Shaki xon saroyi
| Шаки хон саройи | |
|---|---|
| Фотода саройнинг фасади ва ички кўрсатилган. | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | |
| Тегишли | Тарихий -меъморчилик обидаларини муҳофаза қилиш бош давлат маҳкамаси |
| Меъмор | Ҳожи Зайнобиддин Шерозий [эслатма 1] |
| Асосчи | Муҳаммад Ҳасанхон [эслатма 2] |
| Қурилиш вақти | 1790-1797 [эслатма 3] |
| Услуби | Озарбайжон меъморчилик услуби асосида |
| Ҳолати | музей |
| УНЕСCО муҳофазасига олинган | |
| Расмий номи: Шаки, тҳе Кҳанъс Палаcе | |
| Тури | Маданий |
| Мезонлари | и, ви, в |
| Тайинланган | 2001 |
| Манба номери | 1576 |
| Давлат | Озарбайжон |
| Ҳудуд | Европа |
| Озарбайжондаги тарихий обидаларни рўйхатга олиш | |
| Манба номери | 20 |
| Тури | сарой |
| Аҳамияти | Дунё аҳамиятида |
| Саройнинг режаси | |
Шаки хон саройи — Озарбайжон Республикасининг Шаки шаҳридаги тарихий санъат меъморий ёдгорлиги бўлиб, дунё маданияти обидалари рўйхатига киритилган. Миноралари қалин деворлар билан ҳимояланган икки қаватли бу бино олти хона, тўрт даҳлиз, икки ойнали айвондан ташкил топган. Обида илгари „Девонхона“ деб номланган. 1819-йилда Шаки хонлигининг рухсати билан бу бинода шаҳар маҳкамаси жойлашган. Ҳозирги кунда эса бино музейга айлантирилган. Шаки хон саройининг бошлиғи мулла Паноҳ Воқиф бўлган. Мазкур саройнинг бунёд этилиши билан боғлиқ бир неча ривоятлар бор. Айтилишича, Шаки хони ўзига дунёдаги энг мафтункор ва мустаҳкам сарой қурдирмоқчи бўлади. Саройнинг қурилиши тугагач хон меъмордан „Сен бундан-да яхшисини қура оласанми?“, — деб сўрайди. Меъмор „ҳа“ дея жавоб беради. Бундан ғазабланган хон меъморни қатл эттиради.[1]
Тарихи
Ҳозирги даврда
„Шаки хон саройи“ номи билан танилган мазкур обида — „Муҳаммад Ҳасанхон девонхонаси“ Муҳаммадҳасанхон томонидан бунёд этилган. Бинонинг қурилиши 1789-1790-йилларда бошланган. Кўп йиллар унинг қурилиши тарихи янглишиб „Шахиновларнинг уйи“нинг („Муштоқ иморати“ — „Қўрғошинли хона“) бунёд этилиш тарихи билан адаштирилган. Саройнинг қурилиши учун ўша вақтда 32 минг чирвон ёки 32 минг Эрон тумани маблағ сарфланган. Бино меъмори шерозлик Зейнал Абдин ҳисобланади. Қал’а ҳашар йўли билан бунёд этилган. Қал’адаки ҳозирги черков 1828-йилга қадар хоннинг масжиди бўлган. 1828-йилда руслар томонидан ҳозирги ҳолатга келтирилган, яъни черковга айлантирилган. Руслар хоннинг ҳарамхонаси ўрнида қамоқхона биносини қурган. Қал’анинг тўрт тарафидаги 4 буюк бурж эса русларнинг тўпдан ўт очиш учун жой вазифасини бажарган.
Саройнинг ҳар икки қисмида айни пайтда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Сарой марказида катта зал ва залнинг ҳар икки тарафида даҳлизларга туташган хоналар бор. Бинонинг қурилиш режасида ҳар қаватдаги 3 хона жануб томонда қараб туриши кўзда тутилган. Қаватлар бир-бири билан зиналар орқали боғланади. Қаватларнинг шимол томонида икки кичик хона ўртасида махсус жой қолдирилган. Шифт қисми ойнали, пастки қисмда фавворали мармар ҳовуз тикланган.
Бинонинг бош фасади дунёда энг ноёб бўлган геометрик шакллар билан безатилган. Ёғоч парчалари ораси турли рангли шишалар билан симметрик шаклдаги панжара ва эшиклардан ташкил топган. Симметриянинг ҳар бир квадрат метри ўрта ҳисобда 5000, мураккаб ерлари 14000 ёғоч ва шишадан иборат. Бино қурилишида мих ва елимдан фойдаланилган, ёғоч ва шиша парчалари бир-бирига бириктирилган. Сарой деворининг пештоқлари кенг, нақшли симметрияли шакллар, турли нақшлар, ганчли ўймалар маҳорат билан ишланган. Иншоатнинг ичида геометрик шакллар, набобат олами суратлари, сюжетли воқеалар, қуш расмлари жанг ва ов саҳналарига кенг жой ажратилган. Кишига завқ бағишлайдиган бу лавҳалар асл санъат намуналаридир. Саройдаги нақшларнинг қадимийлиги, рангларнинг уйғунлиги кишини ўзига жалб этадиган даражада гўзалдир. Хоналарнинг деворлари, шифт қисми ҳам нақшлар билан безатилган.
Дунёга машҳур турк шоири Нозим Ҳикмат саройни кўриб унга шундай таъриф берган: „Агар Озарбайжоннинг бошқа қадимий обидалари бўлмаганида ҳам биргина Шаки Хон саройининг ўзиёқ дунёга кўрсатишга етарли бўларди“.
Шаки хон сароййининг кенг шуҳрат қозонишига ҳам сабаб бўлган девор суратлари 17 асрда яратилган бўлса-да, кейинчалик таъмир этилган. Саройнинг девор қисмида ишлаган бир неча наққош ва устанинг номлари бино ичидаги турли ерларда ёзилган. Бир хил санъаткорларнинг ХлХ асрнинг охирларида бинода ишлагани ёзувлардан маълумдир. ХВллл асрда илк тасвирларни ишлаган наққошнинг номи буларнинг ичида қайд этилмаган. Бинонинг иккинчи қавати шифт қисмидаги тасвирда уста Аббосқулининг исми ёзилган. Фақат Аббосқулининг бу тасвирлари қачон ишлангани ҳақида ҳеч қандай маълумот сақланмаган. Иккинчи қават зал қисмидаги тасвирлар ХлХ асрнинг охирларида таъмир этилган ва баъзиларини янгидан ишлаган қорабоғлик бўёқчи уста Қамбарнинг номи олдинги зал деворларида қайд этилган. ХлХ асрнинг охирларида хон саройининг биринчи қаватидаги зал деворлари суратлари таъмир этган шамахилик уста Мирза Жафарнинг номи залнинг кириш қисми юқорисида қайд этилган. 1955-1956-йилларда меъмор Ҳ.Қ. Рзаевнинг лойиҳаси ва бошчилигида бу ерда кенг бунёдкорлик ишлари олиб борилган ва обида таъмир ҳолида келтирилган.[2][3][4][5]
Фотосуратлар
Яна қаранг
Эслатмалар
Манбалар
| Викиомборда „Шаки хон саройи“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ↑ Саламзадə Ə.Р., Мəммəдзадə К.М. Şəкинин мемарлıқ абидəлəри. Бакı: Элм, 1987, 140 с.
- ↑ Мəммəдли З. Şəки Хан Сарайı. Бакı: Туту, 2006, 183 с.
- ↑ Шаки, тҳе Кҳанъс Палаcе. УНЕСCО.
- ↑ Азербаижан — Шаки Каҳнъс Палаcе. Постед бй Паул Стеэле. Деc 24, 2012.[сайт ишламайди]
- ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-май.