Shamita Shetty
Шамита Шеттй — 1979 -йил 2-февралда — Мумбайда туғилган. Ҳинд мода дизайнери, собиқ актриса ва модел. Унинг опаси Болливуд актрисаси Шилпа Шеттйдир.
| Шамита Шеттй | |
|---|---|
| Таваллуди |
1979 -йил 2-феврал |
| Фуқаролиги | Ҳиндистон |
| Касби | Мода дизайнери, Актриса |
| Фаолият йиллари | 2000 — 2011-йил |
| Қариндошлари | Опаси-Шилпа Шеттй |
| Мукофотлари | ИИФА Аwардс |
Биографияси
Шеттй Мумбайда тулу тилида сўзлашувчи бунт оиласида туғилган. Унинг марҳум отаси Сурендра ва онаси Сунанда фармацевтика саноатида чидамли сув қопқоқларини ишлаб чиқарувчилар эди. Анъанавий оилада туғилган Шамита Мумбайдаги Сент-Энтони қизлар ўрта мактабида таълим олган. Сйденҳам коллежида тижорат бўйича ўз даражасини тугатгандан сўнг, Шеттй Мумбайдаги СНДТ коллежида мода дизайни бўйича тахсил олган. Шундан сўнг у мода дизайнери Маниш Малхотра билан амалиёт ўташни бошлади, лекин Маниш унда акторлик маҳоратини кўради ва актриса соҳасида ўзини синаб кўришни таклиф қилади[1]. У 2000-йилда Адитя Чопра режиссорлигидаги "Ошиқлар " блокбастерида илк ролини ижро этган. Бу роли учун у " Энг яхши дебют " номинациясида Йилнинг Юлдузли дебюти учун ИИФА мукофотига сазовор бўлдиган[2]. У „Менинг севгилимнинг тўйи“ (2001) филмидаги „Шарара Шарара“ ва „Муҳаббат анатомияси“ (2002) филмидаги „Чори пе чори“ каби мусиқаларидаги ижроси уни муваффақиятли актрисага айлантирди. 2005-йилда у Эмран Ҳашми билан бирга „Севги заҳари“ филмида суратга тушган. Ўша йили у опаси билан бирга „Эҳтирослар оловида“ филми рол ижро этди. У Ҳиндистоннинг Бигг Босс реалити-шоусида ҳам иштирок этган.
2011-йил 14-июнда у интерер дизайни бўйича ўз ишини бошлаганидан кейин кинодан кетишини эълон қилди.
2015-йилдан бери у Жҳалак Дикҳҳла Жаа 8[3] реалити-шоусида иштирок этиб келади. У финалга чиқди ва учинчи ўринни эгаллади.
Манбалар
- ↑ „Ҳаппй биртҳдай Шамита Шеттй“ (эн). НДТВ (2012-йил 2-феврал). 2016-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-август.
- ↑ „ИИФА Тҳроугҳ тҳе Еарс – ИИФА 2001 : Соутҳ Африcа“ (эн). ИИФА Аwардс. 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-август.
- ↑ „И Дон'т Wант то Бе ан Итем Нумбер Гирл, Сайс Шамита Шеттй“ (эн). Тҳе Неw Индиан Эхпресс (2015-йил 9-июл). 2015-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июл.