Шафиқа Ҳабиби – афғонистонлик журналист, телебошловчи, фаол ва сиёсатчи. Аёл журналистларни қўллаб-қувватлаш борасидаги хизматлари, шунингдек, 2004-йилда Абдул Рашид Дўстумнинг жуфти сифатида Афғонистон вице-президенти лавозимига номзод бўлган.

Шафиқа Ҳабиби

Шафиқа Ҳабиби Ҳашт-э Субҳ Даилй билан суҳбатда, 2019-йил 8-март
Таваллуди 1941 (ёши 84–85)
Касби журналист, телебошловчи, фаол ва сиёсатчи
Фаолият йиллари 1961–ҳозиргача

Шахсий ҳаёти

Шафиқа Ҳабиби бадавлат Аҳмадзай пуштун оиласидан[1]. Кобулда улғайган бўлса-да, унинг оиласи Логар вилоятидан бўлган[1]. 1966-йилда Ҳабиби Кобул университетида журналистика йўналиши бўйича диплом олган[2][3]. Афғонистон ҳукуматида турли лавозимларда хизмат қилган Маҳмуд Ҳабибига турмушга чиққан. Мужоҳидлар 1992-йилда Кобулни ўз назорати остига олганида Ҳабиби ва унинг эри юз минглаб кишилар билан бирга қисқа муддатга Мозори-Шарифга кўчиб ўтган[1]. Америка Қўшма Штатлари 2001-йилда Кобулни бомбардимон қилишни бошлаганида Ҳабиби Покистондаги Пешовар шаҳрига қочиб кетган[2][3].

Фаолияти

Ҳабиби журналистика бўйича диплом олганидан кейин орадан кўп ўтмай, Афғонистон радиосида ишлай бошлади. У, шунингдек, телевидениеда шеърлар ҳам ўқиган[2][3], телебошловчи бўлган ва Аёл журналистлар марказининг асосчиларидан бири эди[4]. 2016-йил октябр ойи ҳолатига кўра, Ҳабиби Афғон аёл журналистлар иттифоқи раҳбари бўлган[5].

1994-йилда Ҳабиби аёл журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Аёллар радиоси ва телевидение эшиттиришлари ташкилотига асос солди[2][3]. Толибон 1996-йилда ҳокимиятга келгач, Ҳабибига янгиликлар эшиттиришларини тайёрлаш тақиқланган. У, шунингдек, ер ости аёллар ташкилотини ҳам тузган[2][3]. Толибон Афғонистонда ҳокимиятни ушлаб турган пайтда Ҳабиби ҳукуматдан сир тутилган 8 нафар қизлар учун уй мактабини яширинча бошқарган[1]. Толибон ҳукумати 2001-йилда ағдарилгач, Ҳабиби Афғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари комиссиясида фаолият юритган[1].

2004-йилда Ҳабиби Афғон армиясининг генерали Абдул Рашид Дўстумнинг жуфти сифатида Афғонистон вице-президенти лавозимига номзод бўлган[1]. У ўша йилги сайловларда номзоди қўйилган 3 нафар аёлдан бири бўлган[1]. Ҳабиби жинсий зўравонлик ҳолатларини текширадиган нодавлат ташкилот Неw Афгҳанистан Wомен Ассоcиатион директори ҳисобланади. У Афғонистон ҳукумати аёлларга нисбатан жинсий зўравонликка бефарқ эканини ва бундай зўравонлик даражасининг ошишида айбдор эканини таъкидлаган[6].

Мукофотлари ва эътироф

Ҳабиби инсон ҳуқуқлари учун кампания олиб борувчи шахс ва зиёли инсон сифатида танилган[1]. 2002-йилда нотижорат ташкилот „Wоменъс эНеwс“ Ҳабибини нодавлат ташкилоти Ҳабибини журналист сифатидаги фаолияти учун, хусусан, аёллар ҳуқуқларини ёритиш ва бошқа аёл журналистларни бирлаштиришда қилган хизматлари учун „ХХИ аср учун 21 лидер“ рўйхатига киритган[7]. 2005-йилда унинг номзоди Тинчлик бўйича Нобел мукофотига киритилган 1000 нафар аёллар қаторида бўлган[1]. 2021-йилда Ҳабиби ҳақида Тҳе Лауреате оф Алл Ораторс (таржимаси „Барча нутқ сўзловчилари лауреати“ номли китоб ёзилган[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 Марлоw, Анне „Бурқас анд баллоц“. Салон (2004-йил 8-октябр). Қаралди: 2016-йил 22-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Женсен, Рита Ҳенлей „Шафиқа Ҳабиби Намед фор Браверй ин Жоурналисм“. Wоменсенеwс.орг (2002-йил 27-май). Қаралди: 2016-йил 22-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Ломбарди, Чрис „Севен Wҳо Усе Тҳеир Ливес то Чанге Оурс“. Wоменсенеwс.орг (2002-йил 3-январ). Қаралди: 2016-йил 22-ноябр.
  4. ↑ Эсфандиари, Голназ „Афгҳанистан: Wомен Жоурналисц Фигҳт Рестриcтионс, Тҳреац“. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (2006-йил 2-май). Қаралди: 2016-йил 22-ноябр.
  5. ↑ Путз, Cатҳерине „Кеэпинг тҳе Фаитҳ: Афгҳан Wомен Неэд Cонтинуэд Интернатионал Суппорт“. Тҳе Дипломат (2016-йил 29-октябр). Қаралди: 2016-йил 22-ноябр.
  6. ↑ „Cултуре оф импунитй беҳинд рапе“. РАWА (2014-йил 8-октябр). Қаралди: 2016-йил 22-ноябр.
  7. ↑ Ломбарди, Чрис „21 Леадерс фор 21ст Cентурй 2002“. Wоменсенеwс.орг (2002-йил 1-январ). Қаралди: 2016-йил 22-ноябр.
  8. ↑ „Тҳе Лауреате оф Алл Ораторс, (Тҳе артистиc жоурней оф Шафиқа Ҳабиби’с лифе)“. Кабул, Афгҳанистан: шафиқаҳабиби.иcон.лт (2021).