Сфрагистика (юн. спҳрагис — муҳр) — тарих фанининг муҳрларни ўрганадиган соҳаси. ХВИИИ асрда дипломатиянинг бўлими сифатида шакллана бошлаган. Вазифаси ҳужжатларни тасдиқлашдан ҳамда уларнинг ҳақиқийлигини аниклашдан иборат бўлган. ХИХ аср охиридан Сфрагистиканинг қад. давлат муассасаларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини ўрганадиган фан сифатидаги янги даври бошланган. Сфрагистика давлат аппаратидаги ислоҳотларни акс эттирувчи мухрларни хронологик тавсифлаш асосида ривожланиб борди. Сфрагистика материаллари амалий санъат, гералдика, нумизматика, ономастикани ўрганишда, қад. архивларни аниқлашда муқим манбадир. Муҳрни 10— ХВ асрларда фақат олий ҳокимиятдаги кишилар қўллаган ва ўз типик белгилари билан княз, епископ (Россия), шаҳар ҳокими, мингбоши, ноиб, қози, муфтий муҳри (Ўрта Осиё) ва бошқаларга бўлинган

Яна қаранг