Шаббоб ибн Саввор Фазорий (арабча: شباب بن صفوار فزاري‎‎) — Муҳаддис.

Шаббоб ибн Саввор Фазорий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис

Фаолияти

Шаббоб ибн Саввор Фазорий асли Хуросонлик бўлган машҳур ҳадис ровийларидан. Илм талабида кўплаб шаҳарларга сафар қилган бўлсада, асосан, Мадина ва Бағдодда яшаган.[1]

Вафоти

206/821-йилда Маккада вафот этган. У ишончли сиқот ровийлардан саналган. Алломадан Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 701.