Shamaton
Шаматон (русча: Шаматан) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган[1].
| Шаҳарча | |
| 39°03′26″Н 66°46′35″Э / 39.05722°Н 66.77639°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Шаҳрисабз тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Этимологияси
Шаҳарча номидаги сўз ша қўшимчаси матон сўзларининг бирикишидан пайдо бўлган. Лекин бунда товуш таркибида ўзгариш юз берган. Яъни шаҳарчанинг қадимий номи шов ёки шав қўшимчаси ва метан, митан сўзлари бирикмасидан таркиб топган бўлган. Сўғд тилида шов ва шав қора, кичкина, митти, майда, шунингдек баландлик ва кўлами кичик ҳудуд маъноларини англатган. Бундай номли ҳудудлар Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида учрайди. Масалан, Шовкан (Бухоро), Шавхарон (Нахшаб), Шовдор (Самарқанд), Шовқор (Жиззах) кабилар. Сўзнинг иккинчи қисмидаги матон сўзи қадимий эроний тилларда уй турар жой маъносини берувчи маэдана сўзининг ўзгарган шакли ҳисобланади. Шунга кўра метан, митан ва матон сўзлари тураржой макон, девор билан ўралган манзил, қўрғон, қал’а маъносида қўлланган. Умумий қилиб айтганда Шаматон бу кичик қўрғон деган маънони англатади[2].
Аҳолиси
2016-йил 1-январдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Шаматон шаҳарчасида жами 2900 нафардан ортиқ киши истиқомат қилган. 2013-йилда бу кўрсаткич 2754 тани ташкил қилган[3].
Тузилиши
Шаматон шаҳарчасида асосий битта маҳалла мавжуд: Шаматон МФЙ. Шу билан биргаликда, шаҳарчада битта қабристон, 32-сонли мактабгача таълим муассасаси, 12-сонли мактаб, болалар майдончаси ва бир нечта дўконлар фаолият юритади.
Шаматон шаҳарчасининг шимолида Янгибоғ шаҳарчаси, жанубида Қорақуш, ғарбида Қумқишлоқ, шарқий қисмида эса Аммағон ва Хўжахуросон шаҳарчалари жойлашган.
Шаҳарчага энг яқин йўл (112 км) М-39 авто магистрал қатнови ҳисобланади.
Иқлими
Шаматон шаҳарчасининг иқлими кескин континентал бўлиб, йиллик ўртача ҳарорат 14,7° даражани ташкил этади.
Манбалар
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 319-320-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 155-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |