Shafoat
Шафоат (арабча: شفاعة — тарафини олиш, (биров учун) воситачилик) — бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўраш. Кўпинча, Шафоат мартабаси ва ҳурмати юқори шахснинг ўзидан паст одамнинг тарафини олиши тушунилади. Қиёматдаги Шафоат ҳам шундандир („ал- Муфрадот фи Рарийбил Қуръон“ 263 с.) Шафоатчи ўзини, Шафоат қилинадиган шахсга унга ёрдам бериш ва унинг учун бир нарсани тилаш учун, қўшади. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳузурида Шафоат берувчилар ҳам, гуноҳкорларга кўмак берадилар.
Шафоатнинг турлари
Шафоат бир неча турларга бўлинади.
- -улуғ Шафоат бўлиб, барча пайғамбарлар ичидан Пайғамбар Муҳаммаднинг ўзларига хос қилингандир. Бунинг далили, Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилган „улкан шафоат“ ҳадисидир.
- -Пайғамбарнинг, яхшиликлари ва ёмонликлари баробар бўлиб қолган одамлар жаннатга киришлари учун Шафоат қилишлари.
- -Пайғамбарнинг, бошқа бир, дўзахга амр қилинган одамларни унга кирмасликлари учун Шафоат қилишлари.
- -Пайғамбарнинг жаннатга кирган одамларнинг амаллари савоби тақозо қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун Шафоат қилишлари.
- -Баъзи қавмларни жаннатга ҳисобсиз киришлари ҳақидаги Шафоат Бу қисмга далил Укоша ибн Мусонинг ҳадисидир. Расулуллоҳ унга дуо қилиб, Аллоҳ уни жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш минг кишилардан қилишини сўраганлар (Бухорий, Муслим).
- -Азобга сазовор одамлардан азобни энгиллатиш учун Шафоат Пайғамбар амакилари
Абу Толибнинг азобини енгиллатиш ҳақидаги Шафоатларига ўхшаш (Муслим, Абу Саъвд ал-Худрий ривоят қилган).
- -Пайғамбарнинг барча мўминларга жаннатга кириш изни берилишини сўраб қиладиган Шафоатлари.
- -Пайғамбарнинг ўз умматларидан гуноҳи кабира қилганларига Шафоат қилишлари.
Ушбу 8 тур Пайғамбарга ва Шафоат қилинувчига нисбатандир. Шафоат шафоатчига қараб ҳам 8 турли бўлади:
- 1-Анбиёларнинг умматларига Ш.и.
- 2-Фаришталарнинг гуноҳкорларга Шафоати.
- 3-Кичик болаларнинг ота-онасига Шафоати.
- 4-Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганнинг ўз ахлидан 70 кишига Шафоати.
- 5-Қуръонни ёд олган кишининг ахли байтига Шафоати.
- 6-Мўминларнинг бир-бирларига Шафоати.
- 7-Қуръони каримнинг ўз қорисига Шафоати.
- 8-Рўзанинг рўзадорга Шафоати.
- Қуръони каримнинг 2-сура, 255-оятида Шафоат тўғрисида жумладан шундай дейилган:
„Унинг ҳузурида ҳеч ким (ҳеч кимни) Унинг руҳсатисиз шафоат қилмас“.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Шафоатга тегишли иқтибослар мавжуд. |