Шакарқамиш (қисқартмаси: Саcчарум), найшакар — қўнғирбошлар оиласига мансуб куп йиллик, қанд (шакар) моддали уцимон ўсимликлар туркуми. 5 та маданий тури бор. Ватани — Жанубий-Шарқий Осиё. Шарқий Хитой, Индонезия, Эрон ва бошқа турли минтакаларда, Ҳиндистонда мил. ав. 3-минг йилликда устирилган. ХВИ асрда Кубага ва Америкага келтирилган. Куба (1100 минг га), Никарагуа (627 минг га) Бразилия (4860 минг га), Хитой (1048 минг га), Ҳиндистон (4150 минг га), Покистон (1056 минг га) ва бошқа мамлакатларда экилади (1999). Европада фақат Испанияда ўстирилади (араблар томонидан ВИИИ асрда келтирилган). Ўзбекистон ҳудудида 1936-йилдан Сурхондарё вилоятининг Денов туманида экила бошлаган. Жаҳон бўйича экин майдонлари 19405 минг га, хреиддорлиги 656,9 с/га, ялпи ҳосили 1274697 минг т.

Илдизи яхши ривожланган, 1,5 м чукурликка кириб боради, пояси тик, баланд (6 м гача), ранги сариқ, пушти, қизил, қора, барглари кенг, узун (кенглиги 10 см гача, уз. 2 м гача), маккажўхорига ўхшаш рўваги йирик, бошоғи узун, туклар билан қопланган, гули икки жинсли. Экилгандан сўнг биринчи иккита баргнинг пайдо бўлиши учун 30—32° ҳарорат ва 12—13 кун керак бўлади. Тропикларда ривожланиш сикли — қаламчаларни экишдан бошлаб поянинг тўлиқ пишиши ва уни йиғиштириш 12—24 ой давом этади. Бир далада 2—4 сикл ўстирилади (Ўрта Осиёда вегетация даври 7 ой атрофида бўлгани сабабли бир йиллик ўсимлик тарзида етиштирилади). Техник пишиш даври рўвакланиш даврига тўғри келади. Шанси иссиқсевар, ёруғсевар ва намталаб, қисқа кун ўсимлиги (—3° да барглари нобуд бўлади). Шанси пояси шакар и.ч.да асосий хом ашё ҳисобланади. Поя таркибида қанд миқдори ўртача 16—18%, баъзиларида 20—21% гача (поя оғирлигига нисбатан ўртача 11 — 12% шакар чиқади). Шанси пояси ўрилганидан кейин, шакар здларида поясидан сиқиб шарбат, шарбатдан шакар олинади (янги шарбатини бевосита истеъмол қилиш мумкин), шарбат қуйқасидан спирт ва ром ишлаб чиқарилади. Шарбати сиқиб олинган пояси ҳамда барглари емхашак, ёқилғи сифатида ишлатилади. Сугориладиган ерларда етиштирилади, қаламчасидан кўпайтирилади. 25—35 см ли қаламчалар чуқ. 20—25 см, эни 25 см бўлган уяларга 2—3 тадан экилади, кўчатлари тутиб кетганидан кейин мавсумда 12—15 марта суғорилади. Ш. рўвакланиш даврида поянинг 4—5 см юқорисидан ўрилади. Ўрилган поядан 4—6 ҳафтадан кейин янги новдалар ўсиб чиқади ва улар кейинги йили ўрилади.

Ҳалима Отабоева.

Манбалар