Shakarpalak
Шакарпалак — ўртапишар қовун нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий тадқиқот интида Фарғона водийсининг маҳаллий навидан якка танлаш усули билан яратилган (бу навнинг П.Н. Дудко томонидан яхшиланган Оқ Ш. 554 ва К.И. Пангало ва М.К. Голдгаузен томонидан яхшиланган Қизил Ш. хиллари бор). Меваси узун тухумсимон, ўртача катталикда, уз. 26—32 см, оғирлиги 2–4 кг. Сирти текис, тўри йирик катакли, ўртача дағал. Ранги оч яшил. Пўсти қаттиқ, этининг қалинлиги 4—4,5 см, оқ, мулойим, карсиллайди, жуда ширин, хушбўй, таркибида 8—14% қанд, 10—17% қуруқ модда бор. Уруғи униб чиққанидан кейин ҳосили 75—90 кунда пишади.
Ҳосилдорлиги 200—250 с/га. Фузариоз (оқпалак) касаллигига нисбатан чидамли. Ташишга ва узоқ жойларга юборишга ярокли. 1948-йилда давлат реестрига киритилган. Ўртапишар навлар орасида энг яхши сақланади, сифатли қоқи олинади. Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида экилади.
Абдулазиз Аббосов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |