Шаддодийлар — ўрта асрларда Аррон (Кура ва Араке дарёлари оралиғидаги ҳудуд) ва Арманистондаги мусулмон курд сулоласи (тахминан 951—1199) асосчиси— Муҳаммад ибн Шаддод. У Дайсам ибн Иброхим алКурдий қўл остидаги Двин шаҳрини эгаллаб олган. Шаҳарнинг асосий тармоги Ганжада Х асрнинг 70-йилларидан 1075-йилдаги салжуқийлар босқинигача ҳукмронлик қилган, шу йили шаҳридан Фазлун 111 асир олинган. Двинлик шаҳридан бири 1072-йил салжуқийлар султони Алп Арслондан Ани шаҳрини сотиб олиб, уни ўғли Манучага берган. Мануча шаҳрининг Ани тармоғи сулоласи (1072— 1199) асосчиси бўлган. Шаддодийлар сулоласи, 1199-йил Ани шаҳрини Грузияга (унга вассал Захарийлар князлигига) қўшиб олиниши билан тугатилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Шаддодийлар" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-05-17 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил