Shahar davlat

Шаҳар-давлат ёки шаҳар-мамлакат — шаҳар ва унинг атрофида жойлашган туманлардан иборат бўлган мустақил давлат. Бугунги кунда Сингапур, Ватикан ва Монако каби шаҳар-давлатлари бунга яққол мисол бўла олади. Бундан ташқари, шаҳар-давлат дейилмаса ҳам кичик майдони ва зич урбанизацияси туфайли Қатар[1][2], Бруней[3], Қувайт[3][4] Баҳрайн[3] ва Малта[5][6][7] каби шаҳарлар ҳам баъзан шаҳар-давлат сифатида қабул қилинади. Аҳоли зичлиги юқори бўлган, аммо ягона шаҳар марказига эга бўлмаган Сан-Марино ҳам баъзан ушбу атама билан номланиши мумкин[8][3]. Мустақил бўлмаса-да, Хитойда жойлашган Гонконг, Макао ва Бирлашган Араб Амирликларига қарашли Дубай ҳамда Абу-Даби ҳам шаҳар-давлатлар деб аталади. Чунки бу шаҳарлар иқтисодий жиҳатдан анча мустақилдир[3][9][10].
Тарихи
Тарих давомида кўп шаҳар-давлатлар мавжуд бўлиб, бу давлатлар асосан йирик маданий минтақанинг бир қисми бўлган. Бу давлатларга мисол қилиб, Қадимги Юнонистондаги шаҳар-давлатлар (Афина, Спарта ва Гордос (Кринтос)), Канъондаги Финикия шаҳарлари (Тир, Карфаген ва Сидон), майялар (Чичен Ица ва Эл-Мирадор), Ўрта Осиёда Буюк Ипак йўли устида жойлашган шаҳарлар (Самарқанд ва Бухоро), Муқаддас Рим империясидаги император шаҳарлари ва Италия шаҳар-давлатлари (Флоренсия ва Венеция)ни кўрсатиш мумкин.
Шаҳар-давлатлар сивилизация ривожига катта ҳисса қўшган. Инсоният тарихининг энг бунёдкорлик даврларидан бири бу одамларнинг кичик мустақил марказларга бирлашган даврларидир. Замонавий Европа сивилизацияси ўзининг келиб чиқишида икки даврдаги давлатларга кўп нарсада қарздор эди. Булар: Юнон шаҳар-давлатлари ва Уйғониш даври Италия шаҳар-давлатларидир. Бироқ, бу кичик яратувчи гуруҳлар қисқа муддатлардагина омон қолдилар, зеро катта давлатларнинг ҳужумларига қарши ўзларини ҳимоя қилиш учун уларда етарли куч йўқ эди. Италия ёки Грецияда бўлгани каби, иқтисодий ночорлашган маданий иттифоқнинг ичдан емирилиши империялар ва қиролликлар каби катта кучга эга бўлган йирик бирликларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Шаҳар-давлатларда дин бир бутунлик кафолатидир. Ҳар бир шаҳарнинг яратувчи ва қўлловчи худоси бор. Шаҳар давлатларини ташкил этган одамлар, шаҳарни яратган худо томонидан белгиланган қонун-қоидалар асосида ҳаётларини давом эттирганлар. Шаҳарни бунёд қилган одамлар ўзларининг барча фаолиятини давлат манфаати учун амалга оширганлар.
Шаҳар-давлати тушунчаси Аристотел томонидан қабул қилинган. Арасту фикрича, давлат арбоби ва давлат ўртасидаги муносабатларни оила бошлиғи ва аъзолари ўртасидаги муносабатларга ёки мулкдор ва унинг қуллари ўртасидаги муносабатларга тенглаштириб, уларни бир хил тушунчалар деб қабул қилиш нотўғридир. Аристотел фикрича, шаҳар-давлат — тузилиши кичик ҳудудга эга бўлган, халқ бир-бирини танийдиган ва бошқарувда бевосита иштирок этадиган, гавжум бўлмаган маъмурий бирликдир. Аристотел давлатни на бой ёки на камбағал, балки озчилик эмас кўпчилик дея таърифлайди. У умумий манфаатлар асосида бирлашган ўрта синф кучли бўлишини таъкидлаб, адолатли бошқарув шаклини қабул қилади.
Ижтимоий ва сиёсий тузилмаси
Шаҳар давлатларида синфий табақалар мавжуд. Шаҳар давлатларидаги одамлар; қуллар-метеклар, (чет элликлар) ва фуқаролар сифатида табақаларга бўлинган. Қуллар ҳеч қандай ҳуқуққа эга эмас ва улар фақат ишчи сифатида кўрилади. Метеклар, савдо ва иқтисод каби сабабларга кўра шаҳарга келиб, ўрнашиб қолган хорижликлардир. Улар эркин, лекин фуқароларнинг айрим ҳуқуқларидан маҳрум. Фуқаролар эса сиёсий ҳаётда иштирок этувчи мустақил шахслардир.
Шаҳар давлатлари сиёсий жиҳатдан: монархия (қироллик), олигархия (аристократия) ва демократия кабиларга бўлинади. Подшоҳлик давридан кейин улар мустабидлик даврини бошдан кечирдилар, аммо халқ қўзғолони натижасида ҳокимиятни халқ қўлга олди ва демократик тузум ўрнатилди. Аристотелнинг фикрига кўра, жамоа ўртасидаги ихтилофлар давлат тузуми туфайли юзага келади. Шунинг учун у турли хил бошқарув услубларини санаб ўтади. Бу рейтингни уни бошқарадиган одамлар сонига мутаносиб равишда яхши ёки ёмон деб белгилайди. Аристотелга кўра тўғри ҳокимият; қироллик, аристократия ва республика. Нотўғри ҳокимият; олигархия ва демократия.
Афина мулкида эркаклар ва эркин фуқаролардан иборат халқ мажлиси мавжуд. Халқ мажлиси мунтазам равишда йиғилади ва қонун чиқарувчи орган сифатида ишлайди. Халқ мажлиси бу қонунларни чиқарар экан, улар илоҳий қонунлар ва асосий қонунларига зид иш қила олмайди. Шаҳар давлатлари икки турдаги ҳуқуқий ресурсларга эга. Улардан биринчиси: Тҳесмои — бу илоҳий қонунлар. У мифологик элементларга асосланган. Қонунлар илоҳий ва муқаддасдир. Шунинг учун уларни ўзгартириш мумкин эмас. Иккинчиси — номои. Бу қонунлар одамлар томонидан яратилган. Шунинг учун уни ўзгартириш ёки бекор қилиниш мумкин. Ушбу қонунчилик фаолияти Афина мулкини ҳуқуқий давлатга айлантирди.
Хусусиятлари
- Жамият табиат томонидан шаклланади деган эътиқод мавжуд. Демак, шаҳар-давлатларнинг мақсади жамиятни барпо этиш эмас, балки уни тартибга солишдир.
- Халқ диний жиҳатдан бирлашган. Шу сабабдан шаҳарларнинг ҳамжиҳатликда яшаш истаги бор.
- Шаҳарга содиқлик жамоатчилик учун муҳим ва бу содиқлик қонуний тартибда мавжуд бўлиши керак.
- Жамият эътиқодига кўра, адолатли тартиб ўрнатиш ягона мақсаддир. Бу ўрнатилган адолатли тартиб қонун устуворлиги ва суверенитет билан амалга оширилади.
Замонавий шаҳар-давлатлар

Монако
Монако — Европадаги мустақил шаҳар-давлат ва князлик, 1297-йилда ташкил этилган, Ўрта ер денгизининг шимоли-ғарбий соҳилида жойлашган. Микродавлат, Ватикандан кейинги ўриндаги Европадаги энг кичик мустақил давлат, шимол, ғарб ва шарқда Франсия билан чегарадош, мамлакатнинг жанубий ва жануби-шарқий қисмлари Ўрта ер денгизи билан чегарадош. Монако Италия чегарасидан тахминан 15 километр узоқликда жойлашган. Мамлакат ўзининг ажойиб казинолари, портлари ва Монте-Карло туманидаги қироллик оиласи билан машҳур.
Сингапур

Сингапур - Малай ярим оролининг жанубида жойлашган орол давлати, шимолда Малайзия ва жанубда Индонезиянинг Риау ороллари билан чегарадош.. Узунлиги, тахминан 43 км, кенглиги эса 22,5 км бўлган ушбу оролда жойлашган мамлакат аҳолиси, 2014-йилнинг июн ойи охиридаги маълумотларига кўра 5 469 724 кишини ташкил этади. Собиқ Британия мустамлакаси бўлган бу мамлакат, мустамлакачилик тугагач, 1963-йилда Малайзия Федерациясига бириктирилган. 1965-йилда миллий ва маданий тузилиш жиҳатдан фарқ қиладиган этник-маданий тузилиш туфайли бу мамлакатни тарк этиб, бутунлай мустақил шаҳар-давлатга айланган.
Ватикан

Ватикан — Италиянинг Рим шаҳрида жойлашган мустақил давлат. Христианликнинг католик мазҳаби маъмурий маркази. 1000 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган ва баланд деворлар билан ўралган мамлакат ер юзаси ва аҳолиси бўйича дунёдаги энг кичик мустақил давлатдир[11]. Ватиканда мутлақ монархия тузуми ўрнатилган. Давлат раҳбари сифатида Папанинг сўзлари қонун кучига эга. Рим папаси ҳам давлат раҳбари, ҳам католик мазҳабининг бош руҳонийи ҳисобланади. Католик черковининг бошлиғи ҳам Ватикан давлатининг бошлиғи бўла олади. Папа, шунингдек, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг раҳбари. Ватиканда 100 нафар Швейсария фуқаролари ва католик бўлиши шарт бўлган анъанавий тарзда кийинган соқчилардан иборат кичик, рамзий армия мавжуд.
Мустақил бўлмаган шаҳар-давлатлар

Баъзи шаҳарлар, гарчи мустақил давлат бўлмаса-да, юқори даражадаги автономия сифатида фаолият кўрсатгани учун баъзан „шаҳар-давлат“ деб тавсифланади. Ушбу мустақил бўлмаган шаҳар-давлатларнинг баъзиларини қуйидагича санаб ўтиш мумкин:
Испания: Сеута ва Мелилла[12].
- Хитой: Гонконг ва Макао[3].
- Буюк Британия: Гибралтар
- Бирлашган Араб Амирликлари: барча етти амирликлар шаҳар-давлат сифатида фаолият юритади, лекин айниқса Абу-Даби, Дубай ва Шаржа бу тавсифга мос келади.
- Швейсария: Базел-Стадт.
- Германия: Берлин ва Гамбург, Бремен штати ҳам баъзан шаҳар-давлат сифатида тавсифланади, лекин аслида иккита шаҳар, Бремен ва Бремерхавендан иборат[3]. Гамбург ва Бремен эркин Ганза шаҳарлари деб ҳам аталади.
Манбалар
- ↑ Паркер, Геоффрей. 2005. Совереигн Cитй: Тҳе Cитй-стате Тҳроугҳ Ҳисторй Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс. п. 219
- ↑ Роберц, Давид. 2014. Қатар: Сеcуринг тҳе Глобал Амбитионс оф а Cитй-стате. Лондон: C Ҳурст & Cо Публишерс Лтд.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 Могенс, Ҳансен. 2000. „Интродуcтион: Тҳе Cонcепц оф Cитй-Статес анд Cитй-Стате Cултуре.“ Ин А Cомпаративе Студй оф Тҳиртй Cитй-Стате Cултурес, Cопенҳаген: Cопенҳаген Полис Cентре. Пг. 19
- ↑ Эл-Катири, Лаура, Бассам Фаттоуҳ анд Паул Сегал. 2011 Анатомй оф ан оил-басед wелфаре стате: рент дистрибутион ин Куwаит. Куwаит Cитй: Куwаит Программе он Девелопмент, Говернанcе анд Глобалисатион ин тҳе Гулф Статес
- ↑ „Тҳе эмблем оф Малта, Департмент оф Информатион, Оффиcиал Wебсите оф Пресидент оф Малта“. Дои.гов.мт. 16 теммуз 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20 эким 2013.
- ↑ „''Драфт Натионал Стратегй фор тҳе Cултурал анд Cреативе Индустриэс – Cреативе Малта''“. Cреативемалта.гов.мт. 20 касıм 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20 эким 2013.
- ↑ „Малта“. Эуропеан Cентрал Банк. 7 нисан 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7 майıс 2018.
- ↑ Могенс, Ҳансен. 2002. А Cомпаративе Студй оф Сих Cитй-Стате Cултурес: Ан Инвестигатион п. 91
- ↑ Паркер, Геоффрей. 2005. Совереигн Cитй: Тҳе Cитй-стате Тҳроугҳ Ҳисторй Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс.
- ↑ Коткин, Жоэл. 2010. „А Неw Эра фор тҳе Cитй-Стате?“ Ин Форбес.
- ↑ „Эуропе :: Ҳолй Сеэ (Ватиcан Cитй) — Тҳе Wорлд Фаcтбоок - Cентрал Интеллигенcе Агенcй“. www.cиа.гов. 12 касıм 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15 аралıк 2019.
- ↑ А Ҳисторй оф Африcан Ҳигҳер Эдуcатион фром Антиқуитй то тҳе Пресент. Греэнwоод Публишинг, 2015 — 197-бет. ИСБН 9780313320613.