Шаҳрихон тумани — Андижон вилояти марказий қисмида жойлашган туман. 1926-йил 29-сентябр куни ташкил этилган. Ғарбдан Бўз, шимолдан Балиқчи, Олтинкўл, шарқдан Асака, жанубдан Фарғона вилоятининг Қува туманлари билан чегарадош. Майдони 0,33 минг км2. Аҳолиси 215,3 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Шаҳрихон), 12 қишлоқ фуқаролари йиғини (Абдубий, Гулистон, Назармаҳрам, Найнова, Пахтаобод, Тоштепа, Чўжа, Юқори Шаҳрихон, Янгийўл, Ўзбекистон, Ўрта Шаҳрихон, Ҳақиқат) бор. Маъмурий маркази — Шаҳрихон шаҳри.

Шаҳрихон тумани
Шахриханский район



туман
Таркибида Андижон вилояти
Маъмурий маркази Шаҳрихон (шаҳар)
Йирик шаҳари Шаҳрихон
Хоким Ҳикматилло Дадахонов Ваҳобович[1]
Расмий тили ЎзбекЎзбек тили
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди 8(374)
Интернет домени уз
Автомобил рақами коди 60
Расмий сайти шаҳрихон.уз
Харитада
Shahrixon tumani xaritada

Тарихи

1926-йил 29-сентябр куни Сталин тумани номи билан ташкил қилинган. 1961-йилда туман номи Москва деб ўзгартирилган. Ҳозирги номи 1990-йилларнинг бошида берилган.

Маъмурий бўлиниши

Шаҳрихон тумани ғарбдан Бўз, шимолдан Балиқчи, Олтинкўл, шарқдан Асака, жанубдан Фарг'она вилоятининг Қува туманлари билан чегарадош. Майдони — 0,33 минг квадрат километр.

Туманда 1та шаҳар (Шаҳрихон), 14та Маҳалла фуқаролар йиг'ини ( Қо'рг'онча МФЙ, Дориломон, Абдубий, Гулистон, Назармаҳрам, Найнаво, Пахтаобод, Тоштепа, Чўжа, Эшон-қишлоқ МФЙ, Юқори Шаҳ­рихон, Янгийўл, Ўзбекистон, Ўрта Шаҳрихон, Пахтакол) бор.

Табиати

Туман ҳудуди Шаҳрихонсойнинг кенг ёйилмасида, Қува-Андижон адирлари билан Қорадарё ўртасидаги текисликда жойлашган. Ўртача баландлик 400—680 м. Текисликнинг устки қисми тўртламчи давр аллювиал ётқизиқларидан ташкил топган. Марказий Фарғонанинг ички қисмига кириб боради. Иқлими континентал; қиши юмшоқ, ёзи иссиқ. Январнинг ўртача температураси —2,5° дан —3,2° гача, июлники 27°—29°, энг паст температура —26°, энг юқори температура 45°. Йилига 300—350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 212—216 кун. Тупроқлари бўз, ўтлоқи ботқоқ, ўтлоқи бўз, баъзи жойларда қумоқ шўрхок тупроқлар. Ўтлоқи ботқоқ тупроқли жойларда ер ости суви юза (1—2 м). Ёввойи ўсимликлардан ажриқ, қамиш, қиёқ, янтоқ, оқбош, итузум, семизўт, шўра, ялпиз, қирқбўғим ва ғумай ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан фақат тулки, қуён учрайди холос; қушлардан олақанот, чумчуқ, қалдирғоч, бедана, қарға, лайлак, ҳакка, зағизғон, мусича учрайди.

Хо'жалиги

Туман хўжалиги, асосан, қишлоқ хо'жалигига ихтисослашган. Пахта тозалаш, таъмирлаш, тўқимачилик, тикувтрикотаж корхоналари ва бошқалар фаолият кўрсатади. Қўшма корхоналардан: Ўзбекистон—Корея «Космо Электроникс КОЛТД», Ўзбекистон—Хитой «РивожТянжин», Ўзбекистон—Ҳиндистон «РивожНоринд», ЎзбекистонГермания «Интертекс», Ўзбекистон—Россия «Антекс» ишлаб турибди. Шаҳрихон туманида 640 дан ортиқ кичик корхона мавжуд[2].

"Хассан Универсал Шоэс" МCҲЖ, Шаҳрихон туманида жойлашган поябзал ишлаб чиқарувчи корхона[3].

Географияси

Шаҳрихон тумани ҳудуди Шаҳрихонсойнинг кенг ёйилмасида, Қува-Андижон адирлари билан Қорадарё ўртасидаги текисликда жойлашган. Ўртача баландлиги 400-680 м. Текисликнинг устки қисми тўртламчи давр аллювиал ётқизиқларидан ташкил топган. Марказий Фарғонанинг ички қисмига кириб боради. Иқлими — континентал; қиши юмшоқ, ёзи иссиқ. Январ ойининг ўртача ҳарорати — минус 2,5 даражадан минус 3,2 даражагача, июлники — 27°-29°. Йилига 300-350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 212-216 кун. Тупроқлари бўз, ўтлоқи ботқоқ, ўтлоқи бўз, баъзи жойларда қумлоқ тупроқлар.

Ёввойи ўсимликлардан ажриқ, қамиш, қиёқ, янтоқ, оқбош, итузум, семизўт, шўра, ялпиз, қирқбўғим ва ғумай ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан фақат тулки,Бо'ри ва қуён учрайди, холос; қушлардан олақанот, чумчуқ, қалдирг'оч, бедана, қарға, лайлак, ҳакка, зағизғон, мусича учрайди.

Аҳолиси

Аҳолиси — 227,5 минг киши. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, рус, татар, қирғиз, тожик, уйғур, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 квадрат километрга 680 киши.

Шаҳрихонсой

Шаҳрихонсой — Андижон ва Фарғона вилоятларидаги магистрал канал. Кампирравот гидроузелидан бошланади. 1887-йилда қурилган.

Шаҳрихонлик машҳурлар


Манбалар

  1. ↑ ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲАҚИДА[сайт ишламайди]
  2. ↑ 'Шаҳриҳон тумани'[1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-06-21 санасида архивланган)
  3. ↑ Восwинcкел, Петер (2005-12-31), „Диэ зwеите Вербаннунг. Ауслассунген, Wиллкüр унд Фäлсчунг ин дер äрзтличен Биографик“, Аутобиографиэ унд Wиссенсчафтличе Биографик, Де Груйтер, 70–85-бет, қаралди: 2025-05-27
  4. ↑ Озодбек Назарбеков - Таржимаи ҳол, 22-декабр 2011-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 19-ноябр 2012-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()