Shabi Baroat
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Шаби Бароат (сўзма-сўз таржимаси — „Бароат кечаси“), Чироғи Бароат, Бароат Қандили ёки Нисфу Соябон (Жанубий-Шарқий Осиё мусулмонлари) кўплаб Жанубий Осиё, Марказий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ мусулмон мамлакатларида нишонланадиган Бароат кечаси билан боғлиқ маданий байрам ҳисобланиб, Исломий тақвимга кўра саккизинчи ой Шаъбон ойининг 15-кечасида (фақат 15-га ўтар кечаси) нишонланади[1].
| Шаби Бароат | |
|---|---|
Эронда Шаъбон ойининг ўрталари
| |
| Расмий номи | Нисфу бароат |
| Кузатилган томонидан | Жанубий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё мусулмонлари |
| Тури | Исломий байрам, Бароат кечаси |
| Байрамлар | Масжид |
| Сана | Шаъбон ойининг 14-дан 15-гача ўтар кечаси |
Тавсифи
Баъзилар Шаби Бароат байрамини Бароат кечасида амалга ошириладиган бошқа бир маросим билан адаштиришади, бунга сабаб эса бу иккала маросимнинг ҳам айни бир вақтга тўғри келишидир, бироқ Шаби Бароат кечаси маросимлари ва услублари турли минтақаларда турлича нишонланса, Бароат кечаси бажариладиган амаллар деярли барча жойда бир хил ҳисобланади. Шаби Бароат байрамида, асосан, ибодатлар ўқилади ва бу кўпроқ тунги амалларни ўз ичига олади.
Шаби Бароат Жануби-Шарқий Осиёдаги асосий байрамлардан бири ҳисобланиб, бу кунда мусулмонлар йиғилишиб биргаликда ибодат қиладилар ва гуноҳлари учун кечирим сўрайдилар. Мусулмонлар бу кечада сўралган дуолар амалга ошишига, бутун йил давомида бойлик, мўл-кўлчилик билан мукофотланиб, гуноҳларидан тозаланишларига ишонишади. Кўпгина ҳудудларда, шунингдек, ушбу кечада кишилар вафот этган яқинлари ҳаққига дуо ўқиб, уларнинг бу дунёда қилган гуноҳлари учун авф тилаб, ҳақларига дуо қилишади[2]. Бундан ташқари, ўн икки имом шиа мусулмонлари Муҳаммад ал-Маҳдийнинг туғилган кунини ҳам айнан шу кунда нишонлайдилар[3][4]. Сунний ва шиа мусулмонлари бу кечани мағфират кечаси деб билишади. Мусулмонлар Шаъбон ойини ибодат ва нажот кечаси сифатида нишонлайдилар. Имом Шофи’ий, Имом Нававий, Имом Ғаззолий ва Имом Суютий каби уламолар Шаъбон ойининг ўрталаридаги кечалардан бирида намоз ўқишни мақбул деб ҳисоблашган[5].
Келиб чиқиши
Эиичи Имото ва Муҳаммад Ажам томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, Шаби Бароат байрамини нишонлаш анъанаси Яқин Шарқ ва Эрондаги исломдан олдинги динларга асосланган. Шарқий эронликлар анъанавий тарзда ушбу байрамини нишонлаш анъанасини худди буддизмдаги Бон фестивали, ҳиндуизм ва зардуштийликдаги Питри Пакша байрамлари каби сақлаб қолишган[6]. Абу Райҳон Беруний (973-1050-йилдан кейин) қамарий ойнинг 12-дан 15-гача бўлган байрами ҳақида бир қанча маълумотлар ёзиб қолдирган эди. Ушу байрам араб тилида „Ал Байз“ деб аталиб, ёрқин деган маънони англатади. Эроннинг баъзи шаҳарларида кишилар бу байрамни қабристонларда тўпланиб, қадимги Форсда муқаддас ҳисобланган Пеганум ҳармала (ёввойи ўсимлик) деб номланувчи ўсимликни ёқиб, қабрларнинг бир бурчагига олов қўйишади ва вафот этганлар ҳаққига дуо ўқиш пайтида оловга бироз туз сепишади. Шунингдек, улар ушбу маросим вақтида „Пеганум ҳармала аччиқ ва шўр, шундан душманнинг ҳасад кўзлари кўр бўлсин“, дея шеър ҳам ўқишади[7].
Шаби Бароат, шунингдек, мағфират кечаси ёки покланиш куни сифатида ҳам танилган[8]. Мусулмонлар Шаъбон ойини ибодат ва нажот кечаси сифатида нишонлайдилар[5]. Имом Нававий ўзининг „Мажму’“сида Имом Шофиъийнинг „Китоб ал-умм“ асаридан иқтибос келтириб, дуолар ижобат бўладиган беш кеча борки, улардан бири Шаъбон ойининг 15-кечасидир дея ёзган.
Этимологияси
Шаби Бароат байрами бутун дунё мусулмонлари томонидан нишонланиладиган байрам ҳисобланади. Баъзи мусулмонлар Шаби Бароат кечасида Аллоҳ таоло барча кишиларнинг ўтмишда қилган амалларини ҳисобга олиб, келгуси йил учун тақдирларини ёзади, деб ҳисоблашади. Бу кеча суннийлик мазҳаби мусулмонлари учун катта аҳамиятга эга кун бўлиб[8], ислом тақвимидаги энг муқаддас кунлардан бири ҳисобланади[9].
Аҳамияти ва урф-одатлари
Вафот этганлар ҳаққига ибодат қилиш ва улар учун Худодан мағфират сўраш Бароат кечасида ўтказадиган маросимларни амалга оширувчи деярли барча шаҳарларда одатий амаллардан бири ҳисобланади. Ҳадисларда келтирилишича, пайғамбар Муҳаммад бу кечада Бақи' қабристонига бориб, у ерга дафн этилган мусулмонлар ҳаққига дуо ўқиган, бироқ йилнинг бошқа ҳеч бир кечасида пайғамбар қабристонга бориб, вафот этган мусулмонлар ҳаққига дуо қилмаган. Шундан келиб чиққан ҳолда баъзи уламолар ушбу кечада мусулмонлар қабристони зиёрат қилиб, Қур’ондан тиловат қилиб, марҳумлар ҳақига дуо қилишни маъқул деб биладилар[10].
Шаби Бароат кечаси (таржимаси „озодлик кечаси“) мусулмонлар орасида Аллоҳ дўзахга кирганларни озод қиладиган кеча деб ишонилади[8].
Турли мамлакатлардаги урф-одатлари
Шаби Бароат байрами бутун Жанубий ва Марказий Осиёда нишонланади. Араб дунёсида ушбу байрам тасаввуф ва шиа мусулмонлари томонидан нишонлаб келинса, салафий араблари бу байрамни нишонламайдилар.
Эрон



Хуросонда, хусусан, Катта Хуросон минтақаси, Курдистон ва Эроннинг баъзи ҳудудларида ўтказиладиган Бароат байрами марҳумлар руҳига ҳурмат кўрсатилувчи энг муҳим байрамлардан бири ҳисобланади [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-11-26 санасида архивланган). Ушбу кеча борасида ҳар бир ҳудудда кишиларнинг ўзига хос одатлари мавжуд, бироқ умумий анъаналардан бир бу ҳолва ва хурмо билан ширинлик ва конфетлар тайёрлашдир. Қуёш ботишидан олдин мусулмонлар қабрларни тозалайдилар, вафот этганлар таомланиши, ибодат қилишлари учун қабрларга ширинликлар қўйишади ва шам ёқишади. Эроннинг баъзи шаҳарларида ушбу байрамни нишонлаш учун одамлар қабристонларда тўпланиб, қабрларнинг бир бурчагида пеганум ҳармала ёки ҳаомани (ёввойи ўтни) ёқишади, оловга бир оз туз сепиб: „Пеганум ҳармала аччиқ ва шўр, шундан душманнинг ҳасад кўзи кўр бўлсин“, дея шеър ўқишади[7].
Ироқ
Ироқда одамлар ўз маҳаллалари бўйлаб ўйнаб юрган болаларга конфет тарқатишади. Ироқ Курдистони ва Афғонистондаги сунний мусулмонлар ва мусулмон бўлмаган язидий (Êзîдî) курдлар ушбу байрамни Рамазон ойидан 15 кун олдин нишонлашади, Индонезиядаги мусулмонлар масжидларда умумий зикр, сўнгра устад бошчилигида маъруза ўқийдилар. Индонезияда бу анъанага камдан-кам амал қилинади, лекин Аче, Ғарбий Суматра ва Жанубий Калимантанда ушбу анъана кенг тарқалган. Жанубий Осиёда мусулмонлар қўшнилари ва камбағалларга Шаъбон ойининг 15-кунидан олдин бериш учун ширинликлар (айниқса, ҳалво ёки зарда) тайёрлайдилар[11].
Бангладеш
Шаби Бароат байрами Бангладеш мусулмонлари томонидан ҳам нишонланади. Ўша куни кўплаб мактаблар ёпилади, одамлар рўза тутадилар, хуфтондан кейин намоз, Қур’он ўқийдилар, нон ва ширинликлар тарқатиб, камбағалларга хайр-эҳсон қиладилар[12][13][14], қабристонларга бориб, вафот этганларнинг қабрларини зиёрат қиладилар, улар учун ибодат қилиб, шам ва тутатқилар ёқадилар, қабрларига гуллар қўядилар[15]. Шаби Бароат кунида дўконларда турли хилдаги безакли нонлар, ҳолва, барфи, сандеш, питҳа, расмалай, никути, нару, моя каби ранг-баранг бенгал ширинликлари, шунингдек, боонди кабаб полао ва ҳари кабаб каби мазали таомлар тақдим этилади[16]. Бинолар эса шамлар, чироқлар, матолар ва қоғоздан тайёрланган тур хилдаги безаклар билан безатилади. Масжидлар ва бошқа жойларда ваъз, Қур’он тиловати, қасидалар ўқилади[17]. Шаби Бароат бугунги кунда бенгалларнинг маданий фестивали ҳисобланади.

Ҳиндистон
Қадимдан Ҳиндистонда Шаби Бароат кунида мусулмонлар рўза тутишади, масжидларни зиёрат қилиб, муҳтожларга хайрия қилишади[18]. Ҳиндистондаги Дорул Улум Деобанд семинарияси Шаъбон ойининг 15-кечаси ёлғиз ҳолда ибодат қилиш мустаҳаб, лекин лампочка ёқиш, турли таомлар тайёрлаш, янги кийимлар кийиш, ҳолва тайёрлаш ва масжидларда жамоа бўлиб ибодат қилиш каби амалларни бид’ат деб ҳисоблашади[19]. Ҳиндистон мусулмонлар жамоасига мансуб кишилар тун бўйи намоз ўқийдилар, Қур’он тиловат қиладилар. Улар намозларини қуёш ботгандан кейин бошлашади ва саҳаргача давом эттиришади. Эртаси куни азондан олдин саҳарлик ейилади. Диндорлар, шунингдек, Шаби Бароат кечаси Аллоҳ ўз бандаларининг тақдирини ҳал қиладиган кечадир, деб ишонишади. Шу муносабат билан одамлар бир-бирларига „Шаби Бароат Муборак“ деб, яхши тилакларни билдиришади[20].
Покистон
Шаби Бароат бутун Покистонда ихтиёрий равишда нишонланадиган байрам ҳисобланади. Айрим ишчи ходимлар ушбу кунни дам олиш куни сифатида танлашлари ҳам мумкин, бироқ кўпчилик офислар ва корхоналар иш фаолиятини давом эттиради[21].
Ҳолва, саваийян (вермишел) ва ясси нон каби анъанавий ширинликлар тайёрланиб, қўшнилар, дўстлар, қариндошлар ва камбағалларга тарқатилади[22].
Кишилар вафот этган яқинларининг қабрларига гуллар қўяди, улар учун Фотиҳа ўқилади.
Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида марҳум номидан Аллоҳ таолога мағфират сўраб дуо қилиш анъанага айланган, шунинг учун ҳам одамлар ўз яқинлари қабрини зиёрат қиладилар, уларнинг ҳаққига дуо ўқийдилар, қабрларига шамлар, хушбўй таёқчалар ёқадилар[22].

Уй-жойлар, кўчалар, масжидлар ранг-баранг вимпел ва бунтлар билан безатилади[23].
Туркия
Туркияда Бароат кечаси Берат Кандили деб талаиб, бу кун муқаддас саналардан бири ҳисобланади. Қандил кечаларида Усмонли империяси султони Салим ИИ ҳукмронлигидан бери минораларда чироқлар ёқиш анъанага айланган.
Япония
Шаби Бароат байрами Япония мусулмонлари учун ҳам муҳим маросимлардан бири ҳисобланади. Япониядаги мусулмонлар ҳар йили ушбу байрам билан боғлиқ махсус тадбирларни амалга оширадилар[24].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Шаб-э-Барат“. ИсламиcФиндер. Қаралди: 2022-йил 17-март.
- ↑ Жамал Ж. Элиас. Ислам: Религионс оф тҳе wорлд. Псйчологй Пресс, 1999. ИСБН 978-0-415-21165-9. „... Лайлат ал-бара'а ... фортуне фор тҳе cоминг еар ис популарлй белиэвед то бе регистеред ин Ҳеавен ... праер вигилс анд бй феастинг анд иллуминатион ... облатионс аре маде ин тҳе наме оф деcеасед анcесторс ...“
- ↑ „Тҳе греат Шиа счолар, Абу Жа'фар Моҳаммад ибн Утҳман ал-Амри – Имам Реза (А.С.) Нетwорк“. имамреза.нет. 2017-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Тҳе Ретурн оф ал-Маҳди. П11
- ↑ 5,0 5,1 „Шаб-э-Бараат 2020: Дате, ҳисторй анд сигнифиcанcе оф Шаб-э-Бараат“ (эн). Ҳиндустан Тимес (2020-йил 8-апрел). Қаралди: 2021-йил 31-март.
- ↑ „Шаб-э-Барат 2021: Wҳо Cан Бестоw Фортуне анд Форгивенесс?“ (эн-УС). С А НЕWС (2021-йил 29-март). Қаралди: 2021-йил 31-март.
- ↑ 7,0 7,1 Др. Ажам. „Брат анд иц рооц“. 2017-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-май.Др. Ажам. . Арчивед фром тҳе оригинал он 22 Жуне 2017.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 „Ливе Ченнаи: Шаб-Э-Барат – Фестивалс оф Индиа – Фестивалс ин Индиа – Муслим Фестивалс – Рамзан – Ид-ул-фитр – Бакрид, Эид Мубарак“. ливеченнаи.cом.„Ливе Ченнаи: Шаб-Э-Барат — Фестивалс оф Индиа — Фестивалс ин Индиа — Муслим Фестивалс — Рамзан — Ид-ул-фитр — Бакрид, Эид Мубарак“. ливеченнаи.cом.
- ↑ „Лаилатул Барат“. wинcалендар.cом (2023-йил 8-март).
- ↑ „Шаб-э-Барат 2021: Кноw абоут тҳе импортанcе оф тҳе дай“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2021-йил 28-март). Қаралди: 2021-йил 31-март.
- ↑ „Абоут: Шаб-э-Барат (شب برات)“. Эвенц ин Карачи – Латест Эвент Упдатес- Артиcлес – Абоут Карачи (2012-йил 5-июл). 2014-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-июн.
- ↑ „Шаб-э-Барат то бе обсервед он 18 Марч“ (эн). Тҳе Бусинесс Стандард (2022-йил 3-март). Қаралди: 2022-йил 3-март.
- ↑ „Шаб-э-Барат то бе обсервед он Марч 29“. Дҳака Трибуне (2021-йил 14-март). Қаралди: 2022-йил 3-март.
- ↑ Cорреспондент, Сениор. „Бангладеш то cелебрате Шаб-э-Барат он Апр 9“. бднеwс24.cом. Қаралди: 2022-йил 3-март.
- ↑ ҳттпс://www.тҳедаилйстар.нет/неwс/бангладеш/неwс/традитион-бреадмакинг-шаб-э-барат-стилл-аливе-олд-дҳака-3265171?амп
- ↑ ҳттпс://пин.ит/4мнҳҳеЛпа
- ↑ ҳттпс://пин.ит/6рМ01К1иw
- ↑ Сирcар. „Ундерстандинг тҳе Ҳисторй анд Пурпосе оф Cелебратинг Шаб-э-Барат“. Тҳе Wире (2021-йил 26-март). 2021-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-апрел.
- ↑ „Шабе барат“. дарулифта-деобанд.cом. 2020-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-апрел.
- ↑ „Шаб-э-Барат 2021: Кноw абоут тҳе импортанcе оф тҳе дай“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2021-йил 28-март). Қаралди: 2022-йил 6-ноябр.
- ↑ „Шаб э-Барат ин Пакистан“ (эн). www.тимеанддате.cом. Қаралди: 2022-йил 6-ноябр.
- ↑ 22,0 22,1 „Пакистанис то обсерве Шаб-э-Барат wитҳ cаутион амид тҳирд Cовид wаве“. Тҳе Эхпресс Трибуне (2021-йил 28-март). Қаралди: 2023-йил 13-феврал.„Пакистанис то обсерве Шаб-э-Барат wитҳ cаутион амид тҳирд Cовид wаве“. Тҳе Эхпресс Трибуне. 28 Марч 2021. Ретриэвед 13 Фебруарй 2023.
- ↑ „Шаб-э-Барат обсервед аcросс тҳе cоунтрй wитҳ религиоус фервор“ (эн). Дуня Неwс (2008-йил 14-феврал). Қаралди: 2023-йил 18-феврал.
- ↑ „Шаб э Барат 2022 Дате ин Жапан - 15 Шабан Исламиc Эвент“ (эн-УС). Ҳамариwеб.cом Ислам. Қаралди: 2022-йил 6-ноябр.