Shad (unvon)
Шад, шод — Турк хоқонлиги бошқарувидаги унвон.
Қад. турк битиктошларида, хитой, юнон, араб манбаларида учрайди. Хитой манбаларида ша ёки ше шаклларда қайд этилади. Ш. Турк хокрнлигида бош хукмдор — хоқондан кейинги уринда турувчи ябғудан сўнг энг юқори унвон бўлиб, ушбу унвонга, асосан, хокон хонадонига мансуб, бирор ўлкага маъмур қилиб тайинланган ва ўз қўшинига эга бўлган тегин, шаҳзодалар сазовор булишган. Хоқонликнинг марказий ҳокимиятида хоқон, ўнг (Тўлас) ва сўл (Тардуш) қанотлари бошкарувида Ш.лар турар эди. Турк хоконлиги даврида Чоч, Бухоро, Тохаристонни Ш.лар бошқаргани хитой ва араб манбаларидан маълум. Жумладан, хитойлик роҳиб Сян Сзан 629—645 йиллар оралиғида Ғарбий Турк хоқони Тун ябгу (618—630) ҳимоятида Ғарбий ўлкаларга саёҳат қилган пайтида Тохаристонда ҳам бўлади. Тохаристон ябғуларининг маркази Қундузда уни Тун ябғунинг ўғли Тардушад қарши олади.
Тардушад 7—8 а.ларда ҳукм сурган Тохаристон ябғулари сулоласининг асосчиси ҳисобланади. Шунингдек, Ши (Чоч) да ВИИ асрнинг 2-ярмида Шужу Ш., Бухорода 7—8 а.ларда Коно Ш., Туғшода (Туғшад), Тохаристондаги Чағониён ҳокимлигида 710й.ларда Ш. унвонли туркий ҳукмдорлар бўлишган. Хазар хоқонлиги (ВИИ—ИХ асрлар) ва Уйгур хоқонлиги (ВИИИ—ИХ асрлар) бошқарувида ҳам Ш. унвони нуфузли унвонлардан ҳисобланган.
Адабиёт
- Абдураҳмонов Ғ., Рустамов А., Қадимги туркий тил, Т., 1982.
- Кляшторнйй С. Г., Савинов Д. Г., Степнйе империи древней Евразии. Санкт-Петербург: Филологический факул'тет СПбГУ, 2005
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |