Шабаб Ал-Аҳли клуби (арабча: نادي شباب الأهلي‎‎) — Дубайда жойлашган Бирлашган Араб Амирликларининг профессионал футбол клуби бўлиб, ҳозирда БАА Про лигасида иштирок этади. Жамоа БААдаги энг муваффақиятли клублардан бири ҳисобланади.

Шабаб Ал-Аҳли
نادي شباب الأهلي
Файл:Шабаб Ал Аҳли лого.свг
Тўлиқ номи Шабаб Ал-Аҳли Дубаи
Лақаби "Қизил рицарлар" (Арабча: Фурсан Ал Ҳумур)
Асос солинган 1958 (68 йил аввал) (1958), ас Ал Аҳли Cлуб
2017 (9 йил аввал) (2017) ас Шабаб Ал Аҳли Cлуб
Рашид стадиони
Сиғими 8,015
Эгаси Ҳамдан Ал Мактум
Раиси Моҳаммед Ибраҳим
Бош мураббий Андрé Жардине
Лига БАА Про лигаси
Ўрни БАА Про лигаси, 2нд оф 14
Вебсайти [шабабалаҳли.аэ Клуб сайти]

„Ал-Аҳли“ клуби 9 марта миллий чемпионатда, 11 марта БАА Президенти кубогида, 5 марта АДИБ кубогида, 7 марта БАА суперкубогида ҳамда 1 марта қўшма лигада ғолиб бўлган. Шунингдек, 1 та Амирлик—Марокаш Суперкубоги, 1 та Қатар—БАА Суперкубоги ва 1 та Қатар—БАА лига кубогини қўлга киритиб, жами 36 та соврин билан БААнинг иккинчи, Дубайнинг эса энг муваффақиятли жамоасига айланган. ИФФҲСнинг сўнгги рейтингида „Шабаб Ал Аҳли“ Осиёнинг энг яхши клублари орасида 7-ўринни, жаҳон миқёсида эса 110-ўринни эгаллаган.

2017-йилда „Дубаи CСC“ ва „Ал Шабаб“ жамоалари „Ал-Аҳли“ таркибига қўшилган ва шундан сўнг клуб номи „Шабаб Ал-Аҳли“ деб ўзгартирилган[1][2].

Майдонлар

Рашид стадиони — Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган кўп тармоқли стадион бўлиб, у Шайх Рашид бин Саид Ал Мактум шарафига номланган. Ҳозирги кунда арена асосан футбол ва регби ўйинларини ўтказиш учун фойдаланилади. Стадион ўз бағрига 12 000 томошабинни сиғдира олади. Арена 1948-йилда қурилган. Мазкур иншоот „Шабаб Ал-Аҳли“ клубининг уй майдони ҳисобланади[3]. Шунингдек, 2017-йилда „Ал-Шабаб“ ва „Дубай“ жамоалари билан бирлашгандан сўнг, „Шабаб Ал-Аҳли“ клуби ўзининг иккинчи ва учинчи уй майдонлари сифатида Мактум бин Рашид Ал Мактум ҳамда Ал-Авир стадионларига ҳам эга бўлган.

Принсипиал рақобатлар

"Шабаб Ал Аҳли" ва „Ал-Айн“ клублари ўртасидаги рақобат тобора қизғин тус олмоқда. Бунга икки клубнинг 1970-йилларда, айниқса 2010-йилдан кейин навбатма-навбат чемпионликни қўлга киритгани, шунингдек, ҳозирда ҳар иккиси ҳам БААнинг энг кучли жамоалари қаторида экани сабаб бўлмоқда. Ўзаро учрашувлар одатда жўшқин муҳитда ўтади. Бундан ташқари, Дубайнинг энг кучли жамоаси номи учун курашадиган „Ал-Наср“ ва „Ал Wасл“ клублари ҳам азалий қўшни рақиблар саналади.

Қадимги Дубай дербиси

Қадимги Дубай дербисида „Ал-Аҳли“ ва „Ал-Наср“ жамоалари ўзаро куч синашганн. Бу қарама-қаршилик тарихи чемпионат ташкил этилишидан олдинги даврга — 1970-йиллар бошига бориб тақалади. Ўша пайтларда улар Дубайнинг энг кучли клублари бўлиб, ўзаро ўйинлари нафақат бутун БААдан, балки узоқ Қувайт ва Иорданиядан ҳам мухлисларни ўзига жалб этарди.

Ла Лига билан алоқалари

2016-йилда „Ал-Аҳли“ Ла Лига билан бу турдаги илк ҳамкорлик шартномасини имзолаган биринчи хорижий клубга айланди. Ла Лиганинг Мадриддаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган шартнома имзолаш маросими ўзаро алоқаларнинг бошланишини белгилаб берди. Унга кўра, Дубайнинг етакчи клубини ривожлантиришда Ла Лига тажрибасидан, хусусан, испаниялик ёшлар мураббийларининг ўқув дастурларидан фойдаланилади. Шунингдек, клубнинг ўсмирлар жамоалари у ердаги нуфузли турнирларга таклиф этилиб, юқори савияли рақибларга қарши ўйинлар орқали қимматли тажриба орттириш имкониятига эга бўлади[4].

Натижалар

Мавсум Лвл. Тмс. Пос. Президент кубоги Лига кубоги
2017–18 1 12 5-ўрин Ярим финал Ярим финал
2018–19 1 14 2-ўрин Чемпион Чемпион
2019–20а 1 14 1-ўрин Чорак финал Иккинчи ўрин
2020–21 1 14 3-ўрин Чемпион Чемпион
2021–22 1 14 5-ўрин Чорак финал Иккинчи ўрин
2022–23 1 14 1-ўрин Чорак финал Чорак финал
2023–24 1 14 2-ўрин Ярим финал Чорак финал
2024–25 1 14 1-ўрин Чемпион Иккинчи ўрин

Изоҳ^ БААда футбол бўйича 2019–20-йилги мавсум Бирлашган Араб Амирликларидаги CОВИД-19 пандемияси туфайли бекор қилинди.

Калит

  • Пос. = Ўрин
  • Тмс. = Жамоалар сони
  • Лвл. = Лига даражаси

Клуб расмийлари

Лавозим Штаб
Бош мураббий Portugaliya Пауло Соуса
Ёрдамчи мураббий Portugaliya Мануэл Переира
Ispaniya Вícтор Сáнчез Лладò
Дарвозабонлар мураббийи Braziliya Леандро Ёшинага Сузуки
Фитнес мураббийи Ispaniya Мануэл Риверо
Ispaniya Ллуис Сала Пере
Шифокор Xorvatiya Креšимир Кос
Физиотерапевт Eron Маҳаразад Канеани
Ruminiya Василе Cлофу
Misr Моҳамед Салаҳ Эл Дин
Массажчи Xorvatiya Томислав Cеровеcки
Таржимон Misr Кареэм Моҳаммед Шалаби
Мураббий Birlashgan Arab Amirliklari Кҳалед Ал-Кааби
Birlashgan Arab Amirliklari Аҳмед Алишаҳ

Футболчилар

Биринчи жамоа таркиби

БАА Про лигаси ҳолатига кўра: [5]

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
1 ГК Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Ракан Ал-Менҳали
3 ДФ Braziliya БРА Игор Гомес
5 МФ Argentina АРГ Элиáн Ирала
6 МФ Eron ИРН Саэид Эзатолаҳи
8 МФ Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Моҳаммед Жума
9 ФW Eron ИРН Реза Гҳандипоур
10 МФ Argentina АРГ Федериcо Cартабиа
11 МФ Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Яҳя Ал-Гҳассани
12 ГК Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Ҳассан Ҳамза
13 ДФ Braziliya БРА Ренан
14 МФ Urugvay УРУ Дамиáн Гарcíа
15 ДФ Braziliya БРА Каикй
16 ДФ Braziliya БРА Рикелме
17 ГК Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Кҳалед Ал-Сенани
19 ФW Braziliya БРА Матеусãо
20 ФW Eron ИРН Сардар Азмоун
21 ФW Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Султан Адил
22 ГК Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Ҳамад Ал-Меқбаали
Р. Поз. Миллати Футболчи
23 ДФ Eron ИРН Мерсад Сеифи
24 МФ Niderlandiya НЕД Жаҳноаҳ Маркело
26 МФ Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Эид Кҳамис
30 МФ Mali МЛИ Оумар Кеита
31 ДФ Braziliya БРА Кауан Сантос
32 ДФ Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Ҳамад Ал-Қаёудҳи
33 ГК Braziliya БРА Матҳеус Донелли (Cоринтҳианс жамоасидан ижара)
37 ДФ Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Аҳмед Жамил
44 ДФ Portugaliya ПОР Жорге Фернандес
57 МФ Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Юри Céсар
61 ДФ Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Бадер Нассер
70 МФ Italiya ИТА Тҳиаго Сcарпино
75 ДФ Braziliya БРА Матеус Ҳенриқуэ
77 ФW Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Гуилҳерме Бала
79 ФW Braziliya БРА Жоãо Марcело (Атлéтиcо Минеиро жамоасидан ижара)
80 МФ Braziliya БРА Брено
88 МФ Serbiya СРБ Неманжа Максимовиć

Ижарага берилган футболчилар

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
50 ДФ Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Саээд Сулеиман (Ҳатта жамоасига ижара)
55 ГК Birlashgan Arab Amirliklari УАЭ Рашед Мақдами (Унитед жамоасига ижара)
Р. Поз. Миллати Футболчи
60 МФ Mali МЛИ Дрисса Cоулибалй (Ҳатта жамоасига ижара)
99 ФW Braziliya БРА Адйсон ( Калба жамоасига ижара)

Бир нечта фуқароликка эга ўйинчилар

Ютуқлари

Маҳаллий турнирлар

  • БАА Про лигаси: 9
    • Чемпионлар: 1974–75, 1975–76, 1979–80, 2005–06, 2008–09, 2013–14, 2015–16, 2022–23, 2024–25
  • БАА Президенти кубоги: 11 (рекорд)
    • Чемпионлар: 1974–75, 1976–77, 1987–88, 1995–96, 2001–02, 2003–04, 2007–08, 2012–13, 2018–19, 2020–21, 2024-25
  • БАА Лига кубоги: 5 (рекорд)
    • Чемпионлар: 2011–12, 2013–14, 2016–17, 2018–19, 2020–21
  • БАА Суперкубоги: 7 (рекорд)
    • Чемпионлар: 2009, 2013, 2014, 2016, 2020, 2023, 2024
  • Бирлашган лига:1
    • Чемпионлар: 1974–1975

Минтақавий

  • Қатар — БАА Супер кубоги: 1
    • Чемпионлар: 2023 — 2024[1]
  • Қатар — БАА лига кубоги: 1
    • Чемпионлар: 2024-25
  • Амирликлар — Марокаш Суперкубоги: 1.
    • Чемпионлар: 2016-йил

Қитъа турнирлари

Фақат „Ал-Аҳли“ давридан ва ундан кейин қўлга киритилган унвонлар ҳисобга олинган. Аввалги клублар ҳақида маълумот олиш учун „Ал Шабаб СC“ ва „Дубаи CСC“ мақолаларига қаранг.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „محمــد بن راشد يأمر بدمج الشبـاب ودبي مع الأهلي في كيان واحد“ (ар-АР). البيان (2017-йил 17-май). 2017-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-сентябр.
  2. ↑ „Ал Шабаб, Ал Аҳли анд Дубаи Cлуб мерге“ (эн). гулфнеwс.cом (2017-йил 16-май). 2019-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-июн.
  3. ↑ „Ал Аҳли Спорц Cлуб“. www.алаҳлиcлуб.аэ. 2016-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-май.
  4. ↑ „Ал Аҳли фоотбалл cлуб сигн гроунд-бреакинг агреэмент wитҳ Спаин'с Ла Лига тҳроугҳ 2018 | Тҳе Натионал“. www.тҳенатионал.аэ. 2016-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-май.
  5. ↑ „Фирст Теам“. 2024-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-март.

Ҳаволалар