Шаҳри Раҳматова (1927-йил, Ермачит қишлоғи, Каттақўрғон тумани, Самарқанд вилояти – ?) – пахтакор, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1950), КПСС аъзоси (1949)[1].

Шаҳри Раҳматова
Таваллуди 1927-йил
Вафоти Номаълум
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби Қишлоқ хўжалиги ходими, пахтакор
Унвони
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Шаҳри Раҳматова 1927-йили Каттақўрғон тумани Ермачит қишлоғида таваллуд топган. Раҳматова Каттақўрғон туманидаги Крупская номли колхозда колхозчи (1940—1946), звено (1946—1949), бригада бошлиғи (1950—1952) бўлган, Самарқанд колхоз рҳбар кадрлари тайёрлаш мактабида ўқиган (1952—1955), колхозда уруғчилик агрономи (1955—1960), бригадир (1960—1973), 1973-йилдан участка бошлиғи лавозимида ишлаган. Раҳматова бошлиқ бригадада гектаридан 74,5 сентнер пахта етиштирилган (1949), 2—4-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати (1947—1959). Ленин ордени, 2 марта Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзСЕ 1977, с. 210

Адабиётлар

  • Ўзбек Совет Энсиклопедияси, ИХ том, Тошкент: ЎзСЕ Бош редаксияси, 1977 — 656-бет.