Шаҳло Темирова
Таваллуди
Темирова Шаҳло Зайниддиновна

1989-йил 12-апрел
Самарқанд Oʻzbekiston Ўзбекистон Sovet Ittifoqi СССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston Ўзбекистон, Ўзбек
Касби Актриса
Жанр Мелодрамма, комедия
Фаолият йиллари 2008-йилдан бери
Йўналиш театр актрисаси
Болалари 2-та қизи
Мукофотлари "Э'ТИРОФ" (2015-йилда)

Биографияси

Темирова Шаҳло Зайниддиновна 1989-йил 12-апрелда Самарқанд вилоятининг Оқтош туманида дунёга келган. Оилада ўртанча фарзанд бўлиб, бир акаси ва бир синглиси бор. Ўқувчилик йилларида Тошкент шаҳрининг Сирғали туманига кўчиб келади. Мактабда ўқиб юрган пайтларида рақс, фортопиянина чалиш тўгаракларига қатнай бошлайди. Шаҳло Темирова 2007-2011-йиллар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. Ўқиш жараёнида „Мария“ спектаклида Мария, „Кузнинг биринчи куни“да Қиз ролларни ижро этган[1].

Шахсий ҳаёти

Шаҳло Темирова оилали. Актрисанинг бугунги кунга келиб икки нафар қизи бор. 2016-йилда актриса ўзининг Илҳом исмли курсдоши билан оила қуради. Шаҳло Темирова театр актрисаси фаолиятидан ташқари турли филм ва сериалларда ролларни ижро этиш, реклама, байрам ва оқшомларда бошловчилик қилиш билан ҳам шуғулланади.

Кино саноатидаги фаолияти

Шаҳло Темирова ўзбек миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилган „Ёлланган совчи“, „Ўжар келин“, „Жаноб қоровул“, „Қўчқор акамнинг коптоги“, „Ёнингдаман ота“, „Бахт уйи“, „Ёр тафти“, „Юрагим сеники“, „Шукрона“ каби филмларда образлар ижро этди. Шахло Темирова шунингдек, „Юрагим сеники“, „Шукрона“, „Ёлланган совчи“, „Ўжар келин“, каби филмларда образлар ижро этган. Улар орасида энг салмоқли ва машҳур филмларга „Саид билан Саида“, „Барон“, Шухрат Аббасовнинг „Дилор Дилор дил ва ор“, „Оппоқ орзулар“ каби филмларни келтириш мумкин[2].

Филмлари

Йил Номи Рол
2011 Эр бермоқ жон бермоқ 2 Нодира
2012 Ёлланган совчи Асал
2012 Паризод эпизод
2012 Онагинам орзуси эпизод
2012 Дилор, Дилор, Дил ва Ор Дилор
2012 Ўжар келин Лайло
2012 Жаноб қоровул Шаҳло
2012 Бахт уйи Хошимова
2013 Қўчқор акамнинг коптоги Сарвиноз
2014 Ёнингдаман ота Нодира
2014 Ёр тафти эпизод
2015 Юрагим сеники эпизод
2019 Саид ва Саида Саида
2019 Параллел кесишмайди Муниса
2016 Барон Нигора
2013 Бекатдаги одам эпизод
2013 Тасодиф Назокат
2014 Гумроҳлари эпизод
2015 Ота Нодира
2016 Ёлғизлар Нигора
2017 Эр бермоқ жон бермоқ 2 Нодира
2018 Оппоқ орзулар Нигора
2018 Танхойимсан эпизод

Сериаллари

Йил Номи Рол
2011 Жийда гули Асал
2013 Уй бекаси Уй бекаси
2019 Шукрона эпизод
2020 Сабру садоқат эпизод
2021 Нажоткорлар эпизод

Театрдаги фаолияти

Шахло Темирова жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, олдига қўйилган ҳар бир вазифани ҳалол бажаради. Жамоа уни истеъдодли актриса сифатида ҳурмат қилади. 2015-йил „Эътироф“ мукофоти совриндори йилнинг энг яхши театр актрисаси номинацияси ғолиби. Шаҳло Темирова Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган „Кундузсиз кечалар“да Қиз каби кўплаб ранг-баранг роллар ижро этиб томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлиб келмоқда[3]. 2014-йилдан Миллий театрда фаолият олиб боради. Шаҳло Темирова Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирилган „Кўнгил“ спектаклида келин, „Андишали келинчак“да келин, „Тонг отган тарафлар“да Ойёруғ, „Омон бўлгин, азизим!“да ёшлиги, „Йиғлома қиз“да Гулнафис, „Ўткан кунлар“да Кумуш, „Ўзбекча рақс“да кичкина келин, „Огоҳ бўлинг, одамлар“да Нафиса, „Янги йил саргузати“да қорқиз, „Рустам“да жория, „Кундузсиз кечалар“да қиз, „Қуёшни сен уйғотасан“да қиз, „Қумда севги жилолари“да қиз каби ролларни ижро этди[4].

Театрда ижро этган рўллари

Йил Номи Рол
2010 Мария Мария
2010 Омон бўлгин ёшлигим Ёшлик
2011 Кузнинг биринчи куни Қиз
2013 Кўнгил Келин
2014 Андишали келинчак Келин
2012 Ўзбекча рақс Кичкина келин
2014 Рустам Жория
2014 Кундузсиз кечалар Мария
2015 Қуёшни сен уйғотасанда Қиз
2010 Унда севги жиловлари Қиз
2013 Янги йил саргузашти Қор қиз
2014 Ўткан кунлар Кумуш
2012 Тонг отган тарафлар Ойёруғ
2012 Йиғлама қиз Гулнафис
2012 Огоҳ бўлинг одамлар Нафиса
2013 Кундузсиз кечалар Қиз

Манбалар

  1. ↑ „Шаҳло Темирова“. видео.анарим.аз. Қаралди: 22-август 2022-йил.
  2. ↑ „Шаҳло Темирова“. www.кино-театр.ру. Кино Театр (23 авг. 2021 г.). Қаралди: 22-август 2022-йил.
  3. ↑ „Шаҳло Темирова ҳақида“. булутека.cом. БУЛУТЕКА (2022). 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  4. ↑ „Шаҳло Темирова“. муз.уз. ЛЕТ МЕДИА. Қаралди: 22-август 2022-йил.

Ҳаволалар