Shahankuh
Шаҳанкуҳ — Эроннинг Исфахон вилояти ғарбидаги Ферейдуншаҳр шаҳридан 20 километр жануби-ғарбда жойлашган тоғ[1]. Баландлиги 4040 метр бўлган Шаҳанкуҳ Исфаҳон вилоятидаги энг баланд тоғ ҳисобланади. Загрос тоғларида жойлашган ва умумий шимоли-ғарбий-жанубий-шарқий йўналишда ва бошқа Загрос тоғларига деярли параллел равишда чўзилган Шаҳанкуҳнинг ўртача кенглиги тахминан 3 километр ва узунлиги деярли 20 километрни ташкил қилади.
Этимология
„Шаҳанкуҳ“ икки сўздан тузилган, „шаҳан“ ва „куҳ“. „Шаҳан“ „подшоҳлар“ маъносини билдиради ва „шоҳ“ маъносидаги „шоҳ“ ва „ан“ кўплик қўшимчаси ёрдамида ясалган. „Куҳ“ эса „тоғ“ маъносини билдиради. Шунинг учун „Шаҳанкуҳ“ форсчада „шоҳлар тоғи“ деган маънони англатади.
Геологияси
Эроннинг Санандаж-Сиржон геологик-структура зонасида жойлашган Шоҳанкуҳ асосан бўр даври оҳактошларидан иборат[2].
Иқлими
Шаҳанкуҳ баланд тоғ бўлиб, қиши совуқ, ёзи салқин, тоғли совуқ иқлимга эга. Ўртача йиллик ҳарорат 5-10 °C ва ўртача йиллик ёғингарчилик 800 дан 1000 миллиметрдан ортиқ.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
Равон, эчки тикан, тоғ пистаси, ёввойи ўсимликлар тоғда ўсувчи ўсимликлар турли туман эканидан далолат беради. Ҳайвонлардан бўз бўри, чўчқа, сиртлон, тоғ эчкиси, ёввойи мушук, қўнғир айиқ, тулки бор. Бедана, бойқуш ва бургутлар бу тоғ ёнбағрида яшовчи қушлардир.
Манбалар
- ↑ Cомпреҳенсиве Мап оф Иран, Миcрософт Энcарта Интераcтиве Wорлд Атлас 2001, Миcрософт Cорпоратион
- ↑ Геологиcал Мап оф Иран, Натионал Геосcиэнcе Датабасе оф Иран, www.нгдир.ир
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |