Shalva Eliava
Шалва Зурабович Элиава (1883.15.9, Кутаиси губернясининг Танири қишлоғи — 1937.3.12, Москва) — Туркистонда болшевикча режимни ўрнатган сиёсатчилардан. Петербург университети юридик фтида ўқиган (1903—09). Талабалик пайтидан болшевикларта қўшилган. Вологда губерняси ижроия комитети раиси ва озиқ-овқат комиссари, раис ўринбосари (1917—18). РСФСР ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича Алоҳида муваққат комиссияси раиси (1919-йил феврал — октябр), Туркистон фронти Инқилобий ҳарбий кенгаши аъзоси (1919-йил август — 1920-йил сентябр), Бутун Россия МИК ва РСФСР ХКС Туркистон комиссияси (Турккомиссия) нинг биринчи раиси (1919-йил ноябр — 1920-йил август), РКП (б) МК Туркистон бюроси (Туркбюро) аъзоси (1920-йил август). Э. Туркистонда совет режимини зўравонлик билан қарор топтириш учун истиқлолчиларга қарши курашда машъум ном қозонган.
| Шалва Элиава | |
|---|---|
| Таваллуди |
15-сентябр 1883-йил |
| Вафоти |
3-декабр 1937-йил (54 ёшда) Москва |
1920-йил ёзидан РСФСРнинг Туркия ва Эрондаги мухтор вакили. 1921—27 йилларда Грузия ССР Ҳарбий-Денгиз халқ комиссари, Грузия ССР ХКС раиси; ЗСФСР ХКС раиси (192730), СССР Ташқи савдо халқ комиссари ўринбосари (1931—36), СССР Енгил саноат халқ комиссари ўринбосари (1936—37). Совет режимига содиқлик билан хизмат қилган бўлсада, қатағонга учраган (1937)[1].
Манбалар
| Бош вазир ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |