Шаҳло Насимовна Маҳмудова — 1991-1992-йилларда фаолият юритган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.[2]

Шаҳло Насимовна Маҳмудова
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири
Мансаб даври
1991-йил 16-сентабрдан – 1992-йил 6-ноябр
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Сарвар Азимов
Вориси Убайдулла Абдураззоқов[1]

Тошкент вилоятининг Пскент туманида туғилган. Тошкент тўқимачилик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1969 йилда Тошкент тўқимачилик комбинатида бошлаган. [3]

1972 йилда комсомол-партия ишларида фаолият юрита бошлаган. Дастлаб Тошкент шаҳри Фрунзе раёни комсомол ташкилотининг биринчи котиби, сўнгра Ўзбекистон ЛКСМ котиби, Киров раён партия қўмитасининг биринчи котиби, КПСС МҚ мас’ул ташкилотчиси, Тошкент вилоят партия қўмитасининг иккинчи котиби лавозимларини эгаллаган.

1991 йилнинг 16 сентябрида мустақил Ўзбекистоннинг биринчи ташқи ишлар вазири этиб тайинланган[4]. 1992 йилда исте’фога чиққанидан сўнг, Ўрта махсус касб-ҳунар та’лими марказида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган.

1990 йилда ХИИ чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати этиб сайланган.

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2017-11-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-11-24
  2. ↑ „Узбекистан Министерс“. www.гуиде2wоменлеадерс.cом. Қаралди: 11-ноябр 2017-йил.
  3. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан. О назначении Махмудовой Ш.Н. министром иностранных дел Республики Узбекистан. 16.09.1991.  // Правда Востока. – 1991.18.09. – №. 183. – С.1.
  4. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан. О назначении Махмудовой Ш.Н. министром иностранных дел Республики Узбекистан. 16.09.1991. // Правда Востока. – 1991.18.09. – №. 183. – С.1.