Shahzoda Usmon Fuad
Шаҳзода Усмон Фуад афанди[1][2] (усмонли туркча: عثمان فواد; 1895-йил 25-февралда туғилган — 1973-йил 22-майда вафот этган), шунингдек, Усмон Фüад Османоğлу деб аталувчи Усмонийлар шаҳзодаси, Шаҳзода Меҳмед Салоҳиддиннинг ўғли, 1876-йилда қисқа муддат ҳукмронлик қилган султон Мурод В нинг набираси. 1954-йилдан 1973-йилгача Усмонийлар империяси хонадонининг 39-бошлиғи.
| Шаҳзода Усмон Фуад | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
Шаҳзода Усмон Фуад Усмонийлар ҳарбий формасида Ливиядаги Усмонийлар кучлари бош қўмондони сифатида (Ҳарбий нишонларини, жумладан, Гелиболу юлдузини таққан ҳолда) | |||||||||||||
| Османоğлу оиласи бошлиғи | |||||||||||||
| Муддат | 1954-йил 4-июн — 1973-йил 19-май | ||||||||||||
| Ўтмишдоши | Шаҳзода Аҳмад Ниҳод | ||||||||||||
| Давомчиси | Шаҳзода Меҳмед Абдулазиз | ||||||||||||
| Фенербаҳçэ С. К. президенти | |||||||||||||
| Муддат | 1911–1913 | ||||||||||||
| Ўтмишдоши | Ҳаккı Саффет Тарı | ||||||||||||
| Давомчиси |
Меҳмет Ҳулуси Бей Ҳамит Ҳусну Каяcан | ||||||||||||
| Туғилиши | Çıраğан саройи, Истанбул, Усмонийлар империяси | ||||||||||||
| Вафоти |
22-май 1973-йил (78 ёшда) Ниcе, Франсия | ||||||||||||
| Дафн этилган жой |
Бобигнй қабристони, Париж | ||||||||||||
| Турмуш ўртоғи |
Карима хоним (турм. 1920; ажр. 1932) | ||||||||||||
| Уй | Усмонийлар | ||||||||||||
| Отаси | Шаҳзода Меҳмед Салоҳиддин | ||||||||||||
| Онаси | Жалефер хоним | ||||||||||||
| |||||||||||||
Ёшлиги
Усмон Фуад 1895-йил 25-февралда Çıраğан саройида туғилган. Унинг отаси султон Мурод В ва Рефтарıдил Кадıннинг ўғли Шаҳзода Меҳмед Салоҳиддин, онаси эса Жалефер хоним бўлган[3]. У болалигини Çıраğан саройида ўтказган, чунки унинг оиласи ўша пайтда бу саройда мажбуран ушлаб турилар эди. 1876-йилда султон Мурод тахтдан ағдарилиб, унинг ўрнига укаси Абдулҳамид ИИ ҳокимиятга келган ва Çıраğан саройи унинг бобоси султон Мурод учун мажбурий яшаш жойи вазифасини ўтаган. Собиқ султонга қўйилган чекловлар унинг бутун оиласига ҳам татбиқ этилган ва 1904-йилда Муроднинг вафотига қадар бекор қилинмаган. Бобосининг вафотидан сўнг Усмон Фуад саройдаги мажбурий ҳаёт тарзидан озод бўлган ва бир неча йил Фенерёлудаги отасининг вилласида яшаган. Сўнгра султон Муроднинг учинчи хотини, ўгай бувиси Şаян Кадıн билан яшаш учун Çıраğан саройига қайтган[4]. 1911–1913-йилларда у Фенербаҳçэ С.К президенти бўлган[5].
Фаолияти
Дастлабки фаолият ва таълими

1911-йилда 16 ёшида Усмон Фуад Италия-Туркия урушида жанг қилиш учун кўнгилли равишда Триполитанияга борди. Шаҳзода Сиренек операциясида қатнашиб, у ерда Мустафо Камол Отатурк билан учрашди. Қайтганидан сўнг Усмонийлар ҳарбий коллежига қабул қилинди. Бу ерда ўқиб юрган пайтида 3 ойга Карловй Варйга борди. Шунингдек, Европа бўйлаб саёҳат қилди. У 1914-йилда ҳарбий коллежни битириб, кичик лейтенант унвонини олди. Ўша йилнинг ўзида лейтенант, 1916-йилда эса капитан унвонига кўтарилди[6].
1914-йилда[6] Усмон Фуад султон Абдулҳамид ИИ нинг ўғли Шаҳзода Абдурраҳим Ҳайрий ва Шаҳзода Салим Сулаймоннинг ўғли Шаҳзода Меҳмед Абдулҳалим билан бирга Кайзер Вилгелм ИИ нинг меҳмони сифатида Поцдам ҳарбий академиясига юборилди. Кейинроқ уларга Абдулмажид ИИ нинг ўғли Шаҳзода Умар Фарук ҳам қўшилди. Кайзер бу тўрт шаҳзодани Лейб-гвардия гуссарлар полки таркибига қабул қилди[7]. Поцдам ҳарбий академиясини битиргач, Усмон Фуад Биринчи Жаҳон уруши даврида турли фронтларда, жумладан, Галисия, Синай ва Триполитания фронтларида хизмат қилди. У Синай фронтида юз берган бахциз ҳодисада яраланди[8].
1916-йил 29-июлда у султон Меҳмед В нинг адютанти этиб тайинланди ҳамда тантанали Маийет-и-Сенийе отлиқ эскадрони қўмондонининг ўринбосари бўлди. 1917-йил 4-январда[6] Усмон Фуад Шаҳзода Абдурраҳим Ҳайрий билан бирга аскарларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида қўшинларни зиёрат қилди. Икки ёш шаҳзода Австрия қўшинлари билан бирга русларга қарши жанг қилиш учун Галисияга юборилган ХВ корпусни кўриб келди[9].
1917-йил 22-апрелда Усмон Фуад Учинчи армия таркибидаги Иккинчи Кавказ отлиқ дивизиясига бириктирилди. Бироқ бу вазифа бекор қилиниб, 1917-йил 29-апрелда у Иорданиядаги Олтинчи армия ва Учинчи отлиқ дивизияси қўмондонлигига тайинланди[6]. 1917-йил сентябрда Усмон Фуад Болгарияга қироличаси Элеоноре Реусснинг дафн маросимида қатнашиш учун юборилди. У ерда Пруссия шаҳзодаси Август Вилгелм ва Арчдуке Махимилиан билан учрашди[9]. 1917-йил 24-октябрда у император Карл И га Усмонийлар уйи орденини топшириш учун Вена шаҳрига борди[6].
Африка корпуси бош қўмондони

1918-йил апрелида у Африка корпуси бош қўмондони этиб тайинланди[8][10]. Уни немис сув ости кемасида Триполитанияга юбориб, италияликларга қарши маҳаллий қаршиликни уюштириш режалаштирилган эди. Бироқ унинг бу лавозимга тайинланишининг сабаби унинг ҳарбий маҳоратидан кўра ҳукуматнинг бу орқали маҳаллий садоқатни сулола томонига оғдириш уринишига бориб тақаларди. Анвар пошо ёш шаҳзоданинг қўмондонлик тажрибаси камлигини инобатга олиб, ўзининг ишончли одами подполковник Нафиз бейни Усмон Фуаднинг штаб бошлиғи этиб тайинлашга алоҳида эътибор қаратди[8]. Шаҳзоданинг келиши Ливияда италян босқинига қаршилик кўрсатишда маҳаллий қабила етакчиларининг садоқатини кучайтирди[8][10].
Шаҳзода, шунингдек, у ердаги шароитларни кўздан кечириш учун Тунис–Ливия чегарасига текширув сафарини амалга оширди. Италияликлар эса бу янги вазиятдан норози бўлиб, Триполитанияга ҳужумларни янгилади. Усмон Фуад бу ҳужумларга ҳарбий йўл билан қарши туришга ҳам, маҳаллий сардорлар ўртасидаги адоватларни тугатиб, муваффақият қозониш эҳтимолини оширишга ҳам уринди, бироқ бу ҳаракатлар катта натижа бермади. Уруш охирида Усмонийлар империяси Мудрос сулҳини имзолаганида шаҳзода ҳануз Триполитанияда эди. Унга италияликларга таслим бўлиш буюрилди, бироқ у франсузлар уни бевосита Истанбулга жўнатади деган умидда франсузларга таслим бўлишни афзал билди. Аммо франсуз қўшинлари шаҳзодани Тунис–Ливия чегарасида қабул қилгач, италияликларга топширди. Италияликлар эса шаҳзодани 3 ой давомида Иския оролида асир тутиб, 1919-йил сентябрда Истанбулга қайтарди[8].
Кейинги фаолияти
1919-йил 7-октябрда Истанбулга қайтгач, Усмон Фуад 1919-йил 11-ноябрда маёр унвони билан Истанбул марказий қўмондонлигига тайинланди[6].
Шахсий ҳаёти
Усмон Фуаднинг ягона рафиқаси Небиле Карима хоним бўлган[11]. Карима хоним 1898-йил 15-мартда туғилган[12]. У Миср хедиви Аббос Ҳилми пошонинг набираси эди[13][14]. Улар 1920-йил 2-февралда Çıраğан саройида турмуш қуришди[6]. Никоҳ маросимида қатнашганлар орасида Туркиянинг бўлажак президенти İсмет İнöнü ҳам бор эди[6]. Бир йил аввал унинг опаси Небиле Эмине хоним султон Абдулҳамид ИИ нинг ўғли Шаҳзода Абдурраҳим Ҳайрийга турмушга чиққан эди[13][14]. Уларнинг фарзанди бўлмади[3] ва 1932-йилда ажрашишди. Карима хоним 1971-йил 28-мартда вафот этди[12].
Кейинги йиллари
1921-йилда Анқара ҳаракати Истанбул ҳукуматига қарши чиқиб, сиёсий вазият кескинлашган пайтда Усмон Фуад рафиқаси билан Римга кетди. 1922-йил 28-мартда у чет элдаги сулола аъзолари билан бирга мамлакатга қайтиши ҳақида огоҳлантирилди, шундан сўнг у Истанбулга қайтди. Бироқ султон Меҳмед ВИ 1922-йил ноябрда сургун қилингач, Усмон Фуад яна Римга жўнади. 1924-йил март ойида Усмонийлар оиласи сургун қилинган пайтда у Карловй Варйда эди. У ерда Усмон ҳарбий курер орқали Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонийлар кампанияларида бирга қатнашган собиқ дўсти ва сафдоши Мустафо Камол Отатуркдан хат олди. Хатда Мустафо Камол шундай деган эди: „Жуда афсусдаман. Сиз учун истисно қила олмайман ва сиз сургунда қолишингизга тўғри келади. Қонун империя оиласидаги ҳамма учун бир хил“. Усмон Фуад Вашингтондаги Туркия элчиси Мухтор пошо орқали унга жавоб юбориб: „Агар Мустафо Камол пошо истаса, мен Онадўлига келаман“, деб жавоб қайтарди, бироқ бу хатига ҳеч қачон жавоб олмади[6].
Сўнгра Усмон Фуад Мисрнинг Қоҳира шаҳрига, ундан кейин эса Франсияга борди. Усмон Фуаднинг аскар ва ҳарбий тактика устаси сифатидаги обрўси ҳамда маҳорати юқори баҳоланган. Маршал Эрвин Роммел Ливияда бўлганида Усмон Фуад у ерда амалга оширган амалиётларни ўрганган ва кейинчалик бу тактикаларни ўзининг чўл урушида қўллаган. Иккинчи Жаҳон уруши даврида Усмон Фуад британияликлар босқини остидаги Мисрнинг Искандария шаҳрида яшаган. Унинг Ливия халқининг садоқатини қозонганини ҳисобга олган ҳолда, инглизлар унга ўз армиясида полковник унвонини бериш ва агар у ерда немисларга қарши махсус ҳарбий операцияларини олиб боришга рози бўлса, унга тўлиқ ваколатлар тақдим этишни таклиф қилишди. Бироқ у аввалги қуролбардошларига қарши жанг қилишни истамаслигини айтиб, бу таклифни рад этди[6].
1926-йилда султон Меҳмед ВИ вафот этгач, Абдулмажид ИИ Усмонийлар сулоласи бошлиғига айланганида Усмон Фуад Ниcеда оилавий кенгаш ўтказди. Унда унинг ўғли Шаҳзода Умар Фарук, келини Сабиҳа Султон, султон Меҳмед ВИ ҳукмронлиги даврида турли ҳукуматларда вазир бўлиб ишлаган Дамад Шариф пошо ва Усмон Фуаднинг ўзи қатнашди. Кенгашнинг мақсади оилавий масалалар бўйича қарор қабул қилиш эди[15].
1931-йилда султон Абдулмажид И нинг қизи Сениҳа Султон вафот этгач, Абдулмажид ИИ амакиваччасини умумий қабристонга дафн этиш фикрига чидай олмади. Шу боис у ўғли Умар Фарук ва Усмон Фуадга Усмонийлар оиласи мулкларини уларнинг номидан қайтариб олиш учун расмий тайинланган Жефферсон Cоҳн & Ранз компаниясидан дафн харажатлари учун пул сўрашни топширди. Шаҳзодалар билан компания ўртасидаги музокаралар узоқ ва машаққатли кечди ва охир-оқибат таҳдид даражасигача етди. Охир-оқибат улар тўловни олишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Сениҳа Султон Суриянинг Дамашқ шаҳридаги Сулаймония такяси қабристонига 1924-йилдан кейин вафот этган бошқа оила аъзолари ёнига дафн қилинди[16].
1931-йилда у ва рафиқаси Карима хоним жияни Нилуфарнинг Ҳайдарободнинг сўнгги низоми Мир Усмон Алихоннинг иккинчи ўғли Муаззам Жаҳга турмушга чиқишида муҳим рол ўйнади[17]. Никоҳдан сўнг Ҳайдаробод низоми унга ойига 25 000 фунт миқдорида маош белгилади. Шаҳзода бу маблағни 1952-йилгача мунтазам олиб турди. Эр-хотин ажрашгач, тўловлар дарҳол тўхтатилди[18]. 1940-йилда у Неслишоҳ Султон ва Миср шаҳзодаси Муҳаммад Абдел Монеимнинг тўйида қатнашди[19].
1954-йил 4-июнда акаси Шаҳзода Аҳмад Ниҳод вафот этгач, Усмон Фуад Усмонийлар оиласи бошлиғи лавозимини эгаллади. Акасидан фарқли равишда Усмон Фуад ниҳоятда замонавий турмуш тарзини танлади. У ҳаёт лаззатларидан баҳраманд бўлишни ёқтириши ҳамда ҳаётга муҳаббати билан танилган эди. Ёш Усмонийлар империяси хонадони шаҳзодаси сифатида у машҳур ва севимли шахс бўлган. Истанбулда уни кўпинча томи очиқ Мерcедес-Бенз машинасини ҳайдаб юрганини кўришган, ҳар доим ниҳоятда дид билан кийиниши билан танилган эди. Жасур, садоқатли ва саховатли бўлиши билан бирга, Усмон чиройли ташқи кўринишга эга ва моҳир чавандоз бўлган. Ватани учун кўрсатган жасорати ва хизматлари эвазига берилган кўплаб медаллар ва орденлари бўлиб, улар тантанали ҳарбий кийим кийганида кўкрагини тўлиқ қоплаб турарди. Оиласининг бошқа аъзолари сингари у ҳам мусиқа соҳасида қобилиятли эди[6].
1970-йилда Усмон Фуад „Ҳüрриет“ газетаси мухбири Доğан Улуçга интервю берди. Ўша пайтда Усмон Фуад Парижнинг Монпарнас ҳудудида жойлашган Роял Бретагне меҳмонхонасининг 6-хонасида яшар эди. Бу хонада фақат каравот, ёрилган ювиниш лавабоси ва иккита стул бор эди. Унинг сургунда империя оиласи аъзолари кечираётган ҳаёт ҳақидаги тасвири жуда таъсирли ва ларзали эди: „Ким ўйлабди, аҳвол шу даражага етишини? Ким ўйлабди, Триполидаги Усмонийлар армиясининг собиқ қўмондони, генерал шаҳзода Усмон Фуад бир куни Париждаги учинчи даражали меҳмонхонадан ҳисобни тўлай олмагани учун ҳайдаб чиқарилади, деб? Энди биз аждодларимиз курашиб, ҳукмронлик қилган ўша юртга қадам ҳам қўя олмаймиз, у юрт биз учун жуда кўп аччиқ-ширин хотираларни сақлаб қолган. Бизга шундай муносабат кўрсатилиши адолатданми? Усмонийлар оиласининг ўз ватанидан узоқда, бегона юртларда паноҳ топиб кун кечириши қанчалик шармандалик. Баъзиларимиз қашшоқлик ва ночорликни кўтара олмай ўз жонига қасд қилган. Баъзиларимиз эса сўнгги нафасида „Оҳ, Туркия! Туркия!“ деб пичирлаб вафот этган. Чет элларда туғилган фарзандларимиз эса хориж мактабларида ўқиб, турк тилини ҳам, тарихимизни ҳам, динимизни ҳам билмай улғаймоқда, гўё улар бегона инсонлардек. Сиздан илтимосим шуки, мен бу дунёни тарк этганимда газетангизда суратимни чоп этинг. Тагига эса фақат „Усмон Фуад“ деб ёзинг, бошқа ҳеч нарса эмас. Балки кимдир мени эслаб қолар“[6].
Вафоти
Шаҳзода Усмон Фуад 1973-йил 22-майда Франсиянинг Ниcе шаҳрида вафот этди ва Париждаги Бобигнй қабристонига дафн қилинди[20].
Унвон ва мукофотлари
- Усмонли мукофотлари
- Усмонийлар уйи ордени[21]
- 1-даражали Мажидия ордени[21]
- Лиакат уруши олтин медали[21]
- Ҳижоз темирйўли олтин медали[21]
- Гелиболу юлдузи[21]
- Лиакат уруши кумуш медали[21]
- Денгиз флоти олтин медали[21]
Ҳарбий лавозимлари
Ҳарбий унвонлари ва армия лавозимларига тайинловлари
- Усмонийлар армияси кичик лейтенанти, 1914-йил
- Усмонийлар армияси лейтенанти, 1914-йил
- Усмонийлар армияси капитани, 1916-йил
- Усмонийлар армияси Африка корпуси бош қўмондони, 1918-йил апрел
- Усмонийлар армияси маёри, 1919-йил ноябр
Бошқа лавозимлари
- Султоннинг адютанти, 1916-йил 29-июл
- Маийет-и-Сенийе отлиқ эскадрони қўмондонининг ўринбосари, 1916-йил
Насабнома
| Шаҳзода Усмон Фуад | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Алманач де Готҳа, 184тҳ, Алманач де Готҳа, 2000 — 365, 912–915-бет.
- ↑ Бурке'с Роял Фамилиэс оф тҳе Wорлд, 2, Бурке'с Пеэраге, 1980 — 247-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Броокес 2010, с. 281.
- ↑ Вâсıб, Али; Османоğлу, Осман Селаҳеддин. Бир şэҳзаденин ҳâтıрâтı: ватан ве менфâда гöрдüклерим ве иşиттиклерим, Япı Креди Яйıнларı. ЙКЙ, 2004 — 33, 63-бет. ИСБН 978-975-08-0878-4.
- ↑ „ОУР ПРЕСИДЕНТС“. Фенербаҳçэ Спор Кулüбü. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
- ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 6,10 6,11 Экинcи, Экрем Буğра „Либя Çöллеринде Бир Османлı Şэҳзâдеси“ (2011-йил 21-сентябр). Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
- ↑ Гленcросс & Роwботҳам 2018, с. 144.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 Гленcросс & Роwботҳам 2018, с. 147.
- ↑ 9,0 9,1 Гленcросс & Роwботҳам 2018, с. 146.
- ↑ 10,0 10,1 Каяли 2021, с. 52.
- ↑ Ҳассан, Ҳ.; Фернеа, Р.. Ин тҳе Ҳоусе оф Муҳаммад Али: А Фамилй Албум, 1805-1952, Америcан Университй ин Cаиро Пресс Сериэс. Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2000 — 58-бет. ИСБН 978-977-424-554-1.
- ↑ 12,0 12,1 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 20-бет.
- ↑ 13,0 13,1 Гленcросс & Роwботҳам 2018, с. 145.
- ↑ 14,0 14,1 Кıрпıк, Cевдет (2011). "Şэҳзаде Эвлиликлеринде Деğиşим" (тр). ОТАМ (26): 165–192. ҳттпс://авесис.эрcиес.эду.тр/яйин/5026ф280-8103-424э-аэ49-04эб5ф152а83/сеҳзаде-эвлиликлеринде-дегисим.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 138.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 123.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 125.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 127.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 170.
- ↑ Броокес 2010, с. 282.
- ↑ 21,0 21,1 21,2 21,3 21,4 21,5 21,6 Салнâме-и Девлет-и Âлийе-и Османîйе, 1333-1334 Сене-и Малие, 68. Сене. Ҳилал Матбаасı, 1918 — 66–67-бет.
Адабиётлар
- Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-9-774-16837-6.
- Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, Жануарй 1, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5.
- Гленcросс, М.; Роwботҳам, Ж.. Монарчиэс анд тҳе Греат Wар, Палграве Студиэс ин Модерн Монарчй. Спрингер Интернатионал Публишинг, 2018. ИСБН 978-3-319-89515-4.
- Каяли, Ҳ.. Империал Ресилиэнcе: Тҳе Греат Wар'с Энд, Оттоман Лонгевитй, анд Инcидентал Натионс. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2021. ИСБН 978-0-520-34369-6.
Ҳаволалар
- „Усмонли оиласи“. Усмонли сулоласининг ҳозир яшаётган яқин авлодлари расмий сайти. Қаралди: 2010-йил 14-феврал.
- „Усмонли оиласи шажараси“. Қаралди: 2008-йил 19-август.
- Шажара дарахти, султон Маҳмуд ИИ авлодлари. Ретриэвед 2011-02-28.
- Ҳамит Пеҳливанлı,"Теşкилат-ı Маҳсуса Кузей Африка'да (1914–1918)", Ататüрк Араşтıрма Меркези Дергиси, Сайı 47, Cилт: ХВИ, Теммуз 2000. (туркча)
Шаҳзода Усмон Фуад Таваллуди: 1895-йил 24-феврал Вафоти: 1973-йил 19-май
| ||
| Олдингиси | Османоğлу оиласи бошлиғи 1954-йил 4-июн – 1973-йил 19-май |
Кейингиси |