Шаҳрихон — Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги шаҳар, туман маркази, вилоятнинг жан.ғарбида, Шаҳрихонсой соҳилида жойлашган. Шарқ ва жан. дан Катта Фаргона канали оқиб ўтади. Андижон шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган. Транспорт йўли стансияси. Аҳолиси 100.5 минг кишини ташкил этади (2024).

Шаҳрихон
шаҳар
Skyline of Shahrixon
40°43′0″Н 72°3′0″Э / 40.71667°Н 72.05000°Э / 40.71667; 72.05000
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Андижон вилояти
Туман Шаҳрихон тумани
Асос солинган 1817
Аввалги номлари Сталино, Московский
Қачондан бери шаҳар 1970
Маркази баландлиги 450 м м
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
 (2024)
100,5 минг
Миллий таркиб ўзбеклар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5, ёзда УТC+6
Телефон коди +998-7434
Почта индекс(лар)и 171040[1]
Shahrixon xaritada
Shahrixon
Шаҳрихон

Номланиши

Шаҳар номи топоними ўзбек тилидаги иккита сўз шаҳар ва хон (ҳукмдор) сўзларининг бирикувидан ҳосил бўлган бўлиб, икки сўзнинг бирлашгач „Шаҳрихон“ сўзи пайдо бўлади. „Шаҳрихон“ — „Хон шаҳри“ маъносига эга ва бу ердаги бирикма тожикча сўз қўшилувдан иборатдир. Бу шаклдаги сўзларни аралаштириш контаминация дейилади[2].

Шаҳарнинг номи Қўқон хонлари шарафига аталган. Шаҳарда Қўқон хони Умархон даврида канал ва аҳоли пункти қурилиши бошланади, шу муносабат билан „Шаҳрихон“, яъни „Хон шаҳри“ деб аталган.

Тарихи

1817-йилда Қўқон хонлигининг 7-ҳукмдори Умархон ҳозирги Шаҳрихон ҳудудида бир вақтнинг ўзида канал ва аҳоли пункти қурилишини бошлаб юборди. Ўша йили хон Ўратепани (Истаравшан) эгаллайди.

Атоқли ўзбек-тожик шоираси, асли ўратепалик Дилшоди Барно (1800-1905) 16 ёшида Қўқон хони Истравшанга босқин пайтида минглаб аскарлари билан шоира ва тенгдошларини бирга асирга олиб, Қўқонга ҳайдаб боришган.

У ўзининг „Тарихи Мухожирон“ („Кўчманчилар тарихи“) номли автобиографик асарида Ўратепа қал’аси қўлга киритилгач, 1200 дан ортиқ одам осилган, яна 13 минг ялангоёқ, ярим яланғоч ўратепаликлар (эркаклар, аёллар ва болалар) осилганидан гувоҳлик беради. Қолганлар эса Қўқонга ва у ердан Шаҳрихон посёлкасини қуриш учун ҳайдаб борилган.

Хоннинг буйруғига кўра, ўратепаликлар 7 йил давомида ўзлари учун уй-жой қуриш ҳуқуқига эга бўлмаганлар ва сувсиз даштда чодирларда яшашган. Уларни халқ орасида „оқ уйчилар“ деб аташган.

Бир неча гўзал қизлар, улар орасида шоир Нола Саййид Ғозихон-тўранинг кенжа қизи Дилшоди Барно ҳам хон ҳузурига ҳарамга жўнатилган. Умархон ҳурмат белгиси сифатида қайнотаси Саййид Ғозихон тўрани Рошидон (Риштон) посёлкасига қози этиб тайинлаган.

Шаҳрихон 1809—1821-йилларда Қўқон хони Амир Умархон фармони билан қурилган (номи шундан). Ўша даврда хон фармони билан Ш. бозорига келиб савдо қилувчилардан йиғим пули олинмаган. Натижада шаҳарга келувчи карвонлар сони кўпайган.

1829-йилда Қўқон хони Муҳаммад Алихон Қошғарга қарши ҳарбий юриш уюштирган, бу ерда мусулмон аҳолиси Хитойга қарши қўзғолон кўтариб, шаҳарни босиб олган. Бироқ салмоқли хитой қўшинлари яқинлашгач, Муҳаммад Алихон Қашғарни тарк этган.

У билан бирга 70 мингдан ортиқ қашқар мусулмонлари Фарғонага жўнаб кетишган, уларнинг кўпчилиги Шаҳрихон шаҳри ва унинг атрофида жойлаштирилган. Қўқон-Хитой муносабатлари яхшилангач, қошғарларнинг бир қисмигина қайтиб кетган.

Шундай қилиб, Шаҳрихон шаҳрининг ҳозирги аҳолисининг асосий қисмини Ўратепа (Истаравшан) шаҳридан бўлган қадимги тожикларнинг аждодлари ва уйғур субетносининг туркийзабон халқи (қашғарлар) вакиллари ташкил этади. Хитойдаги шаҳар), уларнинг қоришиши келажакда ҳозирги ўзбек тилининг пайдо бўлишига асос бўлган.

ХИХ аср охирида шаҳарда бир қанча корхона, шу жумладан, пахта тозалаш заводи ишлаб турган, 27 та гузар, Ўрда масжиди ва миноралар бўлган.

Шаҳрихон ҳунармандчилик буюмлари билан машҳур. Айниқса, пичоқчилик, бешикчилик, косибчилик, дўппидўзлик, мисгарлик ҳунарлари санъат даражасига етган. 1916-йилда рус подшосининг маҳаллий аҳолини мардикорликка сафарбар этилишига қарши халқ ғалаёни бўлиб ўтган.

Совет даврида

1928-йилда шаҳарга Асакадан 15 км узунликдаги темир йўл ўтказилган. 1939-йилда Шаҳрихон қишлоғи яқинида Катта Фарғона канали қурилиш ишлари бошланди, шу муносабат билан шаҳар типидаги аҳоли пунктига айланган ва номи ўзгартирилган (Сталино, Московский).

Шаҳар мақоми ва ҳозирги номини 1970-йил 13-ноябрда олган. 2002-йилгача вилоятга бўйсунувчи шаҳар типида бўлган.

Саноати

Шаҳарда тикувчилик, трикотаж, пахта тозалаш, тўқимачилик корхоналари, қурилиш ташкилотлари, автокорхона ишлаб турибди. Шунингдек, Ўзбекистон—Хитой „РивожТянжин“, Ўзбекистон—Ҳиндистон „РивожНоринд“, Ўзбекистон—Германия „Интертекс“, Ўзбекистон—Россия „Антекс“ қўшма корхоналари фаолият кўрсатади.

  • Пахта тозалаш заводи
  • Собиқ ипак тўқиш комбинати/„Шаҳрихон“ ОАЖ (автомобиллар учун мой филтрларини ишлаб чиқариш учун қайта жиҳозланган).
  • Собиқ трикотаж фабрикаси/„Сенас техтиле“ (Жанубий Корея).
  • „Шаҳрихонсут“ АЖ
  • „Раш-Милк“ МЧЖ
  • „АндЧин Леадер“ МЧЖ
  • „Хассан Универсал Шоэс" МЧж
  • „Ал Райян“ МЧЖ[3]

Ижтимоий соҳа иншоотлари

10 умумий таълим мактаби, 2 касб-ҳунар коллежи, лицей, 2 мусиқа мактаби, 1 спорт мактаби, музей, маданият саройи, марказий кутубхона ва унинг тармоклари ишлаб турибди. 2 касалхона, 3 поликлиника, тез тиббий ёрдам маркази, санаторий аҳолига хизмат кўрсатади.

Транспорти

Шаҳар ёнидан Тошкент—Ўш автомобил йўли ўтган. Андижон шаҳридан 32 км жануби-ғарбда жойлашган Шаҳрихон темир йўл стансияси мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ „Шаҳрихон шаҳри почта индекси“. голденпагес.уз. Қаралди: 26-июн 2023-йил.
  2. ↑ „Контаминация — Википедия“ (ру). ру.м.wикипедиа.орг. Қаралди: 2022-йил 26-сентябр.
  3. ↑ „Шаҳрихон шаҳридаги корхоналар ва ташкилотлар ро'йхати“. голденпагес.уз. Қаралди: 26-июн 2023-йил.