Шаммар (арабча: شَمَّر‎‎) Тайй қабиласидан келиб чиққан араб Қаҳтонийлар иттофоқи бўлиб, милодий ИИ асрда Ямандан Шимолий Арабистон ярим оролига кўчиб келган. Тайй қабиласининг энг йирик тармоғи ҳамда энг нуфузли араб қабилаларидан бири. Қабиланинг анъанавий бошқарув маркази ҳозирда Саудия Арабистони ҳудудида жойлашган Ҳаъил шаҳрида бўлиб, Шаммор қабиласи вакилларининг асосий қисми Жабал-Шаммор Амирлиги ҳудудида жойлашган[1]. Шаммор қабиласининг „олтин даври“ милодий 1850-йилларга тўғри келади. Шу даврда улар Арабистоннинг марказий ва шимолий қисмларини, ар-Риёддан Сурия чегараларигача ва Юқори Месопотамиянинг кенг ҳудудларини бошқарган.

Шаммор
арабча: شَمَّر‎‎
Қаҳтоний қабила
Этник таркиби араб
Нисба аш-Шамморий
Жойлашув
Тармоқлари
  • Абдаҳ
  • Аслам
  • Синжара
Тили араб тили
Дини Ислом

Қабила аъзоларидан бири машҳур Ҳатим ат-Тай (578-йилда вафот этган) бўлиб, у сахийлиги ва меҳмондўстлиги билан танилган насроний араб эди. Шунингдек, унинг номи „Минг бир кеча“ асарида ҳам тилга олинган. Илк исломий тарихий манбаларга кўра, унинг ўғли Адий ибн Ҳотим пайғамбар Муҳаммаднинг вафотидан олдин исломни қабул қилган. Шу даврда Тайй қабиласидан яна бир машҳур шахс Зайд ал-Хайр Тайй қабиласининг исломни қабул қилиш учун Муҳаммаднинг ҳузурига юборилган гуруҳ етакчиси сифатида танилган[2].

Шаммор қабиласи 3 та асосий бўлимдан ташкил топган иттифоқ бўлган. Улар Абдаҳ, ал-Аслам ва Синжара бўлимлари. Илк араб бўлмаган манбаларда араблар тайлар деб аталган ва бунда Тайй қабиласи вакилларига нисбат берилган деб тахмин қилинади, чунки ал-Ҳира губернатори Иёс ибн Қабиса ат-Тай Византия ҳамда Сосонийлар империялари билан алоқада бўлган. Тайй қабиласининг баъзи қисмлари, шунингдек, Ғассонийлар ва Лахмийларнинг кўпчилиги пайғамбар Муҳаммад ислом динини тарғиб қилишидан олдин Месопотамия ва Левантда истиқомат қилган.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Статесман'с Еар Боок: Статистиcал анд Ҳисториcал Аннуал оф тҳе Wорлд (эн). Жоҳн Пахтон, 1917 — хлив-бет. „"... ҳас иц cапитал ат Ҳаил"“ 
  2. ↑ Ал-Жаwзийя, Ибн Қаййим. Зад Ал-Ма'ад - Провисионс Оф Тҳе Афтерлифе Wҳич Лиэ Wитҳин Пропҳетиc Гуиданcе: زاد المعاد [انكليزي ترجمة] (эн). Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية, 2010-01-01 — 498-бет. ИСБН 9782745162144. 

Адабиётлар

  • Аладҳадҳ, Амер; А cомпреҳенсиве ҳисторй оф Шаммар
  • Алаззаwи, Аббас; Тҳе Трибес оф Ирақ (Арабиc)
  • АлфудаилйТҳе Дайс оф тҳе Арабс бефоре Ислам (Арабиc)
  • Ҳассан, Ҳуссеин Д.; Трибал Струcтуре, Соcиал, анд Политиcал Аcтивитиэс Информатион Ресеарч Спеcиалист Фореигн Аффаирс, Дефенсе, анд Траде Cонсултанcй Кноwледге Сервиcес Гроуп (ре Ирақ)
  • Мадаwи Ал Рашеэд: Политиcс ин ан Арабиан оасис. Тҳе Рашиди Трибал Дйнастй. И. Б. Таурис & Cо Лтд, Лондон & Неw Ёрк 1991 (басед он а Пҳ. Д. тҳесис пресентед то Cамбридге Университй, 1988). ИСБН 1-85043-320-8 (Энглиш)
  • Wеб сите фор Шаммар (Тайй) трибе (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-01-23 санасида архивланган).
  • А мембер оф тҳе шаммар трибе