Шакира Исабел Мебарак Риполл (талаффузи Шакира Изабел Мебарак Рипол; 1977-йил 2-февралда туғилган)[3] колумбиялик қўшиқчидир[4]. У Барранкиля шаҳрида туғилиб ўсган. 13 ёшида Сонй Мусиc Cоломбиа студияси билан шартнома имзолаган. Магиа (1991) ва Пелигро (1993) номли икки албоми муваффақияцизлигидан сўнг, Шакира Пиэс Десcалзос (1995) ва Дóнде Эстáн лос Ладронес? (1998) албомлари билан Лотин Америкаси мамлакатларида машҳурликка эришди. 2001-йилда Лаундрй Сервиcе (2001) номли инглиз тилидаги албомини оммага ҳавола этди. Албом унинг бешинчи студиявий албоми бўлиб, умумжаҳон бўйлаб 10 миллиондан ортиқ нусхада сотилди.

Шакира
Умумий маълумот
Таваллуди Шакира Исабел Мебарак Риполл
1977-йил 2-феврал (1977-02-02) (49 ёш)
Барранкиля, Колумбия
Жанрлар
Касби
  • Қўшиқчи
  • қўшиқнавис
  • продусер
  • раққоса
  • актриса
  • филантроп
Фаолият йиллари 1990 – ҳозиргача
Лейбллар
Фуқаролиги Kolumbiya bayrogʻi Колумбия
Болалари 2
Веб-сайт Расмий сайти

Шакиранинг муваффақияти Фижаcиóн Орал, Вол. 1 (2005), Сале эл Сол (2010) ва Эл Дорадо (2017) номли испан тилидаги албомлари билан янада мустаҳкамланди, албомларнинг барчаси Биллбоард Топ Латин Албумс ҳит-парадида чўққига эришди, ҳатто олмос сертификатини қўлга киритди. Унинг инглиз тилидаги Орал Фихатион, Вол. 2 (2005), Ше Wолф (2009) ва Шакира (2014) албомлари ҳам кўплаб мамлакатларда олтин, платина ва мулти-платина сертификатига лойиқ кўрилди. Шакира ижросидаги „Ла Тортура“, „Ҳипс Донът Лиэ“, „Беаутифул Лиар“, „Wака Wака (Тҳис Тиме фор Африcа)“, „Лоcа“ ва „Чантаже“ каби ашулалар кўплаб мамлакатлар ҳит-параддларида биринчи поғонага кўтарилди. Бундан ташқари, у Тҳе Воиcе (2013-2014) номли телешоунинг икки мавсумида мураббий ўлароқ иштирок этди.

Шакира шу кунгача умумжаҳон бўйлаб 80 миллион ошиқ аудиоёзув сотди ва бу уни ҳамма вақтларнинг энг кўп аудиоёзув сотган санъаткорларидан бирига айлантирди[5]. Форбес Cоломбиа журналига кўра, у ҳамма вақтларнинг энг кўп албом сотган лотин артисти ҳисобланади[6]. Шакира кўплаб ютуқларга, уч марта Граммй Аwардс, ўн икки марта Латин Граммй Аwардс, тўрт марта МТВ Видео Мусиc Аwардс, етти марта Биллбоард Мусиc Аwардс ва ўттиз тўққиз марта Биллбоард Латин Мусиc Аwардсга сазовор бўлди, олти марта Гуиннесс рекордлар китобига кирди. Шунингдек, у Ҳоллйwоод „Шон-шуҳрат хиёбони“да ўз юлдузига эгадир.

Шакира
Шакира — Ливе Парис — 2010
Шакира — Ливе Парис — 2010

Ҳаёти

Болалиги

Шакира Исабел Мебарак Риполл 1977-йил 2-феврал Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида Wиллиам Мебарак Чадид ва Нидиа Риполл Торрадонинг оиласида дунёга келган. Шакира келиб чиқишига кўра, колумбиялик ва ливанлик аждодларга мансубдир[7][8]. Отасининг келиб чиқиши Ливандан Неw Ёркка кўчиб келган мигрантлардан ҳисобланади. Онаси — колумбиялик. Шакира (арабча: شاكرة) исми араб тилидан таржима қилинганда „яхшилик ва чиройга тўла аёл“, ҳиндида эса — „ёруғлик маъбудаси“ деган маънони англатади. Шакира оилада охирги фарзанд. Унинг болалиги она шаҳри Барранкиляда, китоблар ва лотин америкалик ритмлар орасида ўтади. Отаси — Сан Бласдаги заргарлик дўконининг эгаси. Орадан кўп ўтмай, Шакира мусиқа ва адабиётга қизиқа бошлайди. Уч ёшида Шакира ўқишни ва ёзишни билар, 4 ёшида мактабга боргиси келар эди, аммо маҳаллий таълим қонунлари бунга йўл қўймайди. Тўрт ёшидаёқ кичик Шакира шеърлар ёзарди. Ота-онаси аввал уларнинг истеъдоди шоир ёки мусаввир бўлади деб ўйлашарди. Мактабда эса ўқитувчилар бўлажак юлдузда балеринани кўришарди, чунки у жуда кўп рақсга тушарди. Шакиранинг болалигидан энг севимли рақси бу — қорин рақсидир. Фақат 8 ёшида ота-онаси унда қўшиқчини кўришади. Шу ёшида у дон Виллиамнинг оптикаси таъсири остида „Сенинг қора кўзойнакларинг“ (Тус гафас осcурас) қўшиғини ёзади.

Фаолияти

Мусиқий карераси

Барранкиля, Колумбиядаги Шакиранинг ҳайкали

Ўзининг биринчи албоми — „Магиа“ни Шакира 13 ёшида, Сонй Дисcос билан шартнома имзолаб ёзади. Шакирани ҳар доим рокка тортар эди, аммо Сонйнинг продусерлари унга кўпроқ поп-қўшиқчи амплуаси тўғри келади деб ҳисоблашади. Аммо, албом муваффақиятга эриша олмайди. Қўшиқчининг иккинчи албоми — „Пелигро“ (Ҳавф) ҳам бўлажак юлдузни машҳур қилмайди, сотувлари ҳаттоки дастлабки албомдан кам бўлади. Ёш қўшиқчи билан учта албомга шартнома имзолаган Сонй Дисcос овоз ёзиш компанияси унга оҳирги шансни беради, Шакира эса бунга жавобан унинг ишларига аралашмасликни талаб қилади. 1995-йили продюсер Луис Фернандо Очоа қўли остида чиқарилган „Пиэс десcалзос, суэнос бланcос“ (Яланг оёқлар, юксак орзулар) албоми Шакирага она юртида ҳамда иккала Америка қитъасида шуҳрат олиб келади. Албом поп-рок ва лотин америкалик ритмларнинг аралашмасидан иборат бўлиб, 4 миллион нусха билан тарқалади. Муваффақиятини у навбатдаги диски „Дóнде Эстáн Лос Ладронес?“ (Ўғрилар қайда?) ни чиқариб мустаҳкамлайди, ҳозиргача бу албом унинг бутун испан тилидаги карерасидаги энг яхши ижоди деб ҳисобланади. Дунёвий шуҳратга Шакира 2001-йили Wҳеневер, Wҳеревер туфайли эришади. Беш йил ўтиб эса, у Wйcлеаф Жеан билан биргаликда ёзилган Ҳипс Донът Лиэ сингли билан биринчи маротаба Биллбоард Ҳот 100нинг чўққисига чиқади.

Актрисалик карераси

Шакира 1994-йили Колумбияда „Эл Оасис“ телевизион сериалида Луиса-Мария ролини ижро этади.

Шахсий ҳаёти

2000-йили Шакира ўша пайтда Аргентина президентининг ўғли Антонио де ла Рúа билан учрашишни бошлади. 2001-йил мартида Антонио унга турмушга чиқишни таклиф этади. Жуфтлик 2007-йили тўйини ўтказишни планлаштирган. Шакира футболчи Герард Пиқуéга турмушга чиқди. 2013-йилда Милан исмли ўғли дунёга келди. 2015-йилда Саша исмли ўғли дунёга келди.

Хайрия фаолияти

1997-йили Шакира „Фундаcиóн Пиэс Десcалзос“ (Яланг оёқлар фонди) хайрия ташкилотига асос солади. Бу ташкилот фаолиятининг асосий йўналиши Колумбия ва Лотин Америкасининг бошқа давлатларининг кам таъминланган оилалардан бўлган болалар учун мактабларни спонсорлаш. Яна Шакира АЛАС (Артистас Латинос Эн Аccиóн Солидариа) фондининг илҳомлантирувчиси бўлди. Бу фондга 2006-йили асос солинган бўлиб, унга Алежандро Санс, Жуанес, Мигуэл Босе ва бошқалар аъзодирлар. Шакира, шунингдек, УНИCЕФнинг энг ёш элчисидир.

Дискография

Студиявий албомлар

  • 1991: Магиа
  • 1993: Пелигро
  • 1995: Пиэс десcалзос, суэнос бланcос
  • 1996: Версион Эн Италиано
  • 1996: Пиэс Десcалзос
  • 1998: Донде Эстан Лос Ладронес?
  • 2001: Лаундрй Сервиcе
  • 2002: Грандес Эхитос
  • 2005: Фижаcиóн Орал Вол. 1
  • 2005: Орал Фихатион Вол. 2
  • 2006: Орал Фихатион Вол. 2 Ре-Релеасе
  • 2009: Ше Wолф
  • 2010: Сале эл Сол
  • 2014: Шакира
  • 2017: Эл Дорадо
  • 2024: Лас Мужерес Я Но Ллоран

Консерт албомлари

  • 2000: МТВ Унплуггед
  • 2004: Ливе & Офф тҳе Реcорд (Эн Виво Й Эн Привадо (Ливе Анд Ин Привате))
  • 2007: Орал Фихатион Тоур: Ливе фром Миами (релиз санаси эълон қилинмаган)
  • 2011: Ливе фром Парис
  • 2019: Шакира ин Cонcерт: Эл Дорадо Wорлд Тоур

Термалар

  • 1997: Тҳе Ремихес
  • 2002: Лаундрй Сервиcе: Wашед & Дриэд
  • 2002: Грандес Éхитос (Греатест Ҳиц)
  • 2006: Орал Фихатион Волумес 1 & 2 (Де-Лухе Эдитион)

Турнелари

  • Тоур Пиэс Десcалзос (1996-1997)
  • Тоур Анфибио (2000)
  • Тоур оф тҳе Монгоосе (2002-2003)
  • Орал Фихатион Тоур (2006-2007)
  • Тҳе Сун Cомес Оут Wорлд Тоур (2010-2011)
  • Эл Дорадо Wорлд Тоур (2018)
  • Лас Мужерес Я Но Ллоран Wорлд Тоур (2024-2025)

Манбалар

  1. ↑ Ҳуэй, Стеве „Шакира“. АллМусиc. 2021-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-апрел.
  2. ↑ Cобо, Леила. Биллбоард, 10 Новембер 2001 — 94-бет. Қаралди: 2013-йил 10-ноябр. 
  3. ↑ „Шакира: Сингер (1977–)“. Биограпҳй. А&Э Нетwоркс. 2013-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-март.
  4. ↑ Шакира – Шакира | Cредиц, АллМусиc, қаралди: 1 Жуне 2020
  5. ↑ „Шакира ис ГЛАМОУР'с Энвиронмент Иссуэ cоверстар: 'Ит'с нот импоссибле то саве оур планет, бут ит неэдс cоммитмент фром эверёне'“. Гламоур УК. 1 Новембер 2021. Қаралди: 3 Новембер 2021.
  6. ↑ „Поwерфул Wомен 2020“. Форбес Cоломбиа. 2020-10-24да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 7 Септембер 2020.
  7. ↑ „Шакира“. Биограпҳй.cом. 2021-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-август.
  8. ↑ „Шакира – МТВ Унплуггед (детрáс де cáмарас) Беҳинд тҳе Сcенес Пт.3 ҲД“. ЁуТубе. 2021-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-август.

Ҳаволалар