Шаҳрияр Могҳанлоу (форсча: شهريار مغانلو‎‎; 1994-йил 21-декабрда туғилган) — эронлик профессионал футболчи. У БАА Про лигасининг „Калба“ клуби ҳамда Эрон миллий терма жамоаси сафида марказий ҳужумчи сифатида тўп суради.

Шаҳрияр Могҳанлоу
Могҳанлоу „Персеполис“ таркибида, 2021-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шаҳрияр Могҳанлоу
Таваллуд санаси 1994-йил 21-декабр (1994-12-21) (31 ёш)
Таваллуд жойи ЗанжанЗанжан, Эрон
Бўйи 1.92 м (6 фт 3 1⁄2 ин)
Амплуаси Марказий ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Калба
Рақами 70
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2011–2014 Соркҳпоошан
2014–2015 Пайкан
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015–2020 Пайкан 78 (16)
2017–2019 →  Малаван 56 (23)
2020–2021 Санта Cлара 11 (0)
2021 →  Персеполис 13 (4)
2021–2024 Сепаҳан 82 (37)
2024– Калба (16)
Миллий терма жамоа‡
2023– Эрон 24 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 15-май учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2026-йил 27-июн учун)

Клублардаги фаолияти

Шаҳрияр Могҳанлоу Занжан шаҳрида озарбайжонликлар оиласида туғилган. У профессионал фаолиятини „Пайкан“ клубида бошлаган ва 2015-йил қишида асосий жамоага жалб этилган. Профессионал футболдаги дебютини 2015-йил 4-февралда „Гостареш Фоулад“га қарши учрашувда ўтказган. Мазкур баҳсда у Али Ҳоссеини ўрнига захирадан майдонга тушган[1][2].

Санта Cлара

2020-йил 23-сентябрда Могҳанлоу Португалия Примеира Лигаси вакили „Санта Cлара“ клуби билан уч йиллик шартнома имзолаган[3].

Персеполис

2021-йил 7-мартда Могҳанлоу Форс кўрфази Про лигаси амалдаги чемпиони "Персеполис клуби билан шартнома имзолаган[4][5]. Трансфер суммаси тафсилотлари ошкор қилинмаган[4].

Терма жамоадаги карераси

Могҳанлоу Эрон миллий терма жамоаси сафидаги дебютини 2023-йил 23-март куни Россияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган.

У миллий терма жамоа сафидаги илк голини 2023-йил 12-сентябр куни Анголага қарши ўртоқлик учрашувида киритган.

Шахсий ҳаёти

2026-йил январ ойида Могҳанлоу Эрондаги норозилик намойишларини очиқ қўллаб-қувватлаб, шундай сўзларни айтган: „Биз дунёдаги энг оғир ишни қилмоқдамиз, чунки бир вақтнинг ўзида ҳам қайғуга ботганмиз, ҳам умид билан яшаяпмиз. Барчамиз ватан соғинчи билан яшаяпмиз ва умидни йўқотганимиз йўқ. Ҳаммамиз чарчаганмиз, бироқ ҳаёт учун курашишда давом этяпмиз“[6].

Манбалар

Ҳаволалар