Shahzoda Yahyo
| Шаҳзода Яҳё | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Туғилиши |
1585 (ўзи шундай деб даъво қилган) Константинопол, Усмонийлар империяси (ўзи шундай деб даъво қилган) | ||||
| Вафоти |
1648 (ёши 62–63) Котор | ||||
| Дафн этилган жой |
Котор, Черногория | ||||
| Турмуш ўртоғи | Анна Катерина | ||||
| Фарзандлари |
Морис Элена | ||||
| |||||
| Уй | Усмонийлар уйи (ўзи шундай деб даъво қилган) | ||||
| Отаси | Мурод ИИИ (ўзи шундай деб даъво қилган) | ||||
| Онаси | Сафия Султон (ўзи шундай деб даъво қилган) | ||||
| Дини | Православ, бундан аввал Ислом, суннийлик (даъво қилинган) | ||||
Черногория графи Александр (1585? — 1648), шунингдек, Шаҳзода Яҳё (баъзан Жачиа ёки Жаҳжа деб ҳам ёзилади) номи билан ҳам танилган сохта шахс, ўзини Усмонийлар империяси султони Мурод ИИИ ва Сафия Султоннинг ўғли ҳамда Усмонийлар тахтига даъвогар шахс деб даъво қилган.
Ҳаёти
Келиб чиқиши
Александрнинг ўзи томонидан қайд этилган ёзувларга кўра, унинг акаси Маҳмуд ИИИ султон бўлгач, барча ака-укаларини қатл эттириш бўйича Усмонийлар анъанасига амал қилган. Яҳёнинг онаси Сафия Султон отасининг вафотидан кейин бу ҳолат охир-оқибат Яҳёнинг ҳам бошига тушишидан хавотирланиб, Яҳёни империядан яширинча аввал Юнонистонга, сўнг ҳозирги Болгария ҳудудига олиб чиққан. Сўнгра у православ христиан монастирида чўқинтирилган ва ҳаётининг кейинги 8 йилини ўша ерда ўтказган[1].
Усмонийлар тахти учун кураш
Александрнинг баёнига кўра, охир-оқибат унинг икки катта акаси вафот этган, бироқ 1603-йилда Александр биродаркушликдан омон қолиш учун мамлакатдан қочиб кетгани сабабли унинг жияни Аҳмад И Усмонийлар султони бўлган. Александр ўзини Мурод ИИИ нинг тирик қолган энг катта ўғли сифатида тахтнинг ҳақиқий вориси деб ҳисоблаган ва ўз тақдиридан, яъни ҳаққи бўлган тахтидан маҳрум этилганига ишонган. Шундан сўнг у бутун умрини Усмонийлар тахтини қўлга киритишга бағишлаган. Бироқ ўша даврдаги Усмонийлар анъаналарига кўра, тахт ворислиги ўғилларнинг ёши (туғилиш тартиби) билан белгиланмас эди. Аксинча, Усмонийлар тахт ворислиги қонунларига кўра, ҳукмдор вафот этганидан сўнг, шаҳзодалар ўзаро курашишлари ва улардан фақат биттаси ғолиб сифатида тахтга чиқиши лозим эди.
1603-йилдан бошлаб Александр тахтга даъвосини қўллаб-қувватлаш учун Шимолий ва Ғарбий Европага тез-тез сафарлар қилди (Флоренсия, Мадрид, Рим, Краков, Антверпен, Прага ва бошқа шаҳарлар). Уни, шунингдек, татар хони Шоҳин ва казаклар ҳам қўллаб-қувватлади[2]. 1614—1617-йилларда у Усмонийлар тахтини қўлга киритиш стратегияси доирасида Призрен санжагидаги Сербия православ епископлари ҳамда Ғарбий Рим-католик епископлари ва етакчилари билан тил бириктиради. Бир неча йил ўтиб, рус ва украин казаклари ёрдами билан у 130 та кемадан иборат флотни бошқариб, Константинополга муваффақияциз ҳужумини амалга оширди. У 1648 ёки 1649-йилда[2] Черногория қирғоғида вафот этди. Ўшанда Александр ўша ерда Шкодер ва Бар рим-католик епископлари томонидан уюштирилган қўзғолонда иштирок этаётган эди.
Александрнинг ўз шахсияти ёки Усмонийлар тахтини эгаллашга доир уринишлари ҳақидаги баёнотларининг ҳеч бири тарихий далиллар билан тасдиқланмаган ва ҳозирда академик доираларда ишончли деб ҳисобланилмайди.
Оиласи
1630-йилларнинг бошларида Яҳё ўзини ўша минтақанинг герсоги деб атай бошлаган даврда дриштлик Анна Катерина исмли албан зодагон аёлига уйланган. У Дришт графи герсог Пётрнинг қизи бўлган. Айтишларича, Анна Катерина албан халқ қаҳрамони Георг Скандербег авлодидан бўлган. Уларнинг бир ўғил ва бир қизи бўлган[3]:
- Морис (1635 — 1693) — Туринда туғилган ва капитан сифатида Венеция хизматида бўлган. Палмановада вафот этган. Горизиялик Элеонора Романо билан турмуш қурган ва уларнинг икки қизи бўлган:
- Мариа Анна (1674—1694-йил 14-август) — Палмановада туғилган, Удинеда вафот этган.
- Элена (1675-йил 4-август — 1727-йил 29-август) — Палмановада туғилган, Удинада вафот этган. Удиналик Луcрезио Треога турмушга чиққан.
- Элена (1638 — 1697) — Туринда туғилган. 1658-йилда пизалик зодагон Андреа Биаги билан турмуш қурган ва икки фарзанди бўлган:
- Cатерина Биаги — пизалик Оттавиано Аласиога турмушга чиққан.
- Винcензо Биаги — уйланмаган ва фарзанд кўрмаган. Испания қироли қўл остида капитан сифатида хизмат қилган.
Сериалда
"Кўсем" телесериалида Шаҳзода Яҳё ролини Берк Cанкат ижро этган. Сериалда у Искандар ёки Алех (эҳтимол Александрнинг қисқартма шакли) деб аталади. Сериалда Яҳё европалик граф эмас, балки яничар, сўнгра оға сифатида тасвирланади. У Аҳмад И нинг қонуний рафиқаси Кöсем Султонга ошиқ бўлади, бироқ Кöсем унинг ҳис-туйғуларига жавоб бермайди ва охир-оқибат Яҳё тахтни Кöсемнинг ўғилларидан тортиб олишга уринганида уни ўлдиртиради.
Манбалар
- ↑ Косово, А Шорт Ҳисторй (1998), Ноэл Малcолм — Ҳарпер Перенниал — пп. 121 — 122 ИСБН 978-0-06-097775-7
- ↑ 2,0 2,1 Фароқҳи, Сураия. Тҳе Оттоман Эмпире анд тҳе Wорлд ароунд ит. И. Б. Таурис, Деcембер 20, 2005. ИСБН 978-0-857-73023-7.
- ↑ Гиамманcо, п. 43, 60
Адабиётлар
- Остапчук, Виcтор. Усмонийларнинг Қора денгиз чегараси ва Портанинг Полша-Литва Ҳамдўстлиги ҳамда Московияга муносабатлари: 1622-1628. Ҳарвард Университй, 1989 — 92-бет.
- Королёв В. Н.. {{{титле}}} (ру). М.: Вече, 2007. ИСБН 978-5-9533-2099-3. Қаралди: 2017-йил 8-август (2017-йил 8-августда асл нусхадан архивланган).
- Усенко О. Г. (2006). (ру)Лимба Ромâнă: Ревистă Триместриалă (6): 45–52. ИССН 0235-7089. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/4520521.
- Фароқҳи С.. Усмонийлар империяси ва унинг атрофидаги дунё. И. Б. Таурис, 2005. ИСБН 978-0-857-73023-7.
- Бензони Г. (2004). Алберто М. Гҳисалберти. эд (ит). ЖАCҲИА. 61. Рома: Иституто делла Энcиcлопедиа Италиана. ҳттп://www.треccани.ит/энcиcлопедиа/жачиа_(Дизионарио-Биографиcо)/.
- Cатуалди Витторио (= Осcарре де Ҳассек). Султон Жаҳжа, усмоний императорлик хонадонидан, ёки бошқача айтганда Черногория графи Александр ва унинг Италиядаги авлодлари: шарқ масаласи тарихига янги ҳиссалар (ит). Триэсте: Г. Чиоприс, 1889. , 2013-йилда БиблиоЛифе томонидан қайта чоп этилганИСБН 1295371448
- Гиамманcо А.Д. (2015). (Ўзини) шакллантириш: Усмоний христиан шаҳзодаси — Жахиа ибн Меҳмед — ХВИИ аср бошларидаги конфессионал дипломатияда (Cентрал Эуропеан Университй нашри).
- Левинск. А. (1890) (фр). ХВИИ асрда турк саргузашткори (Султон Яҳё, бошқача айтганда Черногория графи Александр). ХЛВ(1). пп. 393–400, 435–442. ҳттп://галлиcа.бнф.фр/арк:/12148/бпт6к2148218/ф1.имаге.р=%22Султан%20Жаҳжа%22.
- Малcолм Н.. Косово: қисқача тарих. Пан, 2002. ИСБН 0330412248.
- Пеирcе, Леслиэ П.. Империал ҳарам: Усмонийлар империясида аёллар ва суверенитет. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1993. ИСБН 0195086775.
- Сеттон, Кеннетҳ Меер. Вениcе, Аустриа, анд тҳе Туркс ин тҳе Севентеэнтҳ Cентурй. Пҳиладелпҳиа: Тҳе Америcан Пҳилосопҳиcал Соcиэтй, 1991. ИСБН 0-87169-192-2.
- Доротҳй М. Ваугҳан, Европа ва турк: иттифоқлар намунаси, 1350-1700, Ливерпоол, 1954, 220–236-бетлар