Шаҳар аҳолиси - шаҳар ва шаҳарчаларда яшайдиган кишилар. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси нисбати урбанизация даражасини кўрсатади. Унинг асосий кўрсаткичи мамлакат ёки минтақа аҳолисининг неча фоизи шаҳарларда яшашини ифодалайди. Бироқ аҳоли манзилгоҳларини қишлоқ ёки шаҳарларга ажратиш мезони барча мамлакатларда турлича бўлган.

Ер юзи аҳолисининг деярли ярми шаҳарларда истиқомат қилган. Шаҳар аҳолисининг ўсиб боришига — қишлоқларга шаҳар мақомининг берилиши, шаҳарлар ҳудудининг қўшни қишлоқ жойлари ҳисобида ортиб бориши ва қишлоқлардан шаҳарларга аҳолининг кўчиб келиши (миграцияси) ҳамда Шаҳар аҳолисининг табиий кўпайиши сабаб бўлган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Шаҳар аҳолисининг ўсиш суръати пасайиб кетган. Қишлоқ аҳолисининг шаҳарликларга нисбатан кўпайиши юқорилиги натижасида Шаҳар аҳолиси улуши пасайиб кетиши тобора ортиб борган Ўзбекистонда Шаҳар аҳолисининг секин ўсишига ташқи миграция ва аҳоли табиий ўсишининг пасайиши (асосан, туғилиши) сабаб бўлган.