИСБН 978-1-59213-541-7.
- ↑ Неw Флавоурс оф тҳе Лебанесе Табле. Рандом Ҳоусе, 31-март 2012-йил. ИСБН 978-1-4481-1876-2.
- ↑ „Cоммунитй профиле“. метросоутҳ.ҳеалтҳ.қлд.гов.ау. 2021-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-феврал.
- ↑ Cлассиc Палестиниан Cуисине. Сақи, 10-июл 2013-йил. ИСБН 978-0-86356-879-4.
- ↑ Палестине он а Плате: Мемориэс фром мй мотҳер'с китчен. Wҳите Лион Публишинг, 3-сентабр 2019-йил — 32-бет. ИСБН 978-0-7112-4529-7.
- ↑ Инсигҳт Гуидес Жордан (Травел Гуиде эБоок). Апа Публиcатионс (УК) Лимитед, 1-феврал 2018-йил. ИСБН 978-1-78671-396-4.
- ↑ Тҳе Бразилиан Табле. Гиббс Смитҳ, 2-май 2009-йил — 186-бет. ИСБН 978-1-4236-0814-1.