Shafoat Rahmatullayeva
Шафоат Раҳматуллаева (1941-йил 4-январ, Қўқон – 2024-йил 24-декабр) – ўзбекистонлик театр ва кино актрисаси. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1980), Ўзбекистон халқ артисти (1992).
| Шафоат Раҳматуллаева | |
|---|---|
| Файл:Шафоат Раҳматуллаева.жпг | |
| Таваллуди |
4-январ 1941-йил |
| Вафоти |
24-декабр 2024-йил (83 ёшда) |
| Турмуш ўртоғи |
Эркин Қосимов (Сана мавжуд эмас) |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Шафоат Раҳматуллаева 1941-йил 4-январда Фурқат туманида туғилган[1]. Отаси Муқаддасхон колхоз раиси бўлган бўлиб, унинг тўрт қизи бўлган. Дастлаб, у Педагогика техникумида ўқиган ва у ердаги театр актёрлари драма тўгараги сабаб актриса бўлишга қизиқиб қолган. Лекин отаси бунга қаршилик қилган. Шу вақтларда „Мафтунингман“ филмига кастинг бўлган ва у кастингдан муваффақиятли ўтиб, Сайёра ролига тасдиқланган. Буни ота-онасига ўзи айтолмаган. Ўқитувчиси бу ҳақида отасига айтган, лекин у яна қаршилик қилган. Сўнг отасининг фикри ўзгариб, бунган розилик берган:[2]
Фақат бир шарт билан розилик бераман. Телевизор ва радиога чиқадиган, халқ тан оладиган артист бўлинг. Этагини бошига қоплаб, тўйма-тўй юрадиган артист бўлсангиз, рози эмасман.
Отаси рози бўлганидан кейин Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтида ўқишни бошлаган. 1965-йил ўқишни тугатиб, Сирдарё театрида ўз фаолиятини бошлаган[3]. Қўқон театрининг актрисаси (1963—1965; 1971—1975; 2000-йилдан), 1965—1971-йиллар Жиззах, 1975—2000-йиллар Сирдарё театрларида актриса бўлиб фаолият юритган. Раҳматуллаева кенг диапазонли актриса бўлиб, мусиқий ва драматик ҳамда комедия, трагедия жанрларидаги спектаклларда ижод қилиб келади: Майсара (Ҳамза, „Майсаранинг иши“), Нарзи (3. Фатхуллин, „Ватан ишқи“), Пошша хола, Зебо (М. Бобоев, „Қайдасан, жон болам“, „Ер томири“), Гонореля (У. Шекспир, „Қирол Лир“), Зуҳра (Абдулла Қаҳҳор, „Оғриқ тишлар“), Журден хоним (Молер, „Сохта оқсуяк“), Тош хола (Ж. Маҳмудов, „Аёллар фарёди“), Маъмура кампир (Жан Саррон, „Маъмура кампир“) каби роллари билан танилди. 1995-йил Пошша хола ва Маъмура кампир роллари учун йилнинг „Энг яхши аёл роли“ соврини билан тақдирланди[4]. У филмлардаги биринчи ролини „Масхарабоз“ филмида ижро этган. Лекин унинг халқ орасида танилишига „Севгинатор“ филмидаги ижарачи хола роли сабаб бўлган[3].
Шафоат Раҳматуллаева 2024-йил 24-декабрда вафот этган[5].
Шахсий ҳаёти
Шафоат Раҳматуллаева Сирдарё театрида ишлаб юрганида самарқандлик Эркин Қосимов деган аккордеончи йигит билан танишиб қолган. Улар турмуш қуришган, лекин уларнинг фарзанди чақалоқлик пайтида вафот этган. 8 йилдан сўнг ҳам фарзандли бўлишмаган ва Шафоат Раҳматуллаева ўз хоҳиши билан ажрашган[3].
Филмографияси
| Йил | Номи | Рол | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| 1994 | Масхарабоз | Эпизод[6] | |
| 1996 | Меҳробдан чаён | ||
| 1997 | Пиёда | Момо | |
| 2005 | Орзу ортида | Буви | |
| 2006 | Чашма | Буви | |
| Осмон яқин | Эпизод | ||
| 2007 | Севгинатор | "Анаконда" хола | [7] |
| 2009 | Ўзимдан ўзимгача | [7] | |
| 2010 | Севгинатор 2 | Бош рол | |
| 2011 | Эр бермоқ – жон бермоқ | Фолбин | |
| Ҳи-Фи болакай | |||
| Фидойилар | |||
| 2013 | Пойга | ||
| 2014 | Сеҳрли қалпоқча 2 | Робия, Хошимжоннинг бувиси | Бош рол |
| 2015 | Мафтунингман | ||
| 2016 | Зурриёд | Бош рол[8] | |
| 2017 | Мафтунингман 2 | ||
| Жосус кампир 007 | Бош рол[9] | ||
| 2019 | Элпарвар | [10] | |
| 2023 | Ҳоким бува | Сериал |
Мукофотлари
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1980)
- Ўзбекистон халқ артисти (1992);
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шафоат Раҳматуллаева“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „“Фарзандсиз ўтиш пешонамга ёзилган экан”. Отасининг та’зиясида саҳнада рол ижро этган ва бир ўлимдан қолган актриса Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда (фото, видео)“. Дарё.уз (2024-йил 5-январ). Қаралди: 2024-йил 24-декабр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Ҳечдан кўра кеч яхши: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган ўзбек сан’ат вакиллари (фото)“ (2023-йил 14-июл). Қаралди: 2024-йил 24-декабр.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шафоат Раҳматуллаева“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди“. Газета.уз (2024-йил 24-декабр). Қаралди: 2024-йил 24-декабр.
- ↑ „“Масхарабоз” филмидаги актёр Эргаш Мўминов нега экранларда кўринмай қолди? (фото)“. Дарё.уз (2021-йил 10-декабр). Қаралди: 2024-йил 24-декабр.
- ↑ 7,0 7,1 „Убайдулла Омон, Шафоат Раҳматуллаева, Жаноб Расул ва Тошкентда яшамай, сан’атда муваффақиятга эришган бошқа машҳурлар (фото)“. Дарё.уз (2022-йил 10-январ). Қаралди: 2024-йил 24-декабр.
- ↑ „Тошкентда “пахта иши” қурбонларига бағишланган бадиий филм намойиш этилди“. Дарё.уз (2016-йил 22-декабр). Қаралди: 2024-йил 24-декабр.
- ↑ „“Жосус кампир 007” — “Зумраша”дан чиққан режиссорнинг оилавий муаммоларга бағишланган дебют филми“. Дарё.уз (2016-йил 25-август). Қаралди: 2024-йил 24-декабр.
- ↑ „Тошкентда “Элпарвар” тарихий филми тақдимоти ўтказилди“. Дарё.уз (2018-йил 28-декабр). Қаралди: 2024-йил 24-декабр.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |