Shafiqa Oxundova
Шафиқа Ғулом қизи Ахундова (озарбайжонча: Şəфиқə Қулам қıзı Ахундова; 1924-йил 21-январ, Шаки, Озарбайжон ССР – 2013-йил 26-июл, Боку, Озарбайжон) – озарбайжонлик бастакор, Озарбайжон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1973), Озарбайжон халқ артисти (1998). Шарқда опера ёзган биринчи аёл[1][2].
| Шафиқа Ғулом қизи Ахундова | |
|---|---|
| озарбайжонча: Şəфиқə Қулам қıзı Ахундова | |
|
| |
| Таваллуди |
21-январ 1924-йил |
| Вафоти |
26-июл 2013-йил (89 ёшда) Боку, Озарбайжон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Озарбайжон давлат консерваторияси |
| Касби | Композитор |
| Отаси | Ғулом Охундов |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Шафиқа Охундова 1924-йил 21-январда Шаки шаҳрида таниқли маданият арбоби Ғулом Охундов оиласида туғилган[3][4]. Бокуда ўрта мактабни тамомлаган. 1943—1944-йилларда Бокудаги Асаф Зейналлий номидаги мусиқа мактабида бошланғич мусиқа таълимини олган[2] ва бу мусиқа мактабида унга Üзейир Ҳаcıбəёв устозлик қилган. 1956-йилда Üзейир Ҳаcıбəёв номидаги Озарбайжон давлат консерваториясини „Мусиқа назарияси ва композиция“ мутахассислиги бўйича тамомлаган[2], консеваторияда Шафиқага Борис Зейдман устозлик қилган[5]. Шафиқа Охундова юзлаб қўшиқлар, романслар, опералар, оперетталар, симфоник сюиталар, шу жумладан катта симфоник оркестр учун сюиталар, песалар, хор асарлари ҳамда ўнлаб театр спектакллари мусиқаси муаллифи ҳисобланади. 1943-йилдан Озарбайжон бастакорлар уюшмаси аъзоси. 1943—1945-йилларда Озарбайжон давлат опера ва балет театрида ишлаган. 1956—1989-йилларда Озарбайжон давлат санъат институти ўқитувчиси бўлган. 1972-йилда Шафиқа Сулаймон Раҳимовнинг шу номдаги қиссаси асосида „Келинлар қояси“ (озарбайжонча: „Гəлин қаясı“) операсини ёзган. Бу Шарқда аёл киши томонидан ёзилган биринчи опера бўлган[3]. Бундан ташқари, 1965-йилда „Эв бизим, сирр бизим“ опереттасини ёзган. „Ойдин“ (озарбайжонча: „Айдıн“, „Сен нима учун яшайсан?“ (озарбайжонча: „Нə üçüн яşайıрсан?“), „Йўлбарс эртаги“ (озарбайжонча: „Пəлəнгин наğıлı“), „Туғилган кун“ (озарбайжонча: „Ад гüнü“) ва бошқа болалар спектакллари мусиқаси муаллифи ҳамдир.
Шафиқа Охундова Сулаймон Рустам, Наби Хазри, Зивар Агаева, Бахтиёр Ваҳобзода, Наримон Ҳасанзода, Мустафо Искандарзода, Рухсора Ибодова, Маъсума Алиева, Паша Гелбинур шеърларига мусиқа ёзган. 1973-йилда Шафиқа Охундова Озарбайжон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонига, 1998-йилда Озарбайжон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 2004-йилда бастакор „Шуҳрат“ (озарбайжонча: „Şöҳрəт“) ордени билан тақдирланган[3][6].
Умрининг сўнгги йилида Шафиқа Охундованинг соғлиғи анча ёмонлашади. Унинг оёқлари ишдан чиқиб, нутқ ва овқатланиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. 2013-йил 26-июлда Шафиқа Охундова Бокудаги Марказий клиник шифохонада вафот этади[7][2]. Шу йилнинг 27-июл куни Рашид Бейбутов номидаги Озарбайжон давлат ашула театрида халқ артисти билан видолашув маросими бўлиб ўтган[8]. Шафиқа Охундова Бокудаги ИИ Фахрий хиёбонида дафн этилган[8].
Манбалар
- ↑ „Şəрқдə илк опера бəстəлəйəн қадıн- Şəфиқə Ахундова вəфат эдиб“ (озарбайжонча). ббc.cом (2013-йил 26-июл). 2025-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 27-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „100 еар анниверсарй оф Шафига Акҳундова, фирст фемале опера cомпосер ин тҳе Эаст“ (инглизча). азернеwс.аз (2014-йил 21-январ). 2024-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 27-феврал.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Скончалась композитор Шафига Ахундова“ (русча). 1неwс.аз (2013-йил 26-июл). 2025-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 27-феврал.
- ↑ „Тҳе пеопле’с cомпосер: Шафига Акҳундова“ (инглизча). охфордфеминистепресс.cом. 2025-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 27-феврал.
- ↑ „Первая женщина-композитор Востока Шафига Ахундова отмечает 86-ой день рождения“ (русча). ру.тренд.аз (2010-йил 21-январ). 2010-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 27-феврал.
- ↑ „Шафига Ахундова и Михаил Гусман награждены орденами «Шохрет», а Залимхану Ягубу присвоено звание “Халг Шаири”“ (русча). неwс.дай.аз (2005-йил 20-январ). 2025-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 27-феврал.
- ↑ „Шафига Акҳундова - фирст фемале cомпосер оф Эаст“ (инглизча). азернеwс.аз (2013-йил 31-июл). 2024-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 31-июл.
- ↑ 8,0 8,1 „Состоялась церемония прощания с композитором Шафигой Ахундовой“ (русча). неwс.дай.аз (2013-йил 27-июл). 2025-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 27-феврал.
- 21-yanvarda tugʻilganlar
- 1924-yilda tugʻilganlar
- Shakida tugʻilganlar
- 2013-yilda vafot etganlar
- 26-iyulda vafot etganlar
- Bokuda vafot etganlar
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- Mehnat faxriysi medali sohiblari
- Ozarbayjon xalq artistlari
- Ozarbayjon SSRda xizmat koʻrsatgan sanʼat arbobi mukofoti sohiblari
- Ozarbayjon opera bastakorlari
- Ozarbayjon bastakorlari
- Alifbo boʻyicha musiqachilar