Шаъбон (арабча: شعبان‎‎) (Ҳиндистон ва Покистонда — шаби барот) — мусулмон қамарий тақвимидаги 8-ой. Исломга қадар шаъбон — 4 муқаддас ойдан бири (Қуръон, 9:36), чунки қадшпш араб тақвимига кўра, ёзги тенгкунлик Шаъбонга тўғри келган. Шаъбонда қўшимча рўза тутиш (ва бошқа солиҳ амаллар қилиш) кенг тарқалган, Шаъбоннинг 15-куни эса (у жоҳилият даврида ҳам эъзозланган), исломда энг оммавий халқ байрами — лайлат ал-барўа („яратиш кечаси“, одатда „халос бўлиш кечаси“ деб тушунтирадилар, яъни гунохларни кечириш) худди лайлат ал-қадр каби қадимги янги йил байрами белгиларини сақпаб қолган. Шу кечада Аллоҳ „энг пастки осмон“га тушиб, гуноҳларини афв этишни сўраганларнинг илтижосини ижобатга олар экан. Лайлат ал-бароъада Ёсин сураси ўқилади, ўлганлар ёдга олиниб, улар руҳига дуолар қилинади. Ҳиндистон ва Покистонда қашшоқларга таом тарқатилади, ширинликлар тановул қилинади, байрам чароғбонлиги ўтказилади. Шаъбоннинг 13-15-кунлари „Оқ тунлар“ (кунлар) деб аталиб, бир қатор мамлакатларда бу кунларда рўза тутилади. Шаъбон ойининг 3-кунида Расулуллоҳ (сав)нинг набиралари Ҳусайн туғилган, 5-куни — бошқа набиралари Ҳасан туғилган бўлиши мумкин деб ҳисобланган саналардан бири деб айтилади. Шаъбоннинг 15-куни — қибла Қуддусдан Маккага ўзгартирилган кун деб ҳисобланади. Ой номига ал-муʻаззам — „иззатли“ сифатини қўшиш билан исломда Шаъбоннинг аҳамияти уқтириб кўрсатилади.

Шаъбон (араб.) — қамарий йил ҳисобида (Ой тақвимида), шунингдек, мусулмонларнинг ҳижрийқамарий йил ҳисобида саккизинчи ой; 29 кунга тенг.

Ҳаволалар




Исломий тақвим

Муҳаррам | Сафар | Рабиулаввал | Рабиуссони | Жумодилаввал | Жумодиссони | Ражаб | Шаъбон | Рамазон | Шаввол | Зулқаъда | Зулҳижжа


тт:Şäğбäн